Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Манзилига етмаган кўзёш

Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

Манзилига етмаган кўзёш

Кўчаларида ҳамиша одам гавжум. Осмонўпар бинолар одамнинг ҳайратини оширади. Ҳали келганимизга ўн кун ҳам бўлгани йўқ. Аммо мен дарров уйни соғина бошладим. Малака ошириш институтидан чиққач, кўчаларни бироз пиёда сайр қилгим келди. Ҳаво тоза, салқин шабада танга хуш ёқади. Хаёлларга берилиб одимлаяпман. Шу пайт қулоғимга қаердандир «Юра идём», — деган чақириқ эшитилди. Аланглаб овоз келган томонга қарадим. Сочлари тилларанг, кўзлари мовий, ўн саккиз ёшлар чамасидаги йигит чопиб ўтди-да, дўстлари ёнига борди. Уларнинг ортидан тикилганча қолдим. Бу исмни эшитиб хотиралар ёпирилиб келди.

...Бу воқеага анча йиллар бўлди. Ўшанда мен ҳали ёш қизалоқ эдим. Ёзнинг иссиқ кунларида ҳовлимизда энди қурилиш ишлари тўхтаган, фақат ҳаммом чала қолган эди. Уни битказиш мақсадида отам уйимизга Юра исмли кафел терувчи устани олиб келди. Уни кўриб, мен негадир худди ноёб ўйинчоққа эга бўлган боладай қувонгандим. Негаки, кечқурунлари мен билан беркинмачоқ ўйнайдиган янги ўртоқ топилган эди-да.

Юра жуда камтарин, кулиб турувчи, юзи кўп ичганидан қип-қизил, оғзидан доим вино ҳиди анқиб турарди. У ўзбекчада қийналиб гапирса, мен негадир қувонардим. Юра ўзбекларга ўхшаб болажон эди.  Ҳар кунги кечки овқатдан сўнг, опаларим, акаларим ухлагани кириб кетишарди. Мен бўлсам, Юранинг ҳар кеч отамга айтадиган ўз ҳаёти ҳақидаги ҳикояларини худди эртак эшитгандай қулоғимни динг қилиб тинглардим. Унинг ҳикоялари жуда аянчли ва дардли эди.

Юранинг касби уста бўлгани учун, у қишлоқма-қишлоқ юриб ким ишга чақирса боради. Бизнинг уйга келишдан олдин у бир ҳовлида кафел терган экан. Бир куни Юранинг қўлидан бир ўрам кафел бехосдан тушиб кетади. Уй эгаси эса уни роса дўппослаб, бир тийин ҳам бермай кўчага ҳайдайди. Шунда Юра отамга: «Кўрдингми, Қодир, одамлар қанақа. Ўшанда калтаклардан мени танам оғримади. Мана бу ерим — у кўксини муштлаб, — мана бу ерим оғриди», — дея йиғларди. У йиғидан тўхтагач, бир нуқтага тикилганча, негадир маъюс жилмаярди. Юранинг қалбида катта дард яширинган эди. Биз буни кейин билдик.

Ёз охирлаб қолганда Юра ҳаммомни кафеллаб тугатди. Онам унга янги кўйлак совға қилди. У болалардек қувониб, кўйлакни дарров кийиб олди-да, онамга узоқ миннатдорлик билдирди. Дастурхон атрофида ҳаммамиз телевизор кўриб, овқатланаётганимизда хорижий каналлардан бирида Россия халқининг байрамларини кўрсатиб қолди. Юра гапиришдан, овқат ейишдан тўхтаб, телевизорга тикилганча маъюс жилмайиб йиғларди. Отам унга русчалаб таскин берар, Юра эса худди ёш болалардек қўллари билан кўзёшларини артар, ўзини тўхтатолмай, елкалари силкиниб: «Я люблью свою Родину, очень скучаю», — дея йиғларди. Митти қалбим билан Юрага раҳмим келар, унга қўшилиб йиғлардим. Ўшанда мен эркак кишининг йиғлаганини биринчи кўришим эди. Айниқса, Юранинг телевизорни кўрсатиб, отамга қараб: «Там есть папа, мама, сестра. Я пойду свою Родину. Я пойду», — дея айтган сўзлари ҳалиям қулоғим остида жаранглайди.

Орада қанча сувлар оқиб кетди. Бир куни биз Юранинг вафот этгани ҳақидаги хабарни эшитдик. Юра ўз Ватанига қайтолмади…

Бугун мен Юра бутун умр қайтишни орзу қилган Москва кўчаларида юриб кетяпману, кўзларим ёшга тўлган. Мен Юра учун қадам ташлаётгандекман. Мен Юра учун хурсандман. Ҳа, жудаям хурсандман...

 

Муҳиба ИСМАТУЛЛАЕВА,

ЎзДСМИ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Ҳақиқий шодлик

Ҳақиқий шодлик

🕔17:13, 27.12.2018 ✔213

Жамила опанинг уйида янги йилни кутиб олиш учун қизғин тайёргарликлар кетарди. Опа нафақасининг бир тийинини ҳам қолдирмай, бозор қилди.

Батафсил
Қаҳр ва меҳр

Қаҳр ва меҳр

🕔17:28, 13.12.2018 ✔228

Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

Батафсил
Манзилига етмаган кўзёш

Манзилига етмаган кўзёш

🕔17:27, 13.12.2018 ✔227

Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳақиқий шодлик

    Ҳақиқий шодлик

    Жамила опанинг уйида янги йилни кутиб олиш учун қизғин тайёргарликлар кетарди. Опа нафақасининг бир тийинини ҳам қолдирмай, бозор қилди.

    ✔ 213    🕔 17:13, 27.12.2018
  • Қаҳр ва меҳр

    Қаҳр ва меҳр

    Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

    ✔ 228    🕔 17:28, 13.12.2018
  • Манзилига етмаган кўзёш

    Манзилига етмаган кўзёш

    Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

    ✔ 227    🕔 17:27, 13.12.2018
  • Гурунг

    Гурунг

    Қален СИДИҚОВА

    Қишнинг чилласи. Аёз бобо юз-қўлни чимчилайди. Эшикда оғзингдан тўкилган тупугинг ерга тушмайди.

    ✔ 256    🕔 16:04, 29.11.2018
  • Қалдирғочлар баҳорда келади

    Қалдирғочлар баҳорда келади

    Мақсуд ҚОРИЕВ

    Бу воқеа Тошкентда ер қимирлаган ўша даҳшатли унутилмас йилда бўлиб ўтганди.

    ✔ 258    🕔 13:02, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар