Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Тошкентда Аджу университети ташкил этилди

Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Университет қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган;

2019-2020 ўқув йилида университетда бакалавриатнинг «Архитектура», «Электротехника» ва «Қурилиш инжиниринги» таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Қарор билан университет фаолиятини йўлга қўйишда қуйидаги тартиб белгиланди:

■ 2019-2020 ва 2020-2021 ўқув йилларида ўқишга қабул қилинган талабалар — Ўзбекистон фуқаролари учун улар университетни тамомлагунига қадар Давлат бюджети  ҳисобидан контракт суммасининг республикадаги бошқа давлат олий таълим муассасаларида тегишли таълим йўналишларида ўқитиш қиймати миқдоридан ортиқ қисмини тўлаб бериш кўринишида давлат кўмаги тақдим этилади (контракт юридик шахсларсалоҳиятли иш берувчилар томонидан тўланиши ҳоллари бундан мустасно);

■ давлат кўмаги тақдим этилган университет битирувчилари республиканинг давлат ташкилотларида ихтисослиги бўйича камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

 Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Аджу университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Банк-молия академиясида Аджу университетининг магистратура мутахассисликларида бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Иқтисодиёт ва бизнес олий мактаби очилади.

Университетга 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб кўп тармоқли клиника, илмий-тадқиқот лабораториялари ва диагностика марказига эга тиббиёт факультетини белгиланган тартибда очишга рухсат берилди.

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Аджу университетининг (Корея Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.




Ўхшаш мақолалар

ШАҲАРЛАРДА АРЗОН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ

ШАҲАРЛАРДА АРЗОН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ

🕔20:28, 04.07.2019 ✔75

Арзон уй-жойларни кимлар олиши мумкин?

Квартиралар жисмоний шахсларга берилади, бунда қуйидагилар устун даражага эга бўлади:

Батафсил
Ҳайдовчилар фойдасига 1:0    кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

Ҳайдовчилар фойдасига 1:0 кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

🕔11:24, 14.06.2019 ✔97

 Аҳоли фикри ва мунособати ниҳоят инобатга олинди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори сабаб кўплаб эътирозлар юзага келган эди. «Оила даврасида» газетасида ҳам бу мавзуда бир нечта мақола эълон қилинди.

Батафсил
Ягона мактаб формаси

Ягона мактаб формаси

🕔15:36, 07.06.2019 ✔121

қачондан мажбурий жорий этилади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ШАҲАРЛАРДА АРЗОН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ

    ШАҲАРЛАРДА АРЗОН УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ

    Арзон уй-жойларни кимлар олиши мумкин?

    Квартиралар жисмоний шахсларга берилади, бунда қуйидагилар устун даражага эга бўлади:

    ✔ 75    🕔 20:28, 04.07.2019
  • Ҳайдовчилар фойдасига 1:0    кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

    Ҳайдовчилар фойдасига 1:0 кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

     Аҳоли фикри ва мунособати ниҳоят инобатга олинди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори сабаб кўплаб эътирозлар юзага келган эди. «Оила даврасида» газетасида ҳам бу мавзуда бир нечта мақола эълон қилинди.

    ✔ 97    🕔 11:24, 14.06.2019
  • Ягона мактаб формаси

    Ягона мактаб формаси

    қачондан мажбурий жорий этилади?

    ✔ 121    🕔 15:36, 07.06.2019
  • «Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

    «Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

    – Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони тобора кўпаймоқда. Улар учун сифатли хизматни таклиф этиш, интернетга уланишни осон ва юқори тезликда амалга ошириш учун қандай янгиликлар қилинмоқда?

    Жаббор ЎРОЛОВ,
    Навоий шаҳри

    ✔ 145    🕔 11:21, 31.05.2019
  • Фойда солиғи

    Фойда солиғи

    Уни ҳисоблашда қандай харажатлар чиқариб ташланади?

    ✔ 159    🕔 15:36, 24.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар