Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

2019 йил 1 январдан

Солиқ соҳасида:

Даромад солиғи

Жисмоний шахснинг даромадларига     12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади (шу кунгача даромаднинг ошиб боришига қараб, 22,5 фоизгача эди).

2019 йил  1 январдан

Фойда солиғи

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

юридик шахслар – 12 фоиз;

 тижорат банклари – 20 фоиз;

 цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;

 полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;

 мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар – 20 фоиз;

 дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

Ягона ижтимоий тўлов

Агар Солиқ кодексининг 311-моддасида ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ягона ижтимоий тўлов ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

т/р

Тўловчилар

Солиқ солинадиган базага нисбатан солиқ ставкалари, фоизда

 

 

 

1

Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар; қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан кўпроқ қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлса, ўша юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари

 

 

 

         25

2

1-бандда назарда тутилмаган бошқа тўловчилар

          12

 

Ягона солиқ тўлови

Ягона солиқ тўловини тўловчилар қуйидагилардир:

1) солиқ даврида олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган юридик шахслар;

2) оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) — солиқ даврида оддий ширкат фаолиятидан олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркор;

3) солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми белгиланган миқдордан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар, бундан ушбу модданинг 4-бандида кўрсатилганлар мустасно;

4) солиқ даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган:

мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи;

Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган якка тартибдаги тадбиркорлар;

5) солиқ даврида олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган оилавий корхоналар;

6) нотижорат ташкилотлар даромадларининг солиқ даврида тадбиркорлик фаолиятидан олинган қисми бўйича, солиқ даврида тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари бир миллиард сўмдан ошмаслиги шарти билан.

Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар йиллик айланманинг (тушумнинг) белгиланган чегаравий миқдорини товар айланмасидан (битим суммаларидан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқаради.

Ягона солиқ тўлови:

акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни ковлаб олишни амалга оширувчи;

акциз солиғига тортиладиган мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи;

Солиқ кодексининг 57-бобига мувофиқ ягона ер солиғи тўлаш назарда тутилган фаолият доирасидаги;

маҳсулот тақсимотига оид битимларнинг иштирокчилари бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бекор қилинди

Эндиликда, бензин, дизель ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бекор қилинди (Бензин, дизель ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ акциз солиғи объектига киритилди).

 

Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади. Илгари солиқ ҳисоботи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига тақдим этилган.

 

Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган суммани бошқа турдаги солиқлар бўйича қарзни узиш ҳисобига, бошқа турдаги солиқлар бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ёки бошқа турдаги солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Илгари ушбу ҳаракат тегишли молия органлари томонидан амалга оширилган.

Пенсия соҳасида:

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек, иш ҳақининг натурал қисмига:

 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилади.

Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

Чет элда ишлаш вақтини стажга қўшиш шартлари

Чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 40-моддаси):

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда.

* Мазкур янгиликлар «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга асосан жорий этилмоқда. Қонун 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.




Ўхшаш мақолалар

Ер участкалари хусусийлашади, кимлар учун?

Ер участкалари хусусийлашади, кимлар учун?

🕔23:17, 15.08.2019 ✔17

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди

Батафсил
Таълим инспекцияси огоҳлантиради: ҚАРШИДАГИ ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ НОҚОНУНИЙ

Таълим инспекцияси огоҳлантиради: ҚАРШИДАГИ ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ НОҚОНУНИЙ

🕔12:45, 02.08.2019 ✔60

Сўнгги кунларда «XALQARO IJTIMOIY-IQTISODIYOT UNIVERSITETI» нодавлат олий таълим муассасаси ва ушбу муассаса 2019/2020 ўқув йилига ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётгани тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
 

Батафсил
15 августдан  ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифлар ошади

15 августдан ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифлар ошади

🕔12:44, 02.08.2019 ✔71

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль куни «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги қарори имзоланди, дея хабар бермоқда «Kun.uz»­­ интернет нашри.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар