Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Намунавий уйларнинг «намунали» муаммолари

Навоий вилоятининг қишлоқ ҳудудларида аҳолига намунавий лойиҳалар асосида қуриб берилган уйларнинг нақд элликтасининг яроқсиз экани кундай равшан бўлиб қолди. Бир сўз билан айтганда, мазкур тураржойлар бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермайди.

Намунавий уйларнинг  «намунали» муаммолари

Бу аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган эди. Шулар инобатга олиниб, бир маҳаллар аҳолига тантанали равишда топширилган, ойнаи-жаҳонда кўрсатилиб, роса мақталган уйларни қайтадан, барпо этишга киришилди. Хўш, айбдор ким? Афсуски, бу савол ҳалигача очиқ қолиб кетмоқда?

Машмашанинг каттаси

Ҳали ҳам одамларимизнинг бошидан сув ўгириб ичса арзийди. Нўноқ, ўз ишининг устаси бўлмаган қурувчи барпо этган уйни кўриб, дили оғриса-да, кўпчилик ғинг дегани йўқ. Аслида «Қишлоқ қурилиш банк» молиялаштириб беради. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси эса пудратчи қурилиш ташкилотларини ёллаб, уй-жой қурилишига жалб этади. Уй битганидан кейин тезда эгасига топширилиши лозим. Машмашанинг каттаси ана шундан кейин бошланади. Аниқроқ айтсак, қурувчилар уй-жой соҳибиникига қўлини оёғига олиб, бўзчининг мокисидек югуриб қолади. Уларнинг мақсади — қандай бўлмасин, уй эгасига «Ҳаммаси жойида, уй-жойни қабул қилиб олдик», дея имзо чектириб олиш. Бу ишга уста бўлиб кетишган. Қолгани ҳеч кимни умуман қизиқтирмайди.

Шундай қилинмаса, банк уларнинг ҳисобига қолган беш фоизли маблағни ўтказмайди. Қолаверса, юқоридан «Нега уй-жойни белгиланган муддатда топширмадинглар?» дея қистовга олишади.

— Очиғи, ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши бошлангандан бери, сифатсиз, аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган уйлар масаласи кун тартибидан тушмай келяпти, — дейди акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Акбар ­ЭшонқУлов Миллий матбуот марказида журналистлар билан учрашувда. — Уй-жойлар учун «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси масъул ҳисобланади. Шу боис у қурилиш ташкилоти билан шартнома имзолайди. Унда ҳар икки томоннинг вазифаси аниқ белгилаб қўйилган. Лекин шунга қарамасдан, намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уйларнинг топшириш муддати чўзилиб кетиш ҳолатлари учраяпти. Кўпчилик бундай бўлишида банк ҳам айбдор, деб ҳисоблайди. Бироқ бу фикрга қўшилмайман. Боиси, молия муассасаси фақат кредит ажратиб бериш, яъни молиялаштириш билан чекланади. Қурилишнинг сифати, муддатида топширилиши бизга боғлиқ эмас.

Хўш, банк зарур маблағни  ажратиб бераётган бўлса, нега унда айрим ҳудудда қурилган уй-жойларнинг топширилиши асоссиз равишда бир ярим йил муддатга чўзилиб кетмоқда? Ҳар ҳолда бошланғич тўловни тўлаб, бола-чақаси билан уйининг битишини сабрсизлик билан кутаётган фуқаронинг  бунда айби бўлмаса керак?!

Бундан ташқари, 2018 йил 1 июлидан 31 декабрига қадар имтиёзли ипотека кредити уч йилдан иборат имтиёзли давр билан ажратилиши белгиланган бўлса, 2019 йил 1 январдан бошлаб ушбу имтиёзли ипотека кредитининг (имтиёзли) даври икки йилдан иборат бўлиши белгиланди. Кредитни қайтариш муддати ўн беш йилдан йигирма йилгача чўзилди. 2019 йилда мамлакатимиз қишлоқ ҳудудларида яна 15 мингдан ортиқ уй-жой қурилади. Унинг 10 мингдан зиёди уй-жойга муҳтожларга, 600 таси ёшларга, 1050 таси ҳарбийларга ажратилади. Уларни олиш фақатгина туман ҳокимликларидаги комиссия хулосаси билан амалга оширилади. Мазкур жараёнда еттита мезон инобатга олиниб, ўн балли тизим жорий этилади.

«Осилиб» турган кредитлар

Маълумотларга кўра, қишлоқ худудларида уй-жой барпо этиш учун шу кунга қадар банклар беш триллион сўм миқдорида маблағ ажратган. Аммо афсуски, ўша маблағнинг оз эмас, кўп эмас нақд саккиз миллиард сўми тўланмасдан «осилиб» келмоқда. Турли кутилмаган ҳодисалар содир бўлиб туриши бор гап. Бироқ нима бўлганда ҳам, олинган қарз ўз вақтида тўланиши, яъни ойма-ой бартараф этиб борилиши керак эмасми? Тўғри, молия муассасаларининг узлуксиз саъй-ҳаракати туфайли кредитнинг бир миллиард сўми ҳар ойда ундириб олиняпти. Аммо бу чоранинг таъсири ҳадеганда сезилмаяпти… Барибир эскидан осилиб келаётган қарз хорижий молия институтларидан олинган фоизли кредитлар тўловига ҳам салбий таъсир кўрсатяпти.

Маълумот

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, жорий йилдан бошлаб республикамиз қишлоқ худудларида намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши «Обод қишлоқ»  дастури билан уйғун тарзда олиб берилади.

 

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ОТ ИЗИНИ БОС(м)АЁТГАН ТОЙЧОҚЛАР

ОТ ИЗИНИ БОС(м)АЁТГАН ТОЙЧОҚЛАР

🕔18:34, 12.09.2019 ✔210

ёхуд «Сен одам бўмайсан...»  тарбия усулидан кимларни яратяпмиз?

Батафсил
ОСМОНГА ОТИЛГАН ТОШ КИМНИНГ БОШИНИ КЎЗЛАМОҚДА?

ОСМОНГА ОТИЛГАН ТОШ КИМНИНГ БОШИНИ КЎЗЛАМОҚДА?

🕔23:16, 29.08.2019 ✔597

ёхуд виртуал майдонлардаги ўйинларнинг асл қиёфаси

Батафсил
ҚАЙНОНА-КУЁВ ҲАЖВЛАРИ ЎЗБЕККА ХОСМИ?

ҚАЙНОНА-КУЁВ ҲАЖВЛАРИ ЎЗБЕККА ХОСМИ?

🕔23:11, 29.08.2019 ✔274

ёхуд қош қўяман деб кўз чиқариб қўйманг

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар