Давр нафаси      Бош саҳифа

Бемор бола юзидаги қувонч

Дунёда инсон учун фарзандининг соғлиғидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ҳар биримиз зурриёдимизнинг, аввало, соғлом дунёга келишини истаймиз.

Истаймиз-у, лекин саломатлик учун энг оддий бўлган қоидаларга амал қилмаймиз. Кичкина хатоимиз вақти келиб катта фожиага айланиб кетганда эса бошимизни қайси деворга уришни билмай қоламиз.

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди мутахассисларининг маълум қилишича, юрак нуқсони билан туғилган боласига шифо излаб келувчилар сони йил сайин ортмоқда. Ҳар йили бундай болалар хориждан келган малакали мутахассислар ёрдамида жарроҳлик амалиёти билан даволанмоқда.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва Ҳиндистоннинг «Artemis Medicare Services Limited» госпитали билан ҳамкорликда жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 20 нафар оғир туғма юрак нуқсони бор бола Ҳиндистонда соғломлаштирилди. Апрель ойида эса Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида Корея Республикасидан ташриф буюрган  «Junior Chamber International» ташкилоти ва «Седжонг» госпиталининг малакали мутахассислари 40 нафар худди шундай бемор болани тиббий кўрикдан ўтказди ва улардан олти нафари Корея Республикасига жарроҳлик учун юборилди. Сентябрь ойида эса яна 12 нафар бола даволаниб қайтди.

Германиянинг «Peace Village International» халқаро ташкилоти грант маблағлари доирасида юрагида туғма нуқсони бор болаларнинг яна 100 нафари республикамиз клиникаларида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

— Бизга ёрдам сўраб мурожаат қилаётган ҳар бир боланинг дардига даво бўлишни истаймиз, — дейди «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг бошқарув раиси ўринбосари ­Нозимжон МЎМИНОВ. — Лекин бунга имконимиз етмайди. Халқаро ташкилотлар кўмагидан оқилона фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Жарроҳлик учун бемор болаларни, асосан, хорижий клиникалардан келган шифокорлар кўрик жараёнида танлаб олишади.

— Нега юрак нуқсони билан туғилаётган болалар сони камаймаяпти?

— Афсуски, ҳалигача халқимизни тиббий саводхонликка ўргатолмаяпмиз. Аёлларимиз ҳомиладорлик пайтида саломатлигига жиддий эътибор қаратмайди. Юрак нуқсони, лаб-танглай нуқсони ва бошқа туғма дард билан дунёга келаётган болалар ҳомиладорлик давридаги вирусли касалликларнинг асоратидир. Биз оддий шамоллаш деб ўйлайдиган грипп вируси аслида қанчалар кучли ва хавфли эканини ҳали-ҳануз кўпчилик тушунмайди. Оналар иммун тизими заифлашганидан яна бошқа вирусли касалликларга ҳам чалиниб қолади. Касаллик билан оғригани бу бир муаммо бўлса, уни вақтида даволашга ҳаракат қилмаслиги яна бир кечириб бўлмас хатодир.

Бу ҳам етмагандек, соппа-соғ боласини эҳтиётсизлик қилиб куйдириб қўяётганлар ҳам кўп. Тўғри, фалокат оёқостида дейишади. Лекин фарзандига ҳар доим эътиборли бўлиш ҳар бир ота-онанинг вазифаси-ку.

Мутахассиснинг таъкидлашича, лаб-танглай туғма нуқсони ва куйишдан кейинги асоратлари бўлган болалар ҳам ҳар йили халқаро ташкилотлар кўмагида даволанмоқда. Масалан, жорий йил май ойида Жанубий Кореянинг Ёнсе университети «Severance» госпиталининг малакали шифокорлари Андижон вилоятига ташриф буюришди. Бу ерда юзида юқоридаги каби нуқсони бўлган, жарроҳликка жиддий эҳтиёжи бор болалардан 39 нафари танлаб олиниб, даволанди.

Шунингдек, Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилотининг гранд маблағи доирасида жағ-юз ва ортопедик нуқсони бўлган 217 нафар бола юртимиз шифохоналарида соғломлаштирилди.

Энг муҳими, бепул амалга оширилаётган бундай саховатли ёрдам эвазига болажонларнинг ҳаёти бутунлай ўзгармоқда. Вужудига саломатлик, кўнглига қувонч, қанча оилага эса хотиржамлик қайтмоқда.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энг улуғ мўъжиза

Энг улуғ мўъжиза

🕔11:20, 21.06.2019 ✔38

Инсоният яратган энг улуғ мўъжиза бу – китоб. Китоб орқали тарихни, қадим маданиятни билдик, билимимиз, дунёқарашимиз шаклланди. Бугунги кунга келиб эса тараққиётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Батафсил
НАФАҚАТ УНДИРЯПМИЗ, ЯРАШТИРЯПМИЗ ҲАМ

НАФАҚАТ УНДИРЯПМИЗ, ЯРАШТИРЯПМИЗ ҲАМ

🕔11:19, 21.06.2019 ✔30

12 нафар отага нима учун «ўн беш сутка» берилди?

Батафсил
Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

🕔11:35, 14.06.2019 ✔70

Вазирлик бу коррупциянинг олдини олади, дея таъкидламоқда

Тошкентдаги 81 та талаб юқори мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг улуғ мўъжиза

    Энг улуғ мўъжиза

    Инсоният яратган энг улуғ мўъжиза бу – китоб. Китоб орқали тарихни, қадим маданиятни билдик, билимимиз, дунёқарашимиз шаклланди. Бугунги кунга келиб эса тараққиётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    ✔ 38    🕔 11:20, 21.06.2019
  • НАФАҚАТ УНДИРЯПМИЗ, ЯРАШТИРЯПМИЗ ҲАМ

    НАФАҚАТ УНДИРЯПМИЗ, ЯРАШТИРЯПМИЗ ҲАМ

    12 нафар отага нима учун «ўн беш сутка» берилди?

    ✔ 30    🕔 11:19, 21.06.2019
  • Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

    Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

    Вазирлик бу коррупциянинг олдини олади, дея таъкидламоқда

    Тошкентдаги 81 та талаб юқори мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади.
     

    ✔ 70    🕔 11:35, 14.06.2019
  • Улар — ўзбеклар, бизнинг ватандошларимиз!

    Улар — ўзбеклар, бизнинг ватандошларимиз!

    2019 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, асосан, аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Улар алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган эдилар.

    ✔ 90    🕔 15:43, 07.06.2019
  • Инсонпарварликнинг юксак намунаси

    Инсонпарварликнинг юксак намунаси

     Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик, маънавий соҳадаги туб ўзгаришлар замирида азалдан халқимизга хос бўлган бағрикенглик ва кечиримлилик фазилатлари мужассам.
     

    ✔ 97    🕔 15:42, 07.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар