Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Сабаб ва сабоқ  

Ноиланинг янги хонадонга келин бўлиб тушганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида у келин деган номга муносиб бўлиш учун тинмай ҳаракат қилди. ​​​​​​​

Сабаб ва сабоқ  

Гарчи қизлик уйида эрка ўсган бўлса-да, онасининг «энди ёш бола эмассан, эркаликларингни бари уйда қолсин, катта ҳаётнинг чинакам бекасига айланасан», деган гаплари Ноилани янаям яхши бўлишга ундарди.

Ҳар куни эрта тонгдан ҳовлини супуриш, эрталабки нонушта тайёрлаш, турмуш ўртоғини ишга кузатиб, тушликкача уйларни йиғиштириш — ҳамма ҳаммасига улгуришга ҳаракат қиларди. Ҳатто, шунча ишдан ортиб қайнонасининг кўнглини олишни ҳам эсдан чиқармасди. Қизиқ, «эртага фарзандли бўлсам, бу юмушларнинг ҳаммасига қандай улгураман», — деб ўйлаб қоларди Ноила гоҳида. 

Бир қарашда, булар ўзбек аёлининг ҳар кунлик вазифаси. Аммо бир пайтлар онажониси ялиниб ёлворса-да, овқат қилишга унамаган қиз учун бу аслида жуда катта юмушдек кўринади.

Қайнонаси дастлаб, унга билмаганларини ўргатди. Лекин буларнинг барини бирдан эплаб кетолмагани учун бора-бора келинига муомаласи ўзгарди. Ҳар қанча тиришмасин, қайнонаси унинг ишларидан камчилик топар, Ноилани бир зум ҳам тиндирмасликка ҳаракат қиларди.

—  Келин, айтган ишларимни бажариб бўлдингизми?

— Ҳа, бўлдим. Ойижон, яқинда ўқишга чиқаман, бироз қолиб кетган дарсларим бор эди, ўшаларни бажариб олсам майлими, — ийманибгина сўради Ноила.

— Ўқиш?! Сиз аввал уй ишларини эплаб олинг, кейин ўқишдан гапиринг. Ҳозирги келинларга ҳам ҳайронсан-да, тавба! Бир иш қўлидан келмайди. Биз ҳали кун ёришмасидан туриб сигир соғар, уйдагилар туришига иссиқ нон ёпиб, қаймоққача тайёрлаб қўярдик. Ундан кўра, боринг, хазонларни супуриб чиқинг, тўпланиб ётибди. Ҳали замон ўғлим келади. Овқат ҳам тайёрлаш керак.

Ноила қайнонасига тик қарай олмай, қўлига супургини олди ва ҳовлини тозалашга тушиб кетди. Аслида дарсларни-ку бир амаллаб қилади, неча кундан бери боши айланиб, кўзолди қоронғилашаётганди. Бел оғриғи ҳам тинч қўймаяпти. Қайнонасига айтишга уялганидан дарс тайёрлашни баҳона қилганди. Аммо...

Шу пайт уй телефони жиринглади. Қайнона бориб гўшакни олди.

— Алло, қизим, сенмисан? Уйдагилар яхшими? Куёвим, қайнона-қайнотанг яхши юрибдими?

— Ойижон... Болам... Йиғлади қизи гапиролмай.

— Болангга нима бўлди, яхшимисан? — хавотирдан ёрилай деди онаси.

— Нобуд бўлди… Дўхтирлар қонингиз кам, дея бир қанча дорилар ёзиб берганди. Яна оғир ишлар қилмай туринг деганди. Аммо... Қайнонам...

— Оҳ, болама. Ўзинг яхшимисан, аҳволинг яхшими? Ҳозир етиб бораман, дея гўшакни қўйди.

Уйдан рўмоли ва сумкасини олиб чиқиб тараддудланди. Кетаётиб, хазонларни қийналиб кўтариб кетаётган келинига кўзи тушди. Бунинг устига, кечаги ёмғирдан кейин ҳали ер қуриб улгурмаганди.

— Қизим, бўлди. Ташланг қўлингиздагини. Ўғлим келса, ўзи ташийди. Сиз озгина дам олинг. Кечки томон бирор овқат қилиб қўярсиз. Қорнингиз очган бўлса, музлатгичдан хоҳлаган нарсангизни олиб енг ёки ўғлимга тайинланг, йўл-йўлакай олиб келади. Мен ҳозир келаман, — деди-да, чиқиб кетди.

Ноила ҳеч нимага тушунмаётганди. Бироз аввал қайнонаси... Ноила ишни тугатиб, хурсанд бўлганча хонасига кириб кетди...

 

Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

«Ассалом»нинг ҳикмати

«Ассалом»нинг ҳикмати

🕔10:56, 17.05.2019 ✔15

Эрталаб ишга кеч қолмаслик учун Муҳаммадалини боғчасига шошилтириб олиб борадиган отасининг ҳам, онасининг ҳам зарур юмуши чиқиб қолиб, барчалари тез-тез нонушта қилиб кетиб қолишди.

Батафсил
Оилани  сақлаш  устунлари

Оилани сақлаш устунлари

🕔10:55, 17.05.2019 ✔13

ёхуд ажрашишлар олдини олишда Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар мақтовга лойиқми?

Батафсил
219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

🕔11:36, 26.04.2019 ✔63

Қорақалпоғистонда оилалар  мустаҳкамлиги  қай даражада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ассалом»нинг ҳикмати

    «Ассалом»нинг ҳикмати

    Эрталаб ишга кеч қолмаслик учун Муҳаммадалини боғчасига шошилтириб олиб борадиган отасининг ҳам, онасининг ҳам зарур юмуши чиқиб қолиб, барчалари тез-тез нонушта қилиб кетиб қолишди.

    ✔ 15    🕔 10:56, 17.05.2019
  • Оилани  сақлаш  устунлари

    Оилани сақлаш устунлари

    ёхуд ажрашишлар олдини олишда Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишлар мақтовга лойиқми?

    ✔ 13    🕔 10:55, 17.05.2019
  • 219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

    219 Оила ажрашиш аризасини қайтариб олди

    Қорақалпоғистонда оилалар  мустаҳкамлиги  қай даражада?

    ✔ 63    🕔 11:36, 26.04.2019
  • Ёмон  КЕЛИН аслида кимнинг фарзанди?

    Ёмон КЕЛИН аслида кимнинг фарзанди?

    Кўп гапириш билан 
           кўп фикр айтиш — 
                      бошқа-бошқа нарса.
    Софокл

    ✔ 72    🕔 11:35, 26.04.2019
  • «Келин олганман,  чўри эмас...»

    «Келин олганман, чўри эмас...»

    Озода опа кўчадан кираверишга сув сепиб қўйиб, у селгигач, эшик олдининг у ер, бу ерини супуриб-сидира бошлади.

    ✔ 94    🕔 11:38, 19.04.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар