Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Эркак муаллимсиз таълимда сифат бўлмайди

Мактабда ўқиб юрган кезларим синфимизда шўх болалар кўп эди. Улар дарс пайтида ҳам қий-чув кўтаришарди.

Эркак муаллимсиз таълимда сифат бўлмайди

Муаллималаримиз қаттиқ дакки бериб, зўрға тинчлантирарди. Бироқ синфхонага физика ўқитувчимиз кирса, сув қуйгандек жим-житлик бўларди-қоларди. Балки эркак ўқитувчи бўлгани учунми, ундан ҳамма ҳайиқарди-да.

Дарҳақиқат, мактабда эркак ўқитувчининг ўрни бўлакча. Тартиб-интизом сақлашда, дарсларни тушунтиришу ўқувчининг ўзлаштиришида ҳам уларнинг таъсири кучли экани, шубҳасиз. Бугунги кунда мактабларда ўқитувчи деганда негадир асосан  аёллардан иборат жамоа англашиладиган бўлиб қолган. Боиси қарийб барча мактаб педагог жамоасининг асосини аёл ўқитувчилар ташкил этмоқда.

Хўш, умумтаълим мактабларига эркак ўқитувчи нега керак? Улар сони нима учун бу даражада камайиб кетди? Таълим жараёнида уларнинг ўрнини қандай тўлдириш мумкин? 

Қаттиққўллик ҳам, меҳрибонлик ҳам ўрнида керак

Зиёдулла ОТАҚУЛОВ,  Косон туманидаги 97-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

— Менимча, сўнгги вақтларда ўқитувчилик касбини камдан-кам йигитлар танламоқда. Балки улар ўзини бу касбда умуман тасаввур қила олмаётгандир. Чунки уларнинг кўпи фақат аёл муаллималар қўлида ўқиган... 

Шаҳардан фарқли ўлароқ, қишлоқ мактабларида эркак ўқитувчилар сони кўпроқ. Масалан, бизнинг мактабда йигирмага яқин эркак муаллим бор. Шахсан ўзим ўн уч йилдан бери география фанидан дарс бераман. Аслида ўқитувчилик,  айниқса, эркак учун бироз мураккаб касб. Айниқса, юқори синфда ўқийдиган йигит-қизларга дарс беришнинг ўзига яраша машаққатли жиҳатлари бор. Сабаби, ўсмирларни бутун бошли дарс мобайнида бир хил муҳитда ушлаб туриш мушкул. Бундай ёшда болалар бироз жўшқинроқ бўлади.

Ўзим 8-синф раҳбариман. Ўғил болалар билан мунтазам иш олиб бораман. «Йигитлар йиғини», «Оталар мажлиси», деган тадбирлар уюштирамиз. Синфимда турли оилавий шароитда вояга етаётган болалар ўқийди. Айниқса, ота тарбиясидан узоқ ё мосуво болалар учун мактабдаги эркак ўқитувчининг ўрни катта. Биз уларга, кези келганда, қаттиққўллик қиламиз, баъзан эса, оталарча маслаҳат берамиз, бошини силаймиз. Шундай чоғларда улар бизни ўзига янада яқин олиб, кўнглидаги билан ўртоқлашади. Ўқишида ўзгариш бўлади.

Ўғил болада улғайгани сайин ўзини тенгдошларига «кўрсатиш» иштиёқи кучайиб боради. Бу эса, ёшлар орасида безорилик, муштумзўрлик, энг ачинарлиси, билиб-билмай жиноятга қўл уришигача олиб бориши ҳам мумкин.

«Кийинишидан то ўзини тутишгача»

Гулмира ЮНУСОВА,  Самарқанд шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактаби директори:

— Янги ўқув йилидан бошлаб, педагог ходимларнинг ойлик маоши оширилиши ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши натижасида мактабимизга яна етти нафар эркак ўқитувчи ишга олинди. Бундан олдин бор-йўғи икки нафар эркак ўқитувчи ишларди, холос. Эркак муаллимларимиз кўпайиши ўқувчиларимиз ахлоқ-одобида ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Энди улар янада масъулият билан илм олмоқда, ҳар қадамини ўйлаб босяпти.

Айниқса, ўқувчи йигитларимиз орасида ўқитувчилик касбига меҳр ошгани сезилади, уларда шу касбни танлаш иштиёқи кучаймоқда. Ҳар ойда бир марта эркак ўқитувчиларимиз томонидан мактабимизда «Йигитлар мажлиси» ўтказилади. Унда ўқувчилар ўзини қизиқтирган ҳар қандай саволга жавоб олади.

Таълим масканларида эркак муаллимлар кўпайса, ўқувчиларнинг ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатларида ҳам ижобий натижаларга эришилиши рост гап. Барибир эркак ўқитувчининг ўрни ва унинг ўқувчиларга бераётган таълим-тарбияси ёш авлод келажаги учун жуда муҳим аҳамият касб этади.

«Муштлашишлар бўлмас эди»

Насиба АЗИЗОВА, уй бекаси: 

— Уч фарзандимиз мактабда ўқийди. Тўнғич ўғлим жуда шўх. Ўсмир ёшдалиги боис ундан кўп хавотир оламан. Отаси билан доим уларнинг тартиб-интизомини, ўқишини назорат қилиб турамиз. Ҳар ойда икки марта синф раҳбари билан учрашиб, ўғлимиз ўқиши ва тарбиясига қаттиқ туришини тайинлаймиз. Афсуски, катта ўғлимнинг мактабида фақат жисмоний тарбия фанидан эркак ўқитувчи бор, холос...

Агар мактабда эркак ўқитувчи кўпроқ бўлганида бу ўғил болаларнинг юриш-туришига ижобий таъсир қиларди, албатта. Негаки, тез-тез эшитиб турамиз: баъзи мактаб ўқувчилари ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашар экан. Бу билан улар ўзини гўёки «ўғил бола» эканини исботлагиси келади. Назаримда, бундай болаларга эркак устозлар алоҳида суҳбатлар ўтказиб, ҳақиқий эркак қандай шаклланиши ҳақида тушунтириш ишларини олиб борганида ўқувчилар бу даражага бормасди.

«Меҳнатсеварликни ўргатади»

Илҳом ТОШПЎЛАТОВ,  Тайлоқ туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

  — Мактабларда эркак муаллимларнинг бўлиши ўқув муассасаси муҳитига ва таълим сифатига катта таъсир кўрсатади. Агар бирор ўқувчи айтилган вазифаларни ўз вақтида бажармаса, унинг баъзан ўйлаб топган баҳоналарини инобатга олмайди. Шафқат ҳам қилиб ўтирмайди. Бу эса, ўқувчининг фақат фойдасига хизмат қилади. Тажрибамда кўп кузатганман: эркак ўқитувчи кўп бўлган мактаб ўқувчиларининг аксарияти олий ўқув юртларига ўқишга кира олади. Ниманинг ҳисобига? Албатта, талабчанлик, қаттиққўллик эвазига.

Шундай экан, эркак ўқитувчи кўп мактабда ички тартиб-интизом ҳам мустаҳкам бўлади. Ўзаро ҳурмат, ўқувчиларнинг ёмон иллатлардан йироқ юриши учун ҳам эркак муаллимлар керак. Энг муҳими, ўғил болаларга, айниқса, меҳнатсеварликни ўргатишда ҳам уларнинг роли катта, деб биламан.

* * *

Дарҳақиқат, юртдошларимизнинг гапида жон бор. Мактабларга эркак ўқитувчилар керак, дейиш осон. Бироқ эркак киши, қаерда ишламасин, рўзғорини тебрата олмоғи керак. Мактабларда яқин-яқингача оила бошлиғи ҳисобланган эркак  ўқитувчиларнинг сони камайиб кетганига у-бу эмас, айнан рўзғор тебратишга етадиган маош ололмагани энг муҳим сабаб эди, десак, нотўғри бўлмайди.

Кейинги пайтларда мактабларда ўқитувчининг ўрни, унинг мавқеини ошириш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлатимиз  раҳбарининг 2018 йил  14 августда «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, бир қатор муҳим ўзгаришлар бўлди. Масалан, ушбу ҳужжатга кўра, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф стафкалари 2018 йил 1 сентябрдан бошланғич синф ўқитувчилари учун ўртача 1,1 бараварга, юқори синф ўқитувчилари учун ўртача 1,24 бараваргача, директорлар, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 бараварга оширилди.

Шунингдек, 2018 — 2020 йилларда педагог касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари» ташкил этилиши белгиланди. Педагог ходимлар мажбурий меҳнат ва ортиқча қоғозбозлик ишларидан ҳам озод этилди. Энди улар вақтини фақат ёш авлодга билим беришга сарфлайди.

Албатта, бундай ижобий ўзгаришлар эркак-педагогларни ҳам мактабга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади. Маълумотларга кўра, охирги тўрт ойда 13 мингга яқин эркак ўқитувчи мактабларга қайтган. Бу — яхши ўзгариш, албатта. Умид қиламизки, бу ҳали бошланиши. Истардикки, ҳар бир мактабда эркак ўқитувчи етарли бўлсин. Шунда келажак авлод вакиллари масъулиятни янада кучлироқ ҳис этиб камол топади.    

 

Севара ЎКТАМОВА




Ўхшаш мақолалар

Эркак муаллимсиз таълимда сифат бўлмайди

Эркак муаллимсиз таълимда сифат бўлмайди

🕔17:18, 27.12.2018 ✔65

Мактабда ўқиб юрган кезларим синфимизда шўх болалар кўп эди. Улар дарс пайтида ҳам қий-чув кўтаришарди.

Батафсил
Ўқувчи чет тилини қачон қизиқиб ўрганади?

Ўқувчи чет тилини қачон қизиқиб ўрганади?

🕔09:15, 21.12.2018 ✔66

Ҳозир чет тилларини билиш энг долзарб масалалардан биридир. «Тил билган — эл билади», деб бежиз айтилмаган.

Батафсил
«Менинг исмим Джуманияз!»

«Менинг исмим Джуманияз!»

🕔09:15, 21.12.2018 ✔86

Ишхонага кела солиб узлуксиз жиринглаётган телефон гўшагини кўтардим. Салом-алик боис овозидан дарров танидим, бообрў маҳкамада ишловчи ёшуллилардан бири экан. Газетанинг кечаги сонида унинг мақоласини эълон қилдирган эдик. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эркак муаллимсиз таълимда сифат бўлмайди

    Эркак муаллимсиз таълимда сифат бўлмайди

    Мактабда ўқиб юрган кезларим синфимизда шўх болалар кўп эди. Улар дарс пайтида ҳам қий-чув кўтаришарди.

    ✔ 65    🕔 17:18, 27.12.2018
  • Ўқувчи чет тилини қачон қизиқиб ўрганади?

    Ўқувчи чет тилини қачон қизиқиб ўрганади?

    Ҳозир чет тилларини билиш энг долзарб масалалардан биридир. «Тил билган — эл билади», деб бежиз айтилмаган.

    ✔ 66    🕔 09:15, 21.12.2018
  • «Менинг исмим Джуманияз!»

    «Менинг исмим Джуманияз!»

    Ишхонага кела солиб узлуксиз жиринглаётган телефон гўшагини кўтардим. Салом-алик боис овозидан дарров танидим, бообрў маҳкамада ишловчи ёшуллилардан бири экан. Газетанинг кечаги сонида унинг мақоласини эълон қилдирган эдик. ​​​​​​​

    ✔ 86    🕔 09:15, 21.12.2018
  • «Черняевка» эмас,  Ғишткўприк десак нима бўлади?

    «Черняевка» эмас, Ғишткўприк десак нима бўлади?

    Аслида тил ҳам тирик жон. У ҳам эркин нафас олиши, муттасил ривожланиб бориши керак.

    ✔ 70    🕔 17:35, 13.12.2018
  • Устозми ёки «…вич»?!

    Устозми ёки «…вич»?!

    Шўролар замонида ота исмига «…вич» қўшиб айтиш қоидаи қонунга айланган эди. Айниқса, раҳбарман деган борки (шу жумладан, ташкилот ва идора ходимларини ҳам), унга фалончи писмадончиевич деб, мурожаат қилинмаса, осмон узилиб ерга тушарди. ​​​​​​​

    ✔ 81    🕔 17:34, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар