Давр нафаси      Бош саҳифа

Осмон ёруғ бўлди бир лаҳза

Майор Абдумажид Усмонов чақмоқ умридай қисқа ҳаётида ўз умрбоқийлигини кашф эта олган, она юртнинг жасоратли ўғлони эди...

Осмон ёруғ бўлди  бир лаҳза

Ҳаёт пиллапоялари

1968 йил 19 ноябрь. Тошкент. Шу куни ишчи Шавкат ота Усмонов хонадонида катта хурсандчилик бўлди: у ўғил кўрди! Шавкат ота гўдакка Абдумажид деб ном берди. Абдумажид отаси ва онаси Лайло аянинг ёлғиз фарзанди эди. Болалик чоғлариданоқ Абдумажидда камтарлик, тўғрисўзлик, катталарга хос оғир-босиқлик каби хусусиятлар ниш урди.

Шавкат ота эрта оламдан ўтди. Ҳаёт Абдумажидни ота назари, тафти ва меҳридан бебаҳра яшашга маҳкум этган оғир дамларда турмушнинг қора хуржуни, табиийки, Лайло аянинг елкасига илинди. Ёлғиз кўз қароғи, қайнонаси ва бир талай муаммосидан бошқа ҳеч вақоси йўқ аёл шаҳардаги чинни заводида оддий ишчи бўлиб фаолият бошлади. Жажжи Абдумажид бувиси Осиё аянинг қарамоғи ва тарбиясида қолди...

Орзу ортидан Челябинскка

…Абдумажид Усмоновнинг болалик орзуси — ҳарбий бўлиш иштиёқи  Челябинск олий ҳарбий авиация штурманлари билим юрти томон етаклади. Айтиш мумкинки, қаҳрамонимиз учувчиликдаги асосий билим ва тажрибаларини курсантлик даврида эгаллади. Хусусан, «Ту-134» русумли самолётни бошқариш бўйича зарур билимни ўзлаштирди. Яқинларидан, юртидан олисда таҳсил олиш осон бўлмади, албатта... 1991 йил офицер бўлиб, бир дунё орзулар билан она Ватанига қайтди. Муҳим учиш машғулотлари ва юклатилган вазифаларни бажаришда фаол иштирок этди...

Касбга содиқлик шаҳди

— Абдумажид жамоада ҳурмат-эътиборга эга, касбига содиқ ҳарбий эди, — дейди майор Абдумажид Усмоновнинг устози — истеъфодаги подполковник Рустам Боймирзаев. — У интилувчан, бошлаган ишини, албатта, охирига етказадиган инсон эди. Ҳарбий қисмга келган дастлабки кунларидан бошлаб устоз-шогирд тутиндик. Эсимда, ­«Су-24 МС» русумли ўзи учун янги самолётнинг техник хусусиятларини ва бошқарувдаги энг нозик жиҳатларини қисқа фурсатда пухта ўзлаштириб, парвозга чоғланганди. Учиш машғулотлари юксак савияда олиб бориларди... Абдумажид оилапарвар одам эди. Рафиқаси Зулфияхонни доим ардоқлар, фарзандларига ғамхўрлик қиларди...

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида қўшни мамлакат чегараларида юз берган беқарорлик ва можароларни ҳал этиш бўйича ҳукуматимиз томонидан махсус бўлинма ташкил этилиб, жанговар вазифа юклатилган эди. Ушбу бўлинма таркибида майор Усмонов ҳам бўлиб, белгиланган вазифани аъло даражада ижро этганди. Қолаверса, «Су-24» самолётида давлатимиз томонидан юклатилган жанговар вазифани бажариш чоғида кўрсатган жонбозликлари ва миллий армиямиз ривожига қўшган муносиб ҳиссаси инобатга олиниб, «Жасорат» медали билан тақдирланди!

Онанинг қалб изтироби

2000 йил май ойи. Абдумажид Усмонов хизмат таътили мобайнида онаси Лайло аяни кўриш учун Қашқадарёдан Тошкентга йўл олади. Бир ҳафта-ўн кун қадрдон хонадонида — онаси ва дўстлари даврасида бўлади. Таътилнинг сўнгги кунлари. Кетар жафосида яқинлари билан хўшлашаркан, кўнглида қўрғошиндай оғир, тушуниксиз изтироб сезади... Лайло ая эшик олдида ўғлига термилиб турар, майор Усмонов волидасига елкаси оша қарар ва яна изига қайтиб, онасини бағрига босар, қайта-қайта хайрлашарди...

Ҳалокат...

2000 йил 6 июнь, сешанба. Тунги учиш машғулотлари. «Су-24» экипажида майор Абдумажид Усмонов ва майор Абдукарим Ҳамроев. Самолёт осмонга кўтарилди. Бироз вақт ўтгач, учоқдаги фавқулодда техник носозлик туфайли даставвал, ҳарбий қисм ­аэродроми ҳудудига қўниш чоралари кўрилади. Шосседа носозлик юз бергани учун «Су-24» аэродром ҳудудини тарк этишга мажбур бўлади. «Шўртангаз» заводи ҳудуди устидан учиб ўтиб, хавфсиз қўниш учун қулай майдонга йўналади. Бу орада алоқа воситалари ҳам ишдан чиқиб, учоқни қўндириш амримаҳол бўлган ҳалокатли вазиятда ҳам экипаж, ҳарбий мулкни асраб қолишнинг сўнгги чораларини излайди. Ғузор йўли Эшонқудуқ қишлоғи яқинидаги майдонга шиддат билан пастлаётган самолётни бошқариш имкони қолмайди. «Су-24» ҳалокатга учрайди...

«Мингга кир, ўғлим!»

Бир йигит йўлда мўйсафид бобога дуч келибди. Унинг юкини енгил қилиб манзилга элтибди. Шунда бобо навқирон йигитга дуо берибди: «Илойим, минг йил умр кўр, болам!» Йигит: «Э, бобо! Одам ҳам минг йил яшайдими, сиз ҳам ишонса бўладиган дуо қилинг-да!» — деб норизо бўлганда, мўйсафид: «Эҳ, болам-а! Одам минг йил яшолмаслигини мен ҳам яхши биламан. Лекин шундай иш қилгинки, минг йилдан кейин ҳам сени эслаб юрсинлар! Мен шуни назарда тутган эдим...» — деган экан...

Майор Абдумажид Усмоновдек жасур ўғлонлар унутилмайди!

 

Алибек ОМОНТУРДИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Япон олимининг ўзбекларга совғаси

Япон олимининг ўзбекларга совғаси

🕔11:57, 07.03.2019 ✔55

Бирон юртдошимиз бошқа бир давлатга меҳмон бўлиб борса, мезбонга муносиб совға сифатида нима олиб боради?
Албатта, ўзбекча тўн билан дўппи. Аёл кишига Марғилон атласи ёки юртимизнинг тарихий рамзи туширилган бирон эсдалик буюм бўлиши ҳам мумкин. Жиллақурса, мозорбости қилиб иккита Самарқанд нони кўтариб боради.

Батафсил
«Сирдарё тажрибаси»:  МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

«Сирдарё тажрибаси»: МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

🕔16:20, 22.02.2019 ✔80

Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳрининг «Буюк келажак» мавзесида қурилган уйлар, янги қурилиш жараёни билан танишди, дея хабар берди ЎзА.
 

Батафсил
«Уйингиз бузиляпти экан... Нима муаммо?»

«Уйингиз бузиляпти экан... Нима муаммо?»

🕔21:17, 13.02.2019 ✔119

Зарқайнар 7-берк кўчаси 4-А уйда истиқомат қилаётган Дилмурод Мансуров муаммоси ҳал бўлмаётган кишилардан. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Япон олимининг ўзбекларга совғаси

    Япон олимининг ўзбекларга совғаси

    Бирон юртдошимиз бошқа бир давлатга меҳмон бўлиб борса, мезбонга муносиб совға сифатида нима олиб боради?
    Албатта, ўзбекча тўн билан дўппи. Аёл кишига Марғилон атласи ёки юртимизнинг тарихий рамзи туширилган бирон эсдалик буюм бўлиши ҳам мумкин. Жиллақурса, мозорбости қилиб иккита Самарқанд нони кўтариб боради.

    ✔ 55    🕔 11:57, 07.03.2019
  • «Сирдарё тажрибаси»:  МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

    «Сирдарё тажрибаси»: МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳрининг «Буюк келажак» мавзесида қурилган уйлар, янги қурилиш жараёни билан танишди, дея хабар берди ЎзА.
     

    ✔ 80    🕔 16:20, 22.02.2019
  • «Уйингиз бузиляпти экан... Нима муаммо?»

    «Уйингиз бузиляпти экан... Нима муаммо?»

    Зарқайнар 7-берк кўчаси 4-А уйда истиқомат қилаётган Дилмурод Мансуров муаммоси ҳал бўлмаётган кишилардан. 

    ✔ 119    🕔 21:17, 13.02.2019
  • Биз нимани озиқлантиряпмиз?

    Биз нимани озиқлантиряпмиз?

    Бемор бўлишнинг бир яхши томони бор — ўйлашга, мушоҳада қилишга вақтингиз бемалол бўлар экан. Маълумки, одамзод тана ва руҳ (жон)дан иборат бўлади. 

    ✔ 134    🕔 23:30, 06.02.2019
  • Бир дақиқадан бир соат афзал, нега?

    Бир дақиқадан бир соат афзал, нега?

    Ҳар гал коммунал хизматлар учун тўлов қилгани кассага борганимда бир хил манзарага дуч келаман: одам кўп бўлади. 

     

    ✔ 116    🕔 11:30, 31.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар