Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Қаҳр ва меҳр

Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

Қаҳр ва меҳр

Ёш келинчак қўлидаги гўдагини овутолмай ҳалак. Икки хотин сариқ тишларини кўз-кўз қилиб, ҳоҳолашади. Олти ёшлардаги икки боланинг тўполони автобуснинг тормоз берганида бошини «тўқ» этиб уриб олиши билан якунланади.

Навбатдаги бекатдан тахминан ҳали қирқ ёшларга етмаган киши чиқди. Унинг чеҳрасида қуёшнинг меҳнати анчайин билинган, эҳтимол, шамол сабабли юзи «кампирқовун»га ўхшаб чизиқ-чизиқ бўлиб ёрилган. Юз-қўлини ювган бўлса-да, чаккасида оҳакнинг излари қолган. Ёнимдаги ўриндиқ бўш бўлгани учун сурилиб жой бўшатдим. Ҳалиги киши оғир сумкасини олдига қўйди ва ўзини ўриндиққа ташлади (Қурувчи бўлса керак, дея тахмин қилдим). Эшитилар-эшитилмас қилиб салом бериб, деразага юзимни бурдим. Салдан кейин меҳнат зарбидан қабарган қўлларидаги олти-етти ёшли болаларга мўлжалланган китоблар эътиборимни тортди. У китобларни жуда ҳам асрар, кўзларини ундан узмасди. Бош бармоғига боғланган докадаги қон юқи китоб муқовасига текканини кўриб анча куйинди. Чўнтакларидан дастрўмол излаб тополмагач, кўйлагининг сарғайган енги билан теккан қонни артди. Бироз изи қолганди, ўзини «овсар» дея койиди. Дастрўмолимни узатишга шайландим-у, кўнглига тегадими дея фикримдан қайтдим.

— Фарзандларингизгами? — сўрадим қизиқиб.

— Ҳа, ўғлим бор, шунга… — деди юзимга бир қараб қўйиб. Шунда унинг кўзларидаги маъюсликни кўрдим. Чарчагандан бўлса керак-да.

— Тез-тез китоб элтасиз, шекилли-а?

— Охирги марта еттинчи синфлигимда уйга китоб кўтариб боргандим. Икки ой олдин отам қазо қилди. Энди яна уйга китоб олиб боришим мумкин. Ўзим ўқимасам ҳам ёлғизгина ўғлим бор, шу ўқиса бўлди.

Ўртага сукунат чўкди. Айтган гаплари ўйлантириб қўйди. Тавба, уйига китоб элтишининг отаси ўлимига қанақа алоқаси бўлиши мумкин экан-а? Ичимдаги қандайдир туйғу «сабабини сўра, сўра» деб турса ҳам ботина олмадим. Бир неча дақиқалик жимликни ҳамроҳимнинг ҳорғин товуши бузди.

— Баъзан шундай вақтлар бўладики, ҳеч ким йўқ ерларга бориб, осмонга тикилиб йиғлагим, овозимнинг борича бақиргим келади. Ҳеч ким овозимни эшитмаса, ҳеч ким кўрмаса... Отам нега ўша вақт бунақа йўл тутганини ҳалигача тушунолмайман. — Унинг сўзларини бўлмаслик учун жим қулоқ тутиб туравердим. — Етти йил мактабда ўқиб, синфнинг олди бўлдим. Ўқитувчимиз ҳам синф сардорлигини мендан бошқага ишонмасди. Устозларимнинг умиди катта эди. Ўқимишли инсон бўлиб, ҳаётда ўрнимни топишимга ишонишарди, буни ўзим ҳам ҳис қилардим. Лекин бундай бўлмади. Ҳаётнингми билмадим, отамнингми тўқмоғи йўлимни бошқа томонга буриб юборди. Шу вақтгача ортимдан кулаётган синфдошларим, энди олдимда росмана масхара қилишни бошлашди. Ахир, ўзи тенгиларга қараганда анча билимли, китобдан бош кўтармайдиган боланинг келажаги қурилиш майдонида, ғишт ташиб, сувоқ қилиб юриши кимнинг хаёлида эди. Ҳозир синфдош дўстларимнинг деярли ҳаммасидан орқадаман. Ношукрлик қилмай-ку, бироқ уларнинг ҳар куни замонавий кийинадиган бир пайтида икки йилнинг бадалига битта кўйлак ололсам оламан (кулади, лекин кулгисида алам ва ўз-ўзига ачиниш яққол сезиларди).

Балки, нима учун бундай бўлганига, нега сизга буларни гапираётганимга қизиқаётгандирсиз. Юқори синфга ўтганимдан сўнг, отам учун ўқиб билим олишим деярли аҳамиятсиз бўлиб қолди. Мол-қўйларни боқишим, пичан тўплашим, қўни-қўшниларнинг ишларига кўмаклашиб тўрт-беш сўм пул топишим кўпроқ қизиқтирарди. Кундузи уйда китоб ўқиб турган бўлсам, менга эмас онамга жаҳл қиларди. Арзимас сабаб билан уришарди, сўкарди. Мен туфайли онамнинг кўнгли ранжишини ҳечам истамасдим. Ёлғиз фарзанд бўлганим учун отамга кўмаклашишим керак, деб ўйлардим. Мактабдан келибоқ далага югурардим, отам қувонсин деб. Кечаси кутубхонадан келтирган китобларни ўқирдим. Аммо бир куни «Қутлуғ қон»га жуда қизиқиб, уни ўзим билан далага олиб кетдим. Сезмай қолибман, сигиримиз пахта даласига тушибди. Раис отамни уришди, отам онамни. Эртаси куни эртароқ мактабдан қайтсам, ҳамма китобларимни ёқиб юборибди. Онамнинг озиб, эти суягига ёпишган юзлари кўкарган. «Кечир, болам, отангдан китобларни асраб қололмадим…» — деди рўмоли билан дадамнинг «туҳфаси»ни яшириб. Сумкамни хонага отдиму кўчага югурдим. Шу куни қўшниларнинг қандай хизмати бўлса бажариб, пул тўпладим. Тун ярмида уйга қайтдим. Улар ҳали ухлашмаган экан. Қўлимдаги бир даста пулни отам ёнбошлаб турган кўрпача этагига ташладим. «Кўрдингми, бу болани китобидан айирсам, одам бўлади, деганмидим?! Ҳали ҳамма ҳавас қиладиган бўлади, ўғлим. Китоб ўқиган «олим»ларингнинг яшашини кўрармиз», — деди онамга. Шу бўйича мактабга бормадим. Кутубхоначимизга нима сабаб кўрсатишимни билмайман. Ахир, қандай қилиб бўлган воқеани айта оламан. Отамнинг маҳалладаги ҳурмати йўқолмайдими?!

Ҳар куни отамни хурсанд қилавердим. Муҳими, онамнинг юзи энди мен учун кўкармасди. Юзига озгина бўлса ҳам қон югуриб қолди. Бир ойлардан кейин устозларимнинг қистови билан яна мактабга чиқдим-у, лекин ўқишимнинг ранги ўзгариб улгурганди. Дарсларда қандай иш қилиш мумкинлигини, кўп пул топиш йўлларини ўйлайдиган «ишбилармон»га айланиб қолдим. Шу тўлқинда йиллар ўтди. Улғайдим, оила қурдим. Отам ўйлаганчалик бўлмаса-да, кўриб турганингиздек яшаяпман. Бугун бир синфдошимникида ишладим. Институтда дарс беради — муаллим! Салом бергандим, бармоғининг учини тутди. Кун бўйи уйида қилган меҳнатимга мана шуларга етадиган пул узатди, — деди китобларга кўзи билан ишора қилиб. Берган пули арзимасдек кўринар, аслида ҳам шундайдир. — Лекин ўғлим буларни ўқиб, мен етмаган кунга етса, меҳнатим учун тўланган энг қиммат ҳақ шу.

Суҳбатимиз ҳали ниҳоясига етмаган эди, ҳайдовчи тормозни босди. Автобус бир силкинди-да тўхтади. Суҳбатдошим ҳаётнинг оғир юкини елкасига ортиб, қўлларидагини меҳр билан қучганча бекатда тушиб қолди. Автобус ойнасидан ҳалиги киши кўринмай қолгунча тикилиб туриб, бир пайтлар дадам туғилган кунимда чиройли муқовали китоб совға қилганини эсладим. Мен эса телефон кутганим учун уни совға ўрнида кўрмагандим ҳам. Мана шу китобни олгунча дадам қанчалик меҳнат қилган экан? Қандай орзуларда туҳфа қилган экан?! Адашмасам, ўша китоб каравотимнинг остида чанг босиб қолган. Ана энди автобус тезроқ манзилимга элтса-ю, қадрини англаб етган совғамни тезроқ қўлимга олсам...

 

Рўзиқул ОЧИЛОВ,

Ўзбекистон журналистика ва

оммавий коммуникациялар университети талабаси




Ўхшаш мақолалар

Ҳақиқий шодлик

Ҳақиқий шодлик

🕔17:13, 27.12.2018 ✔62

Жамила опанинг уйида янги йилни кутиб олиш учун қизғин тайёргарликлар кетарди. Опа нафақасининг бир тийинини ҳам қолдирмай, бозор қилди.

Батафсил
Қаҳр ва меҳр

Қаҳр ва меҳр

🕔17:28, 13.12.2018 ✔82

Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

Батафсил
Манзилига етмаган кўзёш

Манзилига етмаган кўзёш

🕔17:27, 13.12.2018 ✔78

Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳақиқий шодлик

    Ҳақиқий шодлик

    Жамила опанинг уйида янги йилни кутиб олиш учун қизғин тайёргарликлар кетарди. Опа нафақасининг бир тийинини ҳам қолдирмай, бозор қилди.

    ✔ 62    🕔 17:13, 27.12.2018
  • Қаҳр ва меҳр

    Қаҳр ва меҳр

    Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

    ✔ 82    🕔 17:28, 13.12.2018
  • Манзилига етмаган кўзёш

    Манзилига етмаган кўзёш

    Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

    ✔ 78    🕔 17:27, 13.12.2018
  • Гурунг

    Гурунг

    Қален СИДИҚОВА

    Қишнинг чилласи. Аёз бобо юз-қўлни чимчилайди. Эшикда оғзингдан тўкилган тупугинг ерга тушмайди.

    ✔ 115    🕔 16:04, 29.11.2018
  • Қалдирғочлар баҳорда келади

    Қалдирғочлар баҳорда келади

    Мақсуд ҚОРИЕВ

    Бу воқеа Тошкентда ер қимирлаган ўша даҳшатли унутилмас йилда бўлиб ўтганди.

    ✔ 146    🕔 13:02, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар