Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Қизни ким тарбиялаши керак?

Қайнота- қайнонанинг кўнглини озгина меҳр, бирозгина эътибор билан ҳам тоғдек кўтариш мумкин.

Қизни ким тарбиялаши керак?

Келин олганига бир йилча бўлган Марғуба опанинг дарди ичида. Не-не орзулар билан ўғил уйлантириб, энди роҳатини кўраман деганда, ҳаммаси пучга чиқди. Одобли, ҳаёли деб олган келини пешингача ухлайди. Эрининг ишга кетиши-ю, келиши билан сира иши йўқ. Супур-сидирлар ҳам қайнонанинг бўйнига тушган. Кўнгли тусаган нарсани пиширади-да, хонасига кириб кетади. Марғуба опа аввалига уни тарбияламоқчи, тартибга чақирмоқчи ҳам бўлди. Аммо ҳаммаёқни бошига кўтариб, йиғи-сиғи қилавергач, қўни-қўшниларнинг олдида андиша қилди. Бир неча марта ота-онасини чақириб, ётиғи билан тушунтирмоқчи ҳам бўлди. Балиқ бошидан дейишганидек, улар ҳам буни жиддий қабул қилмай, энди келин сизники, қандай хоҳласангиз шундай тарбия қилиб олинг, деб чиқиб кетишди.

Бугун оилавий ажримлар, қайнона-келин муносабатлари ҳақида кўп гапиряпмиз. Лекин масаланинг яна бир нозик жиҳати борки, ундан сира кўз юмиб бўлмайди. Аслида турмушга узатиладиган қиз зиммасига юклатилаётган масъулиятни ҳақиқатан ҳис қиляптими? У борган хонадонида катталарнинг ҳурматини, кичикларнинг иззатини жойига қўя оляптими? Турмуш ўртоғини умр йўлдоши экани, ҳамиша бамаслаҳат иш қилиши кераклигини кимдир унга ўргатганми? Саволлар жуда кўп. Жавоблар орасида эса юқорида келтирилган ҳолатлар ҳам бор.

Хўш, масаланинг асл ечими нимада? Ота-оналаримиз қаерда хатога йўл қўйишяпти? Қиз тарбиялашнинг нозик томонлари қандай?         

—  Ўғлимнинг дўсти уйланадиган бўлиб қолди. Болаликдан қадрдон бўлишгани учун бўлажак келин билан бир учрашгим, суҳбатини олгим келди, —  дейди Наманган вилояти Норин тумани «Алишер Навоий» МФЙ раиси Раъно ҒАНИЕВА. — Улар ҳам тезда етиб келишди. Шунда қизни ёнимга олиб, ҳаётий мушоҳадаларимни гапириб бердим.

Борган жойингда ўн йилда ўрин топасан. Бунинг учун эса уйдаги гапни кўчага, ота-онангникига олиб чиқма. Сенинг бахтинг шу йигит билан. Унинг ота-онасини ўзингники бил. Доим ҳурматини қилиб, хизматида бўл, деб яна анча нарсаларни гапириб бердим. Бўлган воқеани йигит ўртоқларига, қиз онасига айтиб борибди. Бир куни кўчада қизнинг онаси билан учрашиб қолдик. Биргина суҳбат қизига катта таъсир кўрсатгани, кўп нарсаларни тушуниб етганини айтиб, раҳмат деди. Қилган ишимдан кўнглим ёришди. Назаримда, келин-куёвлар билан тўйдан олдин шундай суҳбатлар ташкил қилинса, маҳалланинг ёши улуғлари ўз тажрибаларини гапириб беришса, ёшларга катта дарс бўларди.

Бошқаларнинг кўрган-кечирганлари одамларга жуда катта таъсир кўрсатади. Бир оилани яраштириш жуда қийин бўлди. На аёл гапга кўнади, на эркак. Шунда уларни ёнимга ўтқазиб, ўзимни бошдан кечирганларимни, оғир кунларни қандай енгиб ўтганимни гапириб бердим. Менга сўз бермай, бири олиб, бири қўйиб гап талашаётган эр-хотин жим бўлиб қолишди. Орадан кўп вақт ўтмай, улар яна бирга яшай бошлашди.

Оилаларни шу каби жар ёқасига келиб қолмаслиги учун қизлар тарбиясига кўпроқ аҳамият беришимиз керак. Ҳозир айрим қизлар кўчада ўзидан катталарга салом ҳам бермайди. Ота-она, мактаб, наҳотки, тарбиянинг энг бошланғич тушунчасини ҳам уларга тушунтириб беролмаса?! Балки мактабларга оила фани киритилиши керакдир. Аслида қизларга оила, унинг қадр-қиммати туғилганданоқ уқтириб борилиши керак. Шунда ота-она қирқ, элликка чиққанда, қудаси қизини остонасига етаклаб келмайди.       

Раъно опа билан суҳбатлашиб, ўз ҳаётий тажрибалари ҳақида ҳам билгимиз келди. Уларнинг айтишича, турмушга чиққач, ота уйни унутиб, кўпроқ қайнота-қайнонасига суянган экан. Уларга меҳр бериб, иззат-икром кўрсатиб, бугун эл орасида ҳурмат топаётганини бир неча бор такрорлади. Отасининг бугунингни эмас, эртангни ўйла, инсонларга, яқинларингга мурувват кўрсатиб, келажагинг учун ҳурмат ва эҳтиром жамғариб бор, деган гаплари ҳаётда жуда асқатганини гапирди.

Бир кун уйга борсам, отам қаергадир чиқиб кетаётган экан. Оёқ кийимини кия туриб, «ие, сув тўкилибди-ку», деди. Шу пайт ошхонада овқат қилаётган келинимиз қўлида бир бўлак мато билан югуриб келиб, пойабзалини тозалай кетди. Отам хижолат бўлиб, қўявер қизим, ўзим артиб оламан, деган гапига қарамай, бир зумда туфлини ялтиллатиб берди. Бу воқеа бўлиб ўтгандан бир ойлар ўтиб яна уйга борганимда, отам ўша воқеани ҳали ҳам гапириб, келинининг арзимасгина ишидан жуда хурсанд эди. Шунда ўйлаб қолдим, аслида қайнота-қайнона кўнглини кичик эътибор, озгина ҳурмат ҳам тоғдек кўтаради. Фақат қизларга, келинларга шуни тушунтириб бера олишимиз керак, холос.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

«Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

🕔17:33, 13.12.2018 ✔13

Аёли ва боласини кўчага ҳайдаб, ёшига уйланган бу эркак тутган йўл қанчалик тўғри?!

Батафсил
Қизни ким тарбиялаши керак?

Қизни ким тарбиялаши керак?

🕔17:44, 06.12.2018 ✔34

Қайнота- қайнонанинг кўнглини озгина меҳр, бирозгина эътибор билан ҳам тоғдек кўтариш мумкин.

Батафсил
Сабаб ва сабоқ  

Сабаб ва сабоқ  

🕔17:44, 06.12.2018 ✔33

Ноиланинг янги хонадонга келин бўлиб тушганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида у келин деган номга муносиб бўлиш учун тинмай ҳаракат қилди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

    «Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

    Аёли ва боласини кўчага ҳайдаб, ёшига уйланган бу эркак тутган йўл қанчалик тўғри?!

    ✔ 13    🕔 17:33, 13.12.2018
  • Қизни ким тарбиялаши керак?

    Қизни ким тарбиялаши керак?

    Қайнота- қайнонанинг кўнглини озгина меҳр, бирозгина эътибор билан ҳам тоғдек кўтариш мумкин.

    ✔ 34    🕔 17:44, 06.12.2018
  • Сабаб ва сабоқ  

    Сабаб ва сабоқ  

    Ноиланинг янги хонадонга келин бўлиб тушганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида у келин деган номга муносиб бўлиш учун тинмай ҳаракат қилди. ​​​​​​​

    ✔ 33    🕔 17:44, 06.12.2018
  • Уч йиллик айрилиқдан сўнг

    Уч йиллик айрилиқдан сўнг

    Ёш оила ажрашиш ҳақидаги аризасини қайтариб олди. Нега?

    ✔ 87    🕔 19:00, 22.11.2018
  • «Қизим бегона йигит билан гаплашяпти...»

    «Қизим бегона йигит билан гаплашяпти...»

    Муштарий мактуби:

    Қизим 17 ёшда. Яқинда телефонда бир йигит билан гаплашаётганини эшитиб қолдим. Кечаси ҳам билдирмай ўша йигит билан телефонда ёзишиб ўтиради. Танбеҳ берай десам, яна ўзига бирон нарса қилиб қўймасмикан, деб қўрқаман. Гапирмай десам, ҳар хил йигитларга алданиб қоладими, дейман. Шундай пайтда нима қилсам бўлади? Менга бу борада малакали мутахассиснинг маслаҳати керак.

    Розияхон, Қашқадарё вилояти

    ✔ 67    🕔 18:59, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар