Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«Олтита оилани яраштириб қўйдик»

Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

«Олтита оилани яраштириб қўйдик»

Куёвининг яшаб турган уйини сотиб юбориб, катта ҳовли олиб беришни ваъда қилган қайнота-қайнона бир йилдан буён вақтни чўзишдан нарига ўтмаяпти. Бошпанасиз қолган қиз ва куёв икки фарзанди билан уларнинг уйида яшашга мажбур бўлмоқда. Ўртада бўлиб ўтган гап-сўзлар, келишмовчиликларнинг эса адоғи кўринмайди. Уларни бир тўхтамга келтириш учун маҳалла мутасаддиларида тиним йўқ. Куни кеча хонадонда содир бўлган ёнғин анчадан буён давом этиб келаётган бу можароларни янада авж олдирди. Нохуш ҳодиса сабаб энди ёш оила алоҳида-алоҳида яшаяпти. Ўртада эса болалар сарсон...

Қадимгилар бир кун жанжал чиққан уйда қирқ кун барака бўлмайди, деб бекорга айтишмаган. Хонадоннинг файзи аҳил-иноқликда. Баъзан инсонлар бу ҳақиқатни англаб етиши учун анча вақт ва синовларни бошдан кечиришига тўғри келади.

Ҳозир «Қорасарой» маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари уларнинг уйини таъмирлаб бериш учун елиб-югуряпти. Ҳомий ва кўмак бериши мумкин бўлган тадбиркорлар топиш истагида ташкилотларга мурожаат қилмоқда.

Бир оилада келиб чиққан муаммо қўни-қўшниларнинг ҳам тинчини йўқотади. Бутун маҳалланинг ташвишига айланади. Баъзан шу сабаб оилалар ажрашиб кетиши ҳам мумкин. Бундай нотинч оилалар билан ишлаш, муаммоларига ечим излаш осон эмас. Анча куч ва саъй-ҳаракат талаб этади. Лекин шунга қарамай, аҳоли хотиржамлиги учун жон куйдираётган инсонлар кўп. 

— Маҳалламизда 7 минг 500 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди Тошкент шаҳри Олмазор тумани «Қорасарой» МФЙ раиси Юсуфжон ­НОСИРЖОНОВ. — Ҳамманинг ўзига хос феъл-атвори бор. Улар орасида ҳунармандлар, ишчилар ва зиёлилар билан бирга, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, жиноятчиликка мойиллари ҳам  бор. Яна бир ачинарли жиҳати, бу йил саккизта оиладан ажрашиш тўғрисида ариза келиб тушди. Жамиятнинг энг оғриқли масаласига айланган ажрашишларни ҳал қилиш анча мушкул. Сабаби, ўзини ҳақ деб билган кишига бирор нарсани уқтириш осон эмас. Шунга қарамай, биз ҳаракат қилдик. Яраштириш комиссияси билан биргаликда 6 нафар келинни уйига қайтардик. Ажрашаётган икки оиладан бири эса ўн йилдан буён ўртада фарзанд бўлмагани учун ўзаро келишиб шу қарорга келган. Яна биттаси уч нафар фарзанди бўлишига қарамай, анчадан буён алоҳида-алоҳида яшашади. Шу болалари учун уларни ҳам яраштиришга ҳаракат қиляпмиз, аммо ҳаракатларимиз бесамар кетяпти.

Маҳалладаги ажрашмоқчи бўлган яна олти оиланинг тақдири билан қизиққанимизда, айтарли ҳеч қандай жиддий сабаб кўрмадик. Эрининг топганига қаноат қилмай, ишлайман деб туриб олган хотин, бир тарсаки зарбидан аразлаб кетган келин... хуллас ҳаммаси битта кечирим сўраш билан ҳал бўладиган ишлар. Қанийди, улар ҳам тинч турмушининг қадрига етиб, ўртадаги пардани кўтармаса эди...  

Оила муқаддас неъмат. Уни худди инсон кайфиятини кўтарадиган ва ғамларини аритадиган нозик қурилмага ўхшатиш мумкин. Бу ҳаётда болаларнинг беғубор кулгиси, севимли кишимизнинг ғамхўрлиги ўрнини босадиган ҳеч нарса топилмайди. Зеро, яшашдан мақсад ҳам ўзимиздан муносиб из қолдириб, фарзандларни жамият учун керакли инсон қилиб тарбиялаш эмасми?

Айтайлик, уйда ҳар куни жанжал, биров-бировини тушунишни истамайди. Ҳали мурғак, дунёни фақат яхшиликдан иборат деб билган гўдак хаёлидан не-не ўй-фикрлар ўтади. Руҳияти шикастланади. У ҳам кўчага чиқиб, эшитган гапларини қайтаради, атрофдагиларга қўпол муомала қилади. Аста-секин одамлар дилини оғритиб, ҳатто жиноят кўчасига кириб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Барчасига аламзадалик сабаб. Ота-она яхши бир инсон бўлиб етишиши мумкин фарзандини ўз қўли билан жиноятчига айлантириб қўяди. 

Қорасарой маҳалласида ҳам жорий йилнинг 11 ойи давомида ҳеч қандай жиноят содир этилмаган эди. Бу жуда қувонарли ҳолат, албатта. Аммо куни кеча икки мактаб ўқувчилари ўртасидаги муштлашувга маҳалладан ҳам икки бола аралашиб қолган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

— Дарё суви ҳам мавжланиб оққанидек, турмуш ҳам бир текис кечмайди, —  сўзида давом этади раис. — Юқоридаги каби ҳолатлар қанча ҳаракат қилмайлик, бирда бўлмаса, бир учраши табиий. Масаланинг энг нозик жиҳати эса муаммони бошидаёқ пайқаб, ечим топишда. Қолаверса, хато қилаётган кишига фақатгина айбини кўрсатиб беришдан ташқари, тўғри йўналишга солиш ҳам жуда муҳим. Бунинг учун ҳозирги кунда Ҳаж ва Умра сафарларига бориб келган тажрибали инсонларнинг кўмагидан ҳам фойдаланяпмиз. Бекор юрган йигит-қизлар бандлик бўлимларига йўналтирилиб, ишга жойлаштирилмоқда. Кимдир бирор ёрдам сўраб чиқса, дарров оиласи, фарзандлари нима билан банд эканини сўраймиз. Юрагида ўти борлар банкдан кредит олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб олди. Хуллас, кўп нарса бизга боғлиқ. Ҳаракат, меҳнат қилинган жойда, албатта, натижа ҳам бўлади.

Бувамнинг айтишларича, авваллари юртнинг энг сўзи ўткир кишилари ҳамиша саф бошида турган. Уларнинг ҳар айтган гапи одамлар учун худди қонундек бўлган. Маҳалламизда ҳам Салим ота исмли бир нуроний бўларди. Улар кўриниши билан кўчада беҳуда гаплашиб турган қизу келинлар дарров уйига равона бўларди. Эркаклар ҳам шу одамдан дакки эшитмасликка ҳаракат қилишарди. Бирор можаро чиққан оила борса, бир мартанинг ўзида ечим топиларди.

Аслида маҳалла раиси Салим отадек мақомга ва обрўга эришса, ортиқча гап сўзларга ҳам ҳожат қолмайди. Қорасарой маҳалласида амалга оширилаётган ишларда ҳам мутасаддиларнинг анчагина меҳнат қилаётгани кўриниб турибди. Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, жамиятни мустаҳкамлашни оила ва маҳалладан бошлашимиз керак.   

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

🕔16:15, 22.02.2019 ✔90

«Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

Батафсил
Остонада қолган бахт

Остонада қолган бахт

🕔21:20, 13.02.2019 ✔97

Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

Батафсил
Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

🕔23:28, 06.02.2019 ✔126

Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    «Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

    ✔ 90    🕔 16:15, 22.02.2019
  • Остонада қолган бахт

    Остонада қолган бахт

    Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

    ✔ 97    🕔 21:20, 13.02.2019
  • Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

    ✔ 126    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

    ✔ 136    🕔 17:35, 24.01.2019
  • «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

    ✔ 192    🕔 09:14, 21.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар