Саломатлик      Бош саҳифа

Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

Янги йил байрамини кўтаринкилик билан кутиб олишда меъёр ва тартибга риоя қиласизми?

Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

Янги йилни ҳамма ўзгача завқ билан кутади. Айниқса, дастурхон безатиш, энг сара таомлар тайёрлаш байрамнинг севимли машғулотларидан бири. Ширинликлар, салатлар, мева ва турли ичимликлардан кўз қамашади. Шундай вақтда ҳаммамиз ҳам тановулни меъёрдан ошириб юборишимиз аниқ. Бу эса саломатлигимизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Аслида байрамни яхши кайфиятда нишонлаш учун таом истеъмолида нималарга аҳамият бериш зарур? Қандай маҳсулотлар кўпроқ фойдали? Кўпчиликни қизиқтирган шу каби саволларга терапевт Жамол АШИРМАТОВ жавоб беради.    

— Байрамдан кейин шифохонада одам анча гавжумлашиб қолади. Кўпчилик, асосан, ошқозон-ичак фаолиятидаги бузилишлар, қорин оғриғи каби шикоятлар билан келишади, — дейди шифокор. — Кимнидир ошқозон-ичак касалликлари, яна кимнидир юрак-қон томир хасталиклари безовта қилади. Буни маълум маънода тартибсиз овқатланиш билан ҳам боғлаш мумкин. Жуда шўр ва ёғли таомлар истеъмол қилиш аритмия (юракнинг нотекис уриши)га сабаб бўлади. Қолаверса, байрам куни уйқу тартибининг ўзгариши ҳам танани бироз толиқтиради.

Янги йилни яхши кайфиятда қарши олиш учун эса маълум қоидаларга эътиборли бўлиш зарур.

Мевалардан бошлаш керак

Овқатланишда меъёр ва тартибга риоя қилишни тавсия қиламиз. Мева ва кўкатларни кўпроқ истеъмол қилган маъқул. Шунда оғир овқатлар камроқ тановул қилинади ва ҳазми ҳам осон бўлади. Кўп хонадонларда овқатларни эрталабдан пишириш бошланади. Уларни тайёр бўлиши билан таркиби ўзгариб кетмаслиги учун совутгичга қўйиш мақсадга мувофиқ. Айниқса, консерваланган маҳсулотлардан эҳтиёт бўлиш зарур. Уларни болаларга бермаган маъқул. Шўр ва дудланган маҳсулотлар қон босими ошадиган, юраги нотекис урадиган кишиларга тавсия этилмайди. Имкони бўлса, ҳар бир овқатдан кейин ташқарида озроқ сайр қилиш керак. Айниқса, Янги йил кечаси ҳамма дастурхон атрофида еб-ичиб, телевизор кўради-да, ҳаракат қилиш эсдан чиқиб қолади. Кўпроқ ҳаракат қилганда овқат яхши ҳазм бўлади. Тўйиб овқатланиш қондаги холестерин миқдорини кўпайтиради. Натижада қон томирлар торайиб, қон айланиш меъёри бузилади.

Байрам куни кўпроқ норин, қази каби кучли таомлар тай­ёрланади. Қон босими юқори ёки ички аъзоларда шамоллаш, ошқозон касалликлари безовта қиладиган кишиларга бундай таомлардан кўра, димланган, қайнатилган овқатлар маъқул. Товуқ, гўшт маҳсулотларини қайнатиб пишириш фойдалироқ.

Мева ва салатларни таомдан бир соат олдин ейиш керак. Шунда овқат ҳам яхши ҳазм бўлади ва ошқозон ҳам оғир овқатни кутиб олишга тайёр бўлади.

Ҳаммаси кайфиятга боғлиқ

Байрам соғлиқ учун жуда ҳам фойдали. Хурсанд бўлганимизда қонимизда эндофрин ортади. У кайфиятни кўтаради. Атерос­клероз (қон томирларининг торайиши)да ҳам бу жуда фойдали. Кайфият — бу жуда катта нарса. У яхши бўлса, ишимиз юришади, оиламизда тинчлик-тотувлик бўлади. Байрам давомида вақти-вақти билан ойналарни очиб, гарчи ҳаво бироз совуқ бўлса-да, хонани шамоллатиш зарур. Бу эртанги кайфиятингизга ўз таъсирини кўрсатади.

Кўпроқ қатиқ ичинг

Байрамнинг эртаси куни кўпроқ қатиқ ичиш керак. Унинг таркибидаги лактобактериялар ҳазмни яхшилайди ва танани кераксиз моддалардан тозалайди. Икки-уч кун қатиқ ичиб юрилса, яна яхши. Ошқозон ва ичак қанча тозаланса, шунча енгил бўласиз. Наҳорга газсиз минерал сувни оз-оздан, хўплаб-хўплаб ичиш жуда фойдали. Бу ўт қопи ва ичакларни ортиқча моддалардан тозалайди. Қайнатилган сув ичиладиган бўлса, уни фақат бир марта қайнатиш керак. Биз катта идишда сув солиб, бир неча марта қайнатиб ишлатаверамиз. Бу мумкин эмас, чунки сув ўз хоссасини йўқотади.

Помидор ва бодрингни аралаштирманг

Салатларни имкон қадар табиий маҳсулотлардан тайёрлаш керак. Масалан, қизил лавлаги қайнатилиб қирғичдан ўтказилади, ёнғоқ ва майиз, зайтун ёғи қўшилса, жуда мазали салат бўлади. Лавлаги ичакларга, майиз юракка, ёнғоқ асабларга жуда фойдали. Айниқса, эрталаб турганда ёнғоқ ва майиз истеъмол қилинса, кайфият анча жойига тушади.

Иккинчи салат карамли. Уни майда тўғраб, кўкатлар, бодринг, таъбга қараб, қатиқ қўшиш мумкин. Бу маҳсулотлар холестеринни камайтиради.

Кўпинча биз помидор ва бодрингни бирга истеъмол қиламиз. Имкони бўлса, уларни бирга ишлатмаслик керак. Помидор пиёз билан жуда яхши. Бодринг карам билан «чиқишади».

Ҳам фойдали, ҳам қизиқарли

Байрам дастурхонида болалар учун махсус тайёргарлик кўриш зарур. Дуккакли маҳсулотлар, ёнғоқ, цитрус мевалардан мандарин, апельсин, лимон, аллергия чақириши мумкинлиги боис уларни бермаган маъқул. Болаларга димланган, буғда пишган ва қайнатилган овқатлар жуда фойдали. Товуқ шўрва, тифтел, котлет каби таомларни шаклли пичоқда тўғралган қизил сабзи ва кўкатлар билан безатиб қўйиш, уларнинг иштаҳасини янада очади. Гуруч, ёнига котлет битта кичикроқ картошка қизил сабзини шакллар бериб тўғраш жуда қизиқарли бўлади.     

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болаларда ич кетиш — диарея

Болаларда ич кетиш — диарея

🕔10:54, 17.05.2019 ✔10

Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

Батафсил
БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

🕔10:50, 17.05.2019 ✔12

Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

Батафсил
Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

🕔12:54, 25.03.2019 ✔184

Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

    ✔ 10    🕔 10:54, 17.05.2019
  • БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

    ✔ 12    🕔 10:50, 17.05.2019
  • Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

    ✔ 184    🕔 12:54, 25.03.2019
  • Болалар гайморит бўлмайди

    Болалар гайморит бўлмайди

    Инсон соғлиғига дахл қиладиган ҳар қандай касаллик ўз вақтида даволанмаса, хавфли тус олади. 

    ✔ 380    🕔 23:25, 06.02.2019
  • Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

    Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

    Бош мия чайқалганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилиши керак?

    ✔ 311    🕔 23:24, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар