Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Ҳақиқатни айтиб яшади

Ҳамиша Ҳақ деб яшаш ва ҳақиқатнигина айта олиш чинакам инсонга насиб этадиган саодатдир. Лекин бу, негадир, кўпчиликка насиб этмайди. Насиб этганлар эса, чинакам саодатманд инсонлар.

Ҳақиқатни айтиб яшади

Таниқли шоир, таржимон ва публицист Асқар Маҳкам шундайлар сирасидан эди...

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир таваллудининг олтмиш йиллигига бағишлаб ўтказилган хотира кечасида Асқар Маҳкам ҳаёти ва ижодининг ўзига хос жиҳатлари хусусида фикр юритилди.

— Мен Асқар Маҳкамнинг бир нечта таржималарини ўқиш асносида унинг сўзни нақадар теран ҳис қилишини ҳис этдим, — дейди филология фанлари доктори, профессор Ҳамиджон Ҳомидий. — Хусусан, у таржима жараёнида ўзидан олдинги таржималарда йўл қўйилган хато ва камчиликларни ҳам тузатиб кетганига гувоҳ бўлдим. Ундан бебаҳо таржима асарлар қолди.

— Мен бу йигит билан биринчи марта кўришганимда ҳайрон қолганман, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Шерали ЖЎРАЕВ. — Бу ўтган асрнинг 80-йилларида бўлган. У жуда бошқача инсон эди. Одамзот ва жамият ҳақида ўз қарашларига эга эди. Лекин бундай фикрлар ҳеч қаерда айтилмас, тўғрироғи, айттирилмас эди. Кейин билсам, унинг шеърларида ҳам айни шу нарса — ҳақиқатни борича айта олиш етакчилик қилар экан.

— Асқар Маҳкам билан талабалик йилларимизда танишганмиз, — дейди шоир ва таржимон Одил Икром. — У талабалар ичида энг пешқадами эди. Шунинг учун мендан «Асқар Маҳкам сиз билан ўқиганми?» деб сўрашса, «Йўқ, мен Асқар Маҳкам билан ўқиганман», деб жавоб бераман. У ҳамиша талабаларни ижодга ундаб, янги-янги асарлар яратишга илҳомлантириб турарди. Муҳокамалар, адабий учрашувлар уюштирарди. Ҳатто талабаликда унинг бир драмасини саҳналаштирганмиз. Иблиснинг кирдикорлари ҳақидаги бу драмани саҳнага олиб чиқиш учун ёнимиздаги «шайтон»лардан анча гап ҳам эшитганмиз. Лекин Асқар Маҳкам ўз қатъиятида собит турадиган, ҳақиқат йўлидаги курашда бир қадам ҳам ортга чекинмайдиган инсон эди. Умр бўйи шундай яшади, умр бўйи шундай ижод қилди…

Асқар Маҳкам қирқ саккиз йиллик умри давомида бир-биридан сара асарлар яратди. Шеърлари, насрий ва публицистик асарлари ўқувчилар қалбидан жой олди. Унинг айтар сўзлари саккизта китобда жам бўлди.

Дунёдан инсоннинг ўзи кетса ҳам, сўзи қолади. Шоир, таржимон, публицист ва чинакам инсон — Асқар Маҳкамдан инсониятга айтар жарангдор сўзлар қолди...

 

Ўз мухбиримиз               




Ўхшаш мақолалар

КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

🕔22:58, 29.08.2019 ✔1187

Буюк ёзувчилардан бири Фёдор Михайлович Достоевский инсон руҳиятини ёритувчи салмоқли асарлари билан жаҳон адиблари қаторидан ўрин олди. Унинг умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи, миллат ҳаёти, турмуш тарзини, меҳр-муҳаббат, садоқат, элпарварлик, меҳнатсеварликни тараннум этувчи асарлари аллақачон китобхонлар кўнглидан жой олиб улгурган.

Батафсил
Бахт учун кураш

Бахт учун кураш

🕔18:43, 11.07.2019 ✔1337

Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

Батафсил
Кутубхона туманларда ҳам бўлади

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

🕔11:27, 14.06.2019 ✔1375

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

    КАМБАҒАЛЛИКНИНГ АСЛ МОҲИЯТИ

    Буюк ёзувчилардан бири Фёдор Михайлович Достоевский инсон руҳиятини ёритувчи салмоқли асарлари билан жаҳон адиблари қаторидан ўрин олди. Унинг умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи, миллат ҳаёти, турмуш тарзини, меҳр-муҳаббат, садоқат, элпарварлик, меҳнатсеварликни тараннум этувчи асарлари аллақачон китобхонлар кўнглидан жой олиб улгурган.

    ✔ 1187    🕔 22:58, 29.08.2019
  • Бахт учун кураш

    Бахт учун кураш

    Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

    ✔ 1337    🕔 18:43, 11.07.2019
  • Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

    ✔ 1375    🕔 11:27, 14.06.2019
  • Мактуб

    Мактуб

    Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

    ✔ 1398    🕔 15:41, 07.06.2019
  • Энг  холи кўзгу

    Энг холи кўзгу

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

    ✔ 314    🕔 15:40, 07.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар