Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«Мутолаага бефарқ эмасмиз»

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги тенгдошларимизнинг бугун қандай китоблар мутолааси билан банд экани ҳақида қизиқдик.

Дилдора МУҲАММАДОВА:

— Кўп китоб ўқиш хотирани  мустаҳкамлайди ва сўз бойлигини оширади. Шу боис, менинг севимли машғулотларимдан бири бу — китоб ўқиш. Тарихий китобларни яхши кўриб ўқийман. Шулар орасида Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романи менинг қалбимдан чуқур жой эгаллаган. Романда гавдаланган Бобурнинг онаси ва синглиси образлари бугунги кун қизларига ўрнак бўла олади.

Мен бу асарни ўқиш орқали тарихий билимимни ошириш билан бирга, кўплаб инсоний фазилатларни ўргандим. Ҳаётда қандай вазият бўлишидан қатъи назар, аввало, инсон ўзини йўқотиб қўймаслиги кераклигини чуқурроқ англаб етдим.

 

Отабек СУЛТОНОВ:

Ўткир Ҳошимовнинг ­«Дунёнинг ишлари» асарини ҳар гал завқ билан ўқийман. Бу асарни қайта-қайта ўқигим келаверади, чунки бу машҳур асар энг эзгу, энг самимий туйғулар ҳақида. Энг эъзозли зот — она тўғрисида ҳикоя қилади. Бу асарни ўқиган ҳар бир инсоннинг қалби таъсирланади, кўзларида ёш қалқийди. Ушбу асар Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад айтганидек, достондек ўқилади. Бўлаётган воқеликлардан эзгулик қидиришни ўргатади.

 

Гулбаҳор НЕЪМАТОВА:

— Ҳаётий, қизиқарли ва фантастик асарлар доимо мени мафтун этади. Айниқса, чет эл ёзувчиларининг асарлари шайдосиман. Улардан Жек Лондоннинг турли ижод намуналари билан танишганман. Масалан: «Оқ сўйлоқ», «Ҳаётга муҳаббат» асарларини севиб мутолаа қиламан. Бу асарлар менинг қалб жавонимдан ўрин олган. «Ҳаётга муҳаббат» ҳикоясида олтин изловчи қаҳрамонлар ҳаётий тасвирланган. Ҳаётга ҳамда тирикликка бўлган муҳаббат ҳисси бежирим туйғулар билан ифодаланади. Ҳикоя менга ҳаёт деб аталмиш буюк бойликнинг қадрига етишни ўргатди.

 

Исломбек ТУРДИАЛИЕВ:

Ўлмас Умарбековнинг «Қиёмат қарз» асари, менимча, ҳеч бир китобхон юрагини четлаб ўтмаган. У менинг севимли асарларим сирасига киради. Асарда тасвирланган Сарсонбой ота образи диёнат, омонат, қарз тимсоллари сифатида моҳирона тасвирланган. Сарсонбой ота бировнинг омонатига хиёнат қилмагани, ҳақиқий ўзбекона фазилат соҳиби экани юрагимни қаттиқ ҳаяжонга солган. Асар менга омонатга хиёнат қилмасликни, кимнингдир қарзини албатта қайтариш кераклигини мустаҳкам уқтириб қўйди.  

 

Гулҳаё ТУРСУНБОЕВА:

Азамат Қоржововнинг «Мусофир гўдак қисмати» асарини завқ билан ўқиб чиқдим. Унда уч ёшли ўғли билан Туркияга кетган Лайло исмли аёлнинг ҳаёт йўлидаги мудҳиш воқеалари акс эттирилган. Асарни ўқиган каттаю кичик китобхоннинг қалбида раҳм-шафқат ҳисси уйғонади. Асар орқали ота-онанинг хатолари бегуноҳ фарзандларга таъсир қилишини тушуниб етдим.

 

Олимжон ҲАСАНБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бахт учун кураш

Бахт учун кураш

🕔18:43, 11.07.2019 ✔42

Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

Батафсил
Кутубхона туманларда ҳам бўлади

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

🕔11:27, 14.06.2019 ✔87

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

Батафсил
Мактуб

Мактуб

🕔15:41, 07.06.2019 ✔120

Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бахт учун кураш

    Бахт учун кураш

    Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

    ✔ 42    🕔 18:43, 11.07.2019
  • Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

    ✔ 87    🕔 11:27, 14.06.2019
  • Мактуб

    Мактуб

    Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

    ✔ 120    🕔 15:41, 07.06.2019
  • Энг  холи кўзгу

    Энг холи кўзгу

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

    ✔ 104    🕔 15:40, 07.06.2019
  • Эл одамлари

    Эл одамлари

    Ёзувчи Анвар Суюн навбатдаги китобини китобхонлар ҳукмига ҳавола қилди. Муаллифнинг «Тафаккур» нашриётида чоп этилган «Эшмонбек» китобидан бир қисса ва тўрт ҳикоя ўрин олган.

    ✔ 120    🕔 11:13, 31.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар