Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Черняевка» эмас, Ғишткўприк десак нима бўлади?

Аслида тил ҳам тирик жон. У ҳам эркин нафас олиши, муттасил ривожланиб бориши керак.

«Черняевка» эмас,  Ғишткўприк десак нима бўлади?

Шу маънода, ўз она тилига меҳр-муҳаббати бўлмаган одамда киндик қони томган заминга, аждодлари минг йиллар давомида яратган буюк маданий меросга, ота-онага, зиғирча ҳурматни кутиб бўлмайди. 

Бу гапларни айтишдан мақсад шуки, «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинганига салкам ўттиз йил бўлди. Бироқ шунга қарамай айрим юртдошларимизда она тилига ҳурматсиз, нописанд муносабат ҳамон давом этмоқда. 

Ишга Юнусобод бозори яқинидаги кўприк ёнидан ўтиб бораман. Айнан ўша жойда 475-йўналишдаги «Isuzu» русумли автобус пештоқига «Черняевка, Юнус­обод, Таможня» деган сўзлар кўрга ҳассадек қилиб ёзиб қўйилганига нима дейиш мумкин? Ўша ёзувни кўрганим ҳамон ёвуз генерал Черняевнинг қилган манфурликларини эслайман. Ўзи бу «қаҳрамон»ни Қозоғистон чегарасига қатнайдиган, ҳар икки гапнинг бирида худди тўтидек, «Черняевка, Черняевка» дея такрорлаётган киракашу савдогарлар  билармикан?

Тарих фанлари доктори, профессор Ҳамид Зиёевнинг «Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши курашиш» китобида ўша босқинчи генерал Черняевнинг башорати келтириб ўтилади. «Ўлкадан кетиш мен учун катта ғам-ғусса, лекин номимнинг халқ хотирасида узоқ вақт давомида сақланиши мени анча юпатади», — деган экан ишонч билан.  Минг афсуски, унинг ўшанда қилган башорати тўғри бўлиб чиқди. 

Шу ўринда у қилган яна бир босқинчиликни айтмасак, бўлмас.Тошкент шаҳридаги Хожа Аҳрор мадрасасининг жанубий, Кўкалдош мадрасасининг шарқий томонида жоме масжиди жойлашган. Бу масжиднинг ғарбий қисмидаги гумбазли хонақоҳи 1865 йили босқинчи генерал Черняев бошчилигидаги қўшин томонидан вайрон қилинган.

Негадир ўша «Черняевка» деб аталаётган жойни «Ғишткўприк» деб ўз номи билан аташга одамларнинг тили келмайди. Қолаверса, бу она тилимизга ҳурматсизлик эмасми?

Ўша ҳолдан оташин бўлиб, ҳайдовчини бохабар қилсам, у пинагини ҳам бузмади. Индамай нари кетдим. Афсус... 

 

Улуғбек Актамов




Ўхшаш мақолалар

Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

🕔10:23, 16.03.2019 ✔22

Аслида йўқ, лекин солиқчилар рўйхатида бор шаҳарча

Батафсил
«Х» ва «Ҳ»...  даҳмазаси

«Х» ва «Ҳ»... даҳмазаси

🕔12:00, 07.03.2019 ✔35

Пенсияга чиқиш арафасида айрим фуқароларимиз дуч келадиган бир муаммо бор. Гап шундаки, шахсини тасдиқлови ҳужжатда исм-шарифи меҳнат дафтарчасида ёинки талаб этиладиган бошқа бирор ҳужжатда ёзилгани билан тўғри келмай қолса, бу ўз-ўзидан пенсия тайинлашда мураккабликларни туғдиради.

Батафсил
Орқага йўл йўқ

Орқага йўл йўқ

🕔11:59, 07.03.2019 ✔38

Миллионлаб ёшлар қайта савод чиқарадими?

Лотин ёзувига асосланган янги имлога ўтиш ҳақидаги ишлар бошланганига деярли чорак аср вақт бўлиб қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

    Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

    Аслида йўқ, лекин солиқчилар рўйхатида бор шаҳарча

    ✔ 22    🕔 10:23, 16.03.2019
  • «Х» ва «Ҳ»...  даҳмазаси

    «Х» ва «Ҳ»... даҳмазаси

    Пенсияга чиқиш арафасида айрим фуқароларимиз дуч келадиган бир муаммо бор. Гап шундаки, шахсини тасдиқлови ҳужжатда исм-шарифи меҳнат дафтарчасида ёинки талаб этиладиган бошқа бирор ҳужжатда ёзилгани билан тўғри келмай қолса, бу ўз-ўзидан пенсия тайинлашда мураккабликларни туғдиради.

    ✔ 35    🕔 12:00, 07.03.2019
  • Орқага йўл йўқ

    Орқага йўл йўқ

    Миллионлаб ёшлар қайта савод чиқарадими?

    Лотин ёзувига асосланган янги имлога ўтиш ҳақидаги ишлар бошланганига деярли чорак аср вақт бўлиб қолди.

    ✔ 38    🕔 11:59, 07.03.2019
  • Менинг 500 сўмим...

    Менинг 500 сўмим...

    Қўл кўтармасимдан «маршрутка» ғиз этиб келиб тўхтади. Машина эшигини очар-очмасимдан «қаергача», дея сўради ҳайдовчи. Тушадиган манзилимни айтдим. «Ундай бўлса, 2000 сўм, — деди у бамайлихотир. — Яқинроқда тушсангиз, 1500 сўм бўлади».

    ✔ 44    🕔 11:57, 07.03.2019
  • Энди фақат пул тўлаганлар ва...  билимлилар ўқишга киради (ми?)

    Энди фақат пул тўлаганлар ва... билимлилар ўқишга киради (ми?)

    Бугун олий таълимни тамомлаб ишга келган ёш кадрларнинг билимсиз ва жуда «хом» экани кўп соҳаларда баралла айтиляпти. Таълим тизими вакиллари эса бунга қинғир йўллар билан ўқишга кириб, шу аҳволда битираётганларни сабаб қилиб кўрсатишади.

    ✔ 65    🕔 14:16, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар