Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Ҳақиқий шодлик

Жамила опанинг уйида янги йилни кутиб олиш учун қизғин тайёргарликлар кетарди. Опа нафақасининг бир тийинини ҳам қолдирмай, бозор қилди.

Ҳақиқий шодлик

Келини Мавлудага хилма-хил пишириқлар, турли салатлар тайёрлатди. Байрам дастурхонини тўлдириб безашни буюрди.

Янги йил кириб келишига ярим кун қолганида Мавлуданинг овози бўғилиб, қайнонасига маслаҳат солди.

— Ойижон, — гап бошлади у. — Боя онам хабар қилганди, бирозгина тоблари йўқроқ экан. Биласиз, ҳолидан хабар оладиган ҳеч кими йўқ, отам аллақачон ўтиб кетган... Мен ёлғизиман! Укаларим ҳали ҳеч нимага ярамайди. Шунга, бу йилги Янги йилни улар ҳам шу ерга келиб кутишса... Ҳар ҳолда, ҳаммамиз бирга бўлардик...

Жамила опа келинининг гапларини охиригача тингламади. Ўзи азалдан суймайроқ келадиган қудасининг, етмаганига, кичик болалари билан тайёр дастурхонга келиб, каталакдек уйда тиқилишиб ўтиришини кўз олдига келтириб, бироз жиддий тортди.

— Ҳм... Нима, ўзлари уйларида кутишса бўлмасмикан?! Кейин, биласиз, уй тор! Яхшиси, бориб бир-икки соатга хабар олиб келинг! Борса, ана, набираларимни ҳам олиб боринг, аммо кеч тушмасдан уйда бўлинг! Ҳа, кетишдан олдин ҳамма нарсани ясатиб, жой-жойига қўйиб кетинг!

Қайнонасининг бу гаплари Мавлудага ёқмади. Нима, онаси билан укалари келса, бутун тайёргарликни еб, қуритиб кетармиди?!

Мавлуда икки боласини олиб, онасини кўриш учун чиқиб кетди. Уйда ёлғизгина Жамила опа қолди. Ўғли Турсунбой ҳам ишдан чиқиб, бирйўла Мавлудани олиб келишини телефонда айтди.

Вақт ўтиб бормоқда. Соат миллари аста-секин кечги саккизга қараб кетяпти.

Жамила опа тоқатсизланди. Нафаси бўғилиб, ёлғиз ўзи у ёқдан-бу ёққа юраверди.

«Бунча қолиб кетишмаса!» ўйлади у ичида. Бир кўнглига қўнғироқ қилиш ҳам келди-ю, гўшакни қудаси кўтариши мумкинлигини ўйлаб, бу ниятидан воз кечди.

Ана, дабдабали қилиб безатилган дастурхон. Унда ҳамма нарса бор, аммо ўғлининг қизиқ суҳбатлари, набираларининг шодон кулгиси йўқ!..

Орадан бироз ўтиб, эшик очилди. Бир тўда болалар ва онасини етаклаганича Мавлуда кириб келди. Кейин Турсунбой ҳам кирди.

— Она, — деди у. — Қуда­нгизнинг аҳволи оғирроқ экан... Шунга, олиб келавердик!

Ҳамма Жамила опага қаради. Аммо опа индамади. Секин бориб, қудасини маҳкам бағрига босди-да, дастурхонга таклиф қилди. Кейин уйни болаларнинг шодон ўйинлари тутди ва сукунат ҳукм сураётган уйга яна файз кирди.

Айни шу дақиқаларда Жамила опа бахтли эди! Бутун оила бир бўлиб Янги йилни кутиб олишди.

Ўша туни Жамила опа ҳақиқий бахт нималигини тушуниб етди...

 

Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

СОЧ

СОЧ

🕔17:55, 03.10.2019 ✔144

Шодмон ОТАБЕК

Қаҳрамон мактабдан чиқиб, тўғри уйга келди. Айвонни супураётган Холтожи хола ўғлини кўриб, ишини тўхтатди.

Батафсил
Якуний назорат

Якуний назорат

🕔22:56, 29.08.2019 ✔624

Шафақ тонги отади. Кўз очиб юмгунча Қуёш терак бўйи юксалади. Талабалар издиҳоми ўнгу сўлга эътиборсиз Дорилфунун томон оқади. Серташвиш нигоҳлар Қуёш туриш-турмишидаги бежоликни илғамайди.
 

Батафсил
ТАҚДИР

ТАҚДИР

🕔11:37, 28.06.2019 ✔707

Янгиобод — шаҳардаги энг катта маҳаллалардан бири. Нуриддин ҳожи яқинда шу маҳалла масжидига имом бўлди. Масжиднинг қавми анчагина катта экан. Айниқса, ёшларнинг кўплиги кишини қувонтиради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • СОЧ

    СОЧ

    Шодмон ОТАБЕК

    Қаҳрамон мактабдан чиқиб, тўғри уйга келди. Айвонни супураётган Холтожи хола ўғлини кўриб, ишини тўхтатди.

    ✔ 144    🕔 17:55, 03.10.2019
  • Якуний назорат

    Якуний назорат

    Шафақ тонги отади. Кўз очиб юмгунча Қуёш терак бўйи юксалади. Талабалар издиҳоми ўнгу сўлга эътиборсиз Дорилфунун томон оқади. Серташвиш нигоҳлар Қуёш туриш-турмишидаги бежоликни илғамайди.
     

    ✔ 624    🕔 22:56, 29.08.2019
  • ТАҚДИР

    ТАҚДИР

    Янгиобод — шаҳардаги энг катта маҳаллалардан бири. Нуриддин ҳожи яқинда шу маҳалла масжидига имом бўлди. Масжиднинг қавми анчагина катта экан. Айниқса, ёшларнинг кўплиги кишини қувонтиради.

    ✔ 707    🕔 11:37, 28.06.2019
  • Қўшнининг қадами узилса...

    Қўшнининг қадами узилса...

    Бувимнинг узун қиш тунларию, илиқ шабада эсиб турган ёз кечаларида айтиб берган хотираларини эсласам бир нафасга бўлса ҳам яна ўша кунларга қайтгандек бўламан.

    ✔ 731    🕔 11:23, 14.06.2019
  • Шукрона

    Шукрона

    Узоқ қариндошимизникига меҳмонга бордик. Бизни тўрт киши ўтирган хонага олиб киришди.

    ✔ 586    🕔 11:21, 14.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар