Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

Бундай фикрлар инсоннинг тафаккур сарҳадларини кенгайтириб юборади. Ўйлашга ва изланишга ундайди. Ҳар бир сўзнинг туб илдизига етиш, тушунчаларнинг моҳияти ҳақида мушоҳада юритишга чорлайди. Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Ижод» жамоат фонди томонидан «Адиб ва жамият» туркумида чоп этилган «Бобо сўз изидан» китобини ўқиб чиққач, мен шундай хулосага келдим.

Китоб муаллифи истеъдодли шоир оғамиз Эшқобил Шукур сўзлар ҳақида  узоқ йиллар давомида олиб борган кузатиш ва тадқиқотлари, фикр-мулоҳазаларини ўзига хос тарзда баён қилган. Китобни ўқиётиб, ўзимиз биладиган, ҳар куни бир неча бор ишлатиб юрган сўзларимиздан қанчалик олисда қолиб кетганимизни тушуниб етамиз. Ўзимиз таниган-билган сўзларнинг қаърида не-не маънолар жавоҳири борлигидан ҳайратга тушамиз. Ажнабий ё келгинди деб биладиганимиз «магазин» ё «конфет» сўзлари аслида бизга у қадар узоқ эмаслигига, ўзимизники деб юрганимиз «шакар» ёки «бахши» сўзларининг бири ҳиндча, иккинчиси санскритча эканини ўқигач, ҳайратланмай иложингиз йўқ.

Китобнинг ҳар бир саҳифаси ўқувчини нодир маълумотлар билан таништириш баробарида мароқ ва ҳайрат бахш этади. «Бобо сўз изидан» китобидан келтирилган қуйидаги парчаларни ўқиш асносида бунга ўзингиз амин бўласиз.            

«Ҳўкизни еган қумурсқа»

Туркийлар азалдан катта нарсаларнинг ҳалокатини майда-чуйдалардан деб билганлар. «Ирқ битиги»да «Бир қари ҳўкизнинг белини кичик қумурсқалар ейишибди», деган жумла бор. Мен бу жумлани ўқиганимда, Габриэл Маркеснинг «Ёлғизликнинг юз йили» романида бутун бир сулола тақдири ҳақида айтилган гап, яъни «Авлоднинг сўнгги вакили қумурсқаларга ем бўлади», деган гап эсимга тушди. IX аср бошларида яратилган туркий ёдномадаги қумурсқалар ҳақидаги гап XX аср адибининг гаплари билан нақадар ҳамоҳанг.    

Маҳмуд Кошғарийнинг эски зонтиги

«Зонтик» голландча сўз бўлиб, «Қуёшдан ҳимояланиш воситаси» деган маънони англатади. Хўш, зонтик сўзининг соф туркийчаси борми?

Токи дунёда қуёш ва ёғингарчилик бор экан, демак, ҳамма жойда улардан ҳимояланиш воситаси бўлган. Унда ҳамма тилларда бу нарсани ифодалайдиган сўз ҳам бўлган. Фақат бу сўзлар унутилган бўлиши мумкин.

Маҳмуд Кошғарий «Девони луғотит-турк»да «jаңалдуруқ» сўзини ёмғирдан, қуёш иссиғидан бошни сақлаш учун восита эканини изоҳлаб кетган. У наматдан тикилган экан. Бу нарса ёмғирпўш ё оддий ёпинчиқ эмас, чунки ёпинчиқ қадимги туркий тилда «jуғурқан» сўзи билан ифодаланган.

Қозоқларда зонтикни «қўлчодир» дейишар экан.

Хэмингуэй тошни чайнарди

Маҳмуд Кошғарий «Девони луғотит-турк»да бир мақолни келтирган: «Тошни чайнашга қодир бўлмаган одам уни ўпиши керак...» Бу мақол ишни осон битириш учун айтилган. Бироқ нима бўлгандаям, одам истаса, тошни чайнашга ўзида куч топа олади. Хэмингуэй айтган-ку: «Одамни ўлдириш мумкин, лекин уни енгиб бўлмайди» деб. Хемингуэй ҳеч қачон тошни ўпиб ўтирмас эди, уни чайнаб ташларди.

 

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

миллион  нусхали  китоб

миллион нусхали китоб

🕔11:43, 26.04.2019 ✔53

нега бизда чиқмаяпти?

Бундан ўттиз йиллар муқаддам китоб чоп қилиш билан фақат Тошкентда фаолият юритган нашриётлар шуғулланар эди. 

Батафсил
Ҳаёт ва ўлим чегараси

Ҳаёт ва ўлим чегараси

🕔11:42, 26.04.2019 ✔58

Сўнгги йилларда ёзувчи Тоғай Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи гўё асарнинг янги тўлқини каби ўқувчилар ҳаяжонига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Тарбия санъати

Тарбия санъати

🕔12:48, 25.03.2019 ✔109

Суҳбат орасида бир дўстимга:
— Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • миллион  нусхали  китоб

    миллион нусхали китоб

    нега бизда чиқмаяпти?

    Бундан ўттиз йиллар муқаддам китоб чоп қилиш билан фақат Тошкентда фаолият юритган нашриётлар шуғулланар эди. 

    ✔ 53    🕔 11:43, 26.04.2019
  • Ҳаёт ва ўлим чегараси

    Ҳаёт ва ўлим чегараси

    Сўнгги йилларда ёзувчи Тоғай Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи гўё асарнинг янги тўлқини каби ўқувчилар ҳаяжонига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 58    🕔 11:42, 26.04.2019
  • Тарбия санъати

    Тарбия санъати

    Суҳбат орасида бир дўстимга:
    — Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

    ✔ 109    🕔 12:48, 25.03.2019
  • Ўзлигини излаётган одам

    Ўзлигини излаётган одам

    ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

    «Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
     

    ✔ 192    🕔 14:18, 01.03.2019
  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 193    🕔 21:24, 13.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар