Халқ виждони      Бош саҳифа

Юртободни обод қилаётганлар

Маҳалланинг равнақ топиши раиснинг билими ва тажрибасига боғлиқ.

Юртободни обод қилаётганлар

Кимгадир йўл кўрсатадиган одам, аввало, ўзининг хатти-ҳаракатлари  билан бошқаларга ўрнак бўлиши керак. Айниқса, бугун масъулият маҳалла тизими ҳамда унинг мутасаддилари зиммасига юклатилаётган бир вақтда уларга нисбатан бу талаб янада ошмоқда. 

Баъзан маҳалла фаолларининг ҳеч қандай иш қилмаётгани, аҳоли билан ишламаётгани ҳақида куюниб гапириб қоламиз. Айрим ҳудудларда, ҳатто, маҳалла раисини ҳеч ким танимайди.

Аммо пойтахтимизнинг Юнус­обод туманида жойлашган «Юртобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нажот Ниёзов ҳақида бундай деб бўлмайди.

У киши маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида тумандаги 258-мактабда «Ёшлик илҳомлари» номли ижодий тўгарак ташкил этган. Тўгаракда мактаб ўқувчиларидан ташқари, иқтидорли, адабиётга ҳавасманд бошқа ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, адабий муҳитдан руҳланмоқда.

Нажот Ниёзов қайси соҳада фаолият кўрсатмасин, бадиий ижод билан мунтазам шуғулланган, адабиётни ўзига ошно билган. Унинг «Шукроналик», «Ўзбегу уйғурим», «Ҳикматли ва бағрикенг юртим» номли китобларида Ватанга, эл-юртга муҳаббат, миллатлараро дўстлик каби инсоний фазилатлар улуғланган.

Шеъриятга ошнолик, китобга муҳаббат инсонни камолот сари етаклайди. Бундай маҳаллада маънавий муҳит барқарор бўлиши, шубҳасиз. Юртобод кўплаб ижобий кўрсаткичлари билан намуналилар сафидан жой олгани шундан. Бинобарин, жорий йилда ҳудудда бирорта жиноят, оилавий ажрашиш қайд этилмади.

Маҳалла раисининг таъкидлашича, бундай муваффақиятлар кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган аҳоли муаммоларини ўрганиш ва унга ечим топиш, оилалар фаровонлигини оширишга қаратилган  халқчил ижтимоий сиёсатнинг амалий натижасидир.

— Маҳаллада Ҳаж ва Умра сафарига боришни ният қилган юртдошларимизни маҳалла ишига кенг жалб этиш, уларнинг ҳаётий тажрибаси, панд-насиҳатини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратганмиз, — дейди Нажот НИЁЗОВ. — Ижтимоий-маънавий муҳити нисбатан оғир ҳисобланган оилалар маҳаллада истиқомат қилувчи ҳожилар, умра зиёратини ўтаб келган кишиларга бириктириб қўйилган. Натижада турли оилавий муросасизликлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишлар самарадорлиги сезиларли даражада ортди.

Эҳтиёжманд оилаларнинг моддий шароитини яхшилашга ҳам бутун маҳалла аҳли бош қўшгани боис, рўйхат кескин қисқарган. Айни пайтда уларнинг сони атиги икки нафарни ташкил этмоқда.

Ҳа, қайси маҳаллада иш тўғри ташкил этилган, ҳар бир фуқаро билан яқин ижтимоий ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, ўзаро тушуниш ва қўллаб-қувватлаш муҳити қарор топади. Нохуш ва кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўйилмайди.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

🕔11:15, 31.01.2019 ✔109

Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

Батафсил
Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

🕔17:36, 24.01.2019 ✔137

Вақти-соати келиб, яқин кишимиз ёки маҳалладошимиз бандаликни бажо келтирса, ич-ичимиздан қайғурамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига  ҳамдардлик билдириб, уни сўнгги манзилига иззат-икром билан кузатиб борамиз. Сўнг, давраларда эл-юрт равнақи учун қилган эзгу амалларини ҳурмат ила ёд этиб, ёшларимизга хотиралар сўзлаймиз. Хайрли ишларини давом эттиришга даъват этамиз.

Батафсил
Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

🕔17:16, 27.12.2018 ✔187

Самарқанд шаҳридаги Шарқ маҳалласи ўтмиш ва келажакни акс эттираётган кўзгуга ўхшайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

    ✔ 109    🕔 11:15, 31.01.2019
  • Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Вақти-соати келиб, яқин кишимиз ёки маҳалладошимиз бандаликни бажо келтирса, ич-ичимиздан қайғурамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига  ҳамдардлик билдириб, уни сўнгги манзилига иззат-икром билан кузатиб борамиз. Сўнг, давраларда эл-юрт равнақи учун қилган эзгу амалларини ҳурмат ила ёд этиб, ёшларимизга хотиралар сўзлаймиз. Хайрли ишларини давом эттиришга даъват этамиз.

    ✔ 137    🕔 17:36, 24.01.2019
  • Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Самарқанд шаҳридаги Шарқ маҳалласи ўтмиш ва келажакни акс эттираётган кўзгуга ўхшайди.

    ✔ 187    🕔 17:16, 27.12.2018
  • Юртободни обод қилаётганлар

    Юртободни обод қилаётганлар

    Маҳалланинг равнақ топиши раиснинг билими ва тажрибасига боғлиқ.

    ✔ 185    🕔 17:32, 13.12.2018
  • Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

    Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

    Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, энг муҳими, у инсонлар қалбида қувонч уйғотсин.

    ✔ 331    🕔 16:58, 18.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар