Давр нафаси      Бош саҳифа

Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

Мен нима учун  «Оила даврасида»ни ўқийман?..

Эрпўлат БАХТ,

«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири, шоир:

— «Оила даврасида» газетаси чекка-чекка қишлоқларга ҳам кириб боряпти. Бу қувонарли албатта. Бу нашр чиндан ҳам ҳар бир оила учун зарур газета. Унинг саҳифаларида оиланинг ҳар бир аъзоси учун турли-туман долзарб мақолалар бериб борилмоқда. Айниқса, «Мустаҳкам оила» саҳифасида оила учун зарур бўлган мақола ва ҳаётий воқеаларни ўзим қизиқиб ўқийман.

Газета ходимлари ҳар доим изланишда. Буни газетанинг ҳар бир янги сонида  чоп этилаётган янгилик ва мақолалардан англаш қийин эмас. Ёшларимиз ва уларнинг тарбияси ҳақидаги мақолалар кўплаб, мунтазам бериб борилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Яна бир гап: газета саҳифаларида устоз ижодкорларимизнинг ёки адабиёт бўстонига эндигина кириб келаётган ёш ижодкорларнинг шеърларидан бериб борилса, нур устига нур бўларди. Чунки оила даврасида баъзан шеъриятга ҳам эҳтиёж сезилади.

* * *

Фарҳод НАФАСОВ, Янгиариқ туманидаги «Қаландар инженер» фермер хўжалиги раҳбари:

— Газетанинг «Даромад манбаи» рукнида бериб борилаётган мақолалар, уста деҳқон ва тадбиркорларнинг тажрибалари ҳар бир оилани бефарқ қолдирмаса керак. Унда тупроқдан зар ундираётган, оз ердан мўл ҳосил олаётган миришкор деҳқонларимизнинг ишлари, тадбиркорларимизнинг янгидан-янги корхоналар очиб, оила бюджетига даромад киргизишаётгани ҳақида ҳикоя қилинади. Зеро, республикамизда «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури ҳам бежиз қабул қилингани йўқ. «Уч туп токдан уч тонна узум», «Энди саҳрода тарвуз етиштирилади», «Полвоннинг қовоғи ҳам полвон» каби бир-биридан ўқишли мақолалар зукко муштарийни бефарқ қолдирмайди. Янги йилда ҳам шунга ўхшаган мақолалардан кўплаб бериб борилиши тарафдориман.




Ўхшаш мақолалар

Япон олимининг ўзбекларга совғаси

Япон олимининг ўзбекларга совғаси

🕔11:57, 07.03.2019 ✔43

Бирон юртдошимиз бошқа бир давлатга меҳмон бўлиб борса, мезбонга муносиб совға сифатида нима олиб боради?
Албатта, ўзбекча тўн билан дўппи. Аёл кишига Марғилон атласи ёки юртимизнинг тарихий рамзи туширилган бирон эсдалик буюм бўлиши ҳам мумкин. Жиллақурса, мозорбости қилиб иккита Самарқанд нони кўтариб боради.

Батафсил
«Сирдарё тажрибаси»:  МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

«Сирдарё тажрибаси»: МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

🕔16:20, 22.02.2019 ✔73

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳрининг «Буюк келажак» мавзесида қурилган уйлар, янги қурилиш жараёни билан танишди, дея хабар берди ЎзА.
 

Батафсил
«Уйингиз бузиляпти экан... Нима муаммо?»

«Уйингиз бузиляпти экан... Нима муаммо?»

🕔21:17, 13.02.2019 ✔114

Зарқайнар 7-берк кўчаси 4-А уйда истиқомат қилаётган Дилмурод Мансуров муаммоси ҳал бўлмаётган кишилардан. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Япон олимининг ўзбекларга совғаси

    Япон олимининг ўзбекларга совғаси

    Бирон юртдошимиз бошқа бир давлатга меҳмон бўлиб борса, мезбонга муносиб совға сифатида нима олиб боради?
    Албатта, ўзбекча тўн билан дўппи. Аёл кишига Марғилон атласи ёки юртимизнинг тарихий рамзи туширилган бирон эсдалик буюм бўлиши ҳам мумкин. Жиллақурса, мозорбости қилиб иккита Самарқанд нони кўтариб боради.

    ✔ 43    🕔 11:57, 07.03.2019
  • «Сирдарё тажрибаси»:  МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

    «Сирдарё тажрибаси»: МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳрининг «Буюк келажак» мавзесида қурилган уйлар, янги қурилиш жараёни билан танишди, дея хабар берди ЎзА.
     

    ✔ 73    🕔 16:20, 22.02.2019
  • «Уйингиз бузиляпти экан... Нима муаммо?»

    «Уйингиз бузиляпти экан... Нима муаммо?»

    Зарқайнар 7-берк кўчаси 4-А уйда истиқомат қилаётган Дилмурод Мансуров муаммоси ҳал бўлмаётган кишилардан. 

    ✔ 114    🕔 21:17, 13.02.2019
  • Биз нимани озиқлантиряпмиз?

    Биз нимани озиқлантиряпмиз?

    Бемор бўлишнинг бир яхши томони бор — ўйлашга, мушоҳада қилишга вақтингиз бемалол бўлар экан. Маълумки, одамзод тана ва руҳ (жон)дан иборат бўлади. 

    ✔ 127    🕔 23:30, 06.02.2019
  • Бир дақиқадан бир соат афзал, нега?

    Бир дақиқадан бир соат афзал, нега?

    Ҳар гал коммунал хизматлар учун тўлов қилгани кассага борганимда бир хил манзарага дуч келаман: одам кўп бўлади. 

     

    ✔ 112    🕔 11:30, 31.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар