Саломатлик      Бош саҳифа

Бола қачон касал бўлмайди?

Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

Бола қачон касал бўлмайди?

Болалардаги турли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уни даволаш ва энг асосийси касал бўлмасликлари учун нималар қилиш кераклиги ҳақида биласизми?

Иммунитет пасайиши

— Боладаги иммунитетнинг пасайиши бир нечта омилларга боғлиқ, — дейди Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси педиатри Салима ЖУМАНОВА. — Биринчидан, экология, яъни атроф-муҳит муаммоси нафақат болалар, балки катта ёшдагилар учун ҳам хавф туғдиради. Биргина мисол: аҳоли зич яшайдиган жойларда чиқиндиларнинг тўпланиб қолиши ҳавога заҳарли газларнинг тарқалишига, бактерияларнинг кўпайишига олиб келади. Табиийки, нафас йўли орқали ҳам бир қанча касалликлар организмга ўрнашиб, касаллик чақириши мумкин. Унутманг, тез-тез хасталанган инсон организмининг ҳимоя қобиғи — иммунитет ҳам шунча мўртлашиб қолади. Гўдак иммунитети эса катталарникидек кучли ва мустаҳкам эмас. Иккинчидан, сўнгги пайтлардаги нотўғри овқатланиш, яримтайёр маҳсулотлар истеъмоли кучайиб кетиши саломатликка салбий таъсир кўрсатмай қолмаяпти. Айниқса, боғча ёшидаги болаларга ота-оналарнинг ўзлари турли кимёвий ранг ва консентрант моддалар қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини билиб-билмай харид қилади, мактаб ёшидаги болалар эса ўйинчоқ ва акцияга қизиқиб сотиб олиб истеъмол қилади.

Иммунитетнинг паст бўлишидаги кейинги омил: деярли барча болаларда учрайдиган фон касалликлари, яъни рахит, бўқоқ ва анемия (камқонлик)га олиб келади. Шу ўринда шифокор сифатида, энг аввало, мавсумий касалликка кўп чалинувчи болаларнинг овқатланишига аҳамият қаратиб, иммунитетни мустаҳкамлайдиган мева ва сабзавотлар, оқсил ва витаминларга бой маҳсулотларни таомномага киритишни тавсия этаман.

Болани сузишга ўргатинг

— Спорт билан мунтазам шуғулланган организм соғлом бўлади, — дейди, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги ёпиқ сув ҳавзаси мураббийи Дионис ВАСИЛЬЯДИС. — Бола кичиклигиданоқ бирор спорт тури билан шуғулланса, организми ривожланиши билан бирга, ўзи чиниқиб ҳам  боради. Сувда сузиш, айниқса,  ўсувчан организм учун жуда фойдали. Танадаги барча мушаклар фаоллигини ошириб, танани чиниқтирадиган ягона спорт тури — бу сузиш ҳисобланади. Негаки, сувда инсон танаси горизонтал ҳолатга ўтиб, қўл ва оёқлар баравар ҳаракатланиши натижасида қон айланиш тизими яхшиланади, ўпка, юрак фаоллиги ошади. Сузиш —  ёш организмга қувват беради, иммунитетига беқиёс ижобий таъсир кўрсатади. Маълумки, боладаги салбий руҳий ҳолат унинг касалликларга мойиллигини оширади. Сувда маълум вақт сузиш эса инсонни тетиклаштиради, асабларни тинчлантириб, кайфиятни кўтаради.

Дарҳақиқат, болани кичиклигиданоқ шифобахш ўсимликлар дамламаси билан чўмилтириш, махсус тузли ванналар қўллаш, кейинчалик сув спорти машғулотларига бириктириш, табиийки, унинг иммунитетини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бувимдан қолган одатлар

Эсимда, ёз чилласи кириши билан пойабзалсиз юришимизни талаб қилган бувим, мезон ойидан бошлаб оёғимиздан пайпоқ ечирмасди. Баҳорда ялпиз, отқулоқ, исмалоқ ва зубтурум каби ўсимликлардан таом тайёрлаб едирарди. Биттамиз шамоллаб қолсак, саримсоқ пиёз донасига ип ўтказиб, ҳаммамизнинг бўйнимизга илиб қўярди. Айниқса, аёз қисган кунлари «Саримсоқ еганнинг тани соғ бўлади», деб ҳар кун эрталаб янги соғилган сигир сутига саримсоқ пиёздан тўғраб ичирарди. Шунданми, деярли касал бўлмасдан улғайдик. Бу каби одатларни ёши улуғ онахонлар ҳанузгача қўллайди. Бу тиббий даво ҳамиша ўз фойдасини кўрсатади, иммунитетни оширади.

Табиатда шундай мева ва сабзавотлар борки, уларнинг деярли барчаси бола организми учун зарур витамин, минерал ва микро­элементларга бой. Шу билан ҳам боланинг иммунитетини яхшиласа бўлади. Фақат уларни болага беришда шифокор маслаҳати тавсия этилади. Чунки баъзи мевалар болаларда аллергик реакциялар келтириб чиқариши ҳам мумкин. Масалан, қизил лавлаги қон кўпайтирса, анор организмни токсинлардан тозалайди. Шолғом эса шамоллашнинг олдини олади, сут маҳсулотларида лакто ва бифидо бактериялар ичакдаги фойдали элементлар фаоллигини ошириб, иммунитетни мустаҳкам қилади. Брокколи карами, смородина меваси, балиқ ва гўшт маҳсулотлари бола иммунитети ошишига катта ёрдам беради.

 

Наргиза ЮНУСОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болаларда ич кетиш — диарея

Болаларда ич кетиш — диарея

🕔10:54, 17.05.2019 ✔16

Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

Батафсил
БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

🕔10:50, 17.05.2019 ✔22

Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

Батафсил
Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

🕔12:54, 25.03.2019 ✔189

Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

    ✔ 16    🕔 10:54, 17.05.2019
  • БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

    ✔ 22    🕔 10:50, 17.05.2019
  • Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

    ✔ 189    🕔 12:54, 25.03.2019
  • Болалар гайморит бўлмайди

    Болалар гайморит бўлмайди

    Инсон соғлиғига дахл қиладиган ҳар қандай касаллик ўз вақтида даволанмаса, хавфли тус олади. 

    ✔ 382    🕔 23:25, 06.02.2019
  • Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

    Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

    Бош мия чайқалганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилиши керак?

    ✔ 313    🕔 23:24, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар