Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Муборак мувозанат

​​​​​​​Матназар АБДУЛҲАКИМ

Дил дафтари гул мисли очилди ҳар он,

Еллар учириб қилди хазонларни тўзон.

Дарду фироқ гардини қум соатидек

Менга тўкар дил. Мен эсам — дилга томон.

АҚСУДБОЕВ:

— Яқинда уйланмоқчи эканимни эшитган бир танишим «Бахтиёр оила» китобини ўқишимни тавсия қилди. Китобни топиб, ўқиб чиқдим.

Муборак мувозанат

Ҳис-туйғу ҳамда мушоҳада зиддиятлари, ақл ва юрак муаммоси тафаккур аҳлини азалдан безовта қилиб келаётган мавзудир. Тубанлашмак учун ҳеч нарса қилмасликнинг ўзи кифоя, холос. Юксалиш эса ҳамиша машаққатталабдир. Ҳаёт бизлардан бу йўлда ҳамиша икки жиҳатдан биттасини талаб қилиб туради. Биз ҳамиша ўзига хос «танловлар» гирдобида яшаймиз.

Паҳлавон Маҳмуд ҳам, табиийки, бу мавзуни четлаб ўтмаган. Ва бу муаммони ўзига хос поэтик бир тарзда ҳал қилган. Шоир фикрича, ақл ва юрак бир-бирига зид эмас, балки ҳамкордир. Уларнинг орасидаги ихтилоф мутлақо зоҳирийдир. Мана шу зоҳирий қарама-қаршиликнинг заминидаги иттифоқ ҳаётни таъминлаб туради. Бу зиддият — самаралидир.

Дастлабки икки мисрада, асли, табиатнинг ўзи зиддиятлардан иборат иттифоқнинг шарофати билан тириклик кечиради, деган фалсафа намоён бўлган. Шоир талқинича, ҳар бир дил гул каби, ҳар бир гул дил каби очилиб, тириклик ҳикматларини ошкор қилиб туради. Шоир англатаётган «дил дафтари»да ана шундай қутлуғ бир сир фош бўлаётирки, бу дафтарда иншо этилишича, гуллаш ва сўлиш, сўлиш ва гуллаш — азалий ҳаёт ҳалқаси бўлиб, тирик мавжудотларнинг барчаси ана шу ҳалқанинг ичида чарх уриб айланади. Ҳаётнинг ўзики ана шундай зиддиятсиз ҳаёт эмас экан, инсоннинг тафаккури ҳам, мана шу тафаккурга асосланган фаолияти ҳам юқорида зикр этилган ихтилофга ўхшаган зиддиятлар асосида содир бўлиши ажабланарли эмас.

Хулоса шундайки, биз бу ихтилофга ҳушёр кўз билан қарашимиз, бу зиддиятни тараққиётнинг дояси деб англашимиз керак. Шоир буни гўзал бир тарзда баён эта олган. Бунинг учун у «қум соати» бадиий образини яратган ва бу образдан юксак маҳорат билан ўз ижодий мақсадини ифода қилиш йўлида фойдаланган. Маълумки, қум соати вақтни энг аниқ ўлчайдиган асбоб. Механик соатлар ва шу сингари бошқа «вақт тарози»лари ҳам у ёки бу сабабга кўра ишдан чиқиши мумкин. Бироқ қуруқ қум зарраларининг махсус соат қурилмасидаги бир қисмдан иккинчи қисмга ­муайян вақт мобайнида ўтиши туфайли вақтнинг аниқ ўлчануви қум соатида кафолатланган.

Бизнинг ҳаётимиздаги зиддиятлар, хусусан, ақл ва юрак зиддияти фикрат ҳамда нафснинг қарама-қаршилиги ҳам ана шундай муқаррар ва муттасилдир. Бу зиддиятни бартараф қилиш одамзоднинг ихтиёридан ташқари, шунинг учун ҳам бу зиддиятни инсон имкон қадар эзгулик йўлига хизмат қилдирмоғи керак.

Албатта, бир вужудда, бир руҳда юз бериб турадиган бундай «келишмовчилик»ка ҳакамлик қилишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун ҳар бир шахс узлуксиз изтироблар, кечинмалар чиғириғидан ўтиб турмоғи керак бўладики, инсонни инсон қиладиган ҳам, аслида мана шу дарддир.

Ҳар бир шахснинг шахслиги, ҳар биримизнинг қай даражада одам эканимиз мана шу дардни чекиш ва бу дардга рационал даво топа олишимиз билан белгиланади. Аён бўладики, ҳаёт — машаққат. Бизга ажратиладиган умрнинг ҳаммасини қум соати ичидаги қум деб оладиган бўлсак, унинг бир заррасини ҳам на юрак, на ақл, на бир зарра ортиқ, на бир зарра кам эмас, балки теппа-тенг тортадилар, «баҳам кўрадилар». Маълум бўладики, кечираётган ҳаётимизнинг бор неъматларидан тафаккуримиз ҳам, туйғуларимиз ҳам мутаносиб бир тарзда баҳраманд бўлиши керак. Улар ҳаётнинг бир заррасини ҳам қолдирмасдан, худди қўш ҳўкиздек баб-баравар тортиши лозим. Ақлни юракдан, юракни ақлдан маҳрум қилмаган ҳолда, туйғу аралаш тафаккур қилишимиз, фикр аралаш ҳиссиётларни кечинишимиз табиий бир адолатга мувофиқ бўлади.

Бу хусусда фикрлаётиб, одамзоднинг бош мия ва юрак қисми билан қум соати ўртасидаги шаклдошликдан ҳайратланганимизни таъкидлаб қўйсак ҳам ортиқча бўлмайди. Паҳлавон Маҳмуднинг ушбу рубоийсидан хулоса шуки, ақл юракнинг, юрак ақлнинг олдида ҳатто қумнинг бир заррасичалик ҳам «қарздор» бўлмаслиги керак.

 

«Иймон туҳфаси»дан




Ўхшаш мақолалар

Ўзлигини излаётган одам

Ўзлигини излаётган одам

🕔14:18, 01.03.2019 ✔49

ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

«Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
 

Батафсил
Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔78

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
«Болани мажбурлаш керак!»

«Болани мажбурлаш керак!»

🕔23:28, 06.02.2019 ✔122

Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
— Янги романим чиқди, ўқидингми?
— Қаҳрамони  ким эди?
— Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзлигини излаётган одам

    Ўзлигини излаётган одам

    ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

    «Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
     

    ✔ 49    🕔 14:18, 01.03.2019
  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 78    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 122    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 92    🕔 23:27, 06.02.2019
  • «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    Яхши оила хушхулқли, иймонли солиҳ инсонларни тарбиялайди. Оила — муқаддас ва нозик қадриятлар устига қурилиб, эр-хотин бир-бирига омонатдир. Омонат яхши сақланмоғи, унга хиёнат қилинмаслиги зарурдир.

    ✔ 128    🕔 17:37, 24.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар