Ёшлар      Бош саҳифа

Ҳар куни керак бўлган «юқумли касаллик»

«У жуда арзон, лекин кўп нарса беради. Ким олса, уни бой қилади, ҳадя этганлар эса камбағал бўлиб қолмайди.

У бир неча дақиқалар давом этиши, лекин хотирада умрбод сақланиб қолиши мумкин. У чарчаганлар учун ҳордиқ, кўнгли чўкканлар учун ёруғлик, кўнгилсиз воқеаларда табиат яратган малҳамдир. Агар одамларга қувонч улашишни истасангиз, табассум қилинг...»

Хорижлик машҳур психологнинг китобидаги ушбу жумлалар диққатимни тортди. Биз ҳатто эътибор бермайдиган оддий кулгининг ҳаётимиздаги ўрни нақадар муҳим эканини баъзида унутиб қўярканмиз.

Кейин китобда яна бир қизиқ маълумотга кўзим тушди:  «Қадимда хитойликлар, ҳаёт тажрибаларига бой кишилар бўлишган. Ҳалқ орасида шундай нақл юрган: «Кишининг юзида табассум бўлмаса, дўкон очмаслиги лозим». Бироз ажабланарли бўлган бу нақлнинг кундалик ҳаётда қанчалик ҳақиқат эканига барчамиз кўп гувоҳ бўлганмиз. Бозорда сотилаётган бирор буюмнинг нархини сўраб, эвазига сотувчининг истар-истамас, менсимайгина берган жавобидан дилимиз оғриб, гарчи ўша буюм ёққан бўлса-да, қуруқ чиқиб кетган пайтимиз кўп бўлган.

Бу борада қадимги хитойликларнинг яна бир: «Кулги — юқумли касаллик»  ҳикмати айнан бугунги кун учун айтилгандек. Машҳур рус кино актёри Юрий Никулин: «Агарда кимдир менга шунчаки табассум қилса ҳам, мен буни хурсанд қабул қиламан. Чунки кичкина табассумлар организмдан ҳар гал битта кичкина микробни чиқаради», — деган экан.

Кулгининг ҳам турлари бўлади: юмористик, аччиқ, сохта, асабий ва ҳақиқий кулги.

Бу бебаҳо «юқумли касаллик»ни атрофингиздагиларга тарқатишда  ҳимоя ниқобларини ечиб ташланг. Кулгининг қайси бир турини юқтириш ҳам сизнинг қўлингизда. Тажрибани ҳозир қўлламоқчимисиз? Унда табассум қилинг!

 

Муҳиба ИСМАТУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон давлат санъат ва

маданият институти талабаси




Ўхшаш мақолалар

Ўсмирни ўртаган дард нима?

Ўсмирни ўртаган дард нима?

🕔17:17, 27.12.2018 ✔377

Кимлар ўз фарзандини ташвишга қўймоқда?

Батафсил
Ҳар куни керак бўлган  «юқумли касаллик»

Ҳар куни керак бўлган «юқумли касаллик»

🕔17:17, 27.12.2018 ✔380

«У жуда арзон, лекин кўп нарса беради. Ким олса, уни бой қилади, ҳадя этганлар эса камбағал бўлиб қолмайди.

Батафсил
Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш  ўнлаб муаммоларни ҳал этади

Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш ўнлаб муаммоларни ҳал этади

🕔09:14, 21.12.2018 ✔350

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда банк билан боғлиқ мураккабликларни бартараф этиш керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар