Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Обиданинг аччиқ қисмати

Деновдаги Саид оталиқ мадрасасининг бугунги аҳволи чиндан ҳам, аянчли.

Обиданинг аччиқ қисмати

Обиданинг устидан муттасил равишда сув ўтгани етмагандек, деворлари емирилиб, кундан-кунга чўкиб боряпти. Вазиятдан хабардор бўлган мутасаддилар пинагини бузмаётгани негадир ажабланарли.

Тутуннинг қораси

Яқинда сурхон элининг олди туманларидан ҳисобланган Деновда бўлиб қайтдим. Айнан шу манзилда Шайх Алоуддин Аттор ҳазратлари ҳамда бу табаррук зотнинг ўғли ва набиралари саъй-ҳаракати билан қарийб ўттиз йилга яқин муддатда бунёд этилган Саид оталиқ номи билан аталувчи улкан мадраса савлат тўкиб турибди. Мадраса тепасига тикилиброқ қараган кишининг бошидан дўпписи тушиб кетиши ҳеч гап эмас.

Маълумотларга қараганда, мадраса XVI асрда бунёд этилган. Кўҳна ва бетакрор обиданинг қаршисида ҳам бир маҳаллар худди шундай келадиган иморат бўлган экан. Афсуски, унинг тақдири аянчли интиҳо топган. Шўролар замонида у ими-жимида бузиб юборилган. Иморатнинг қадимий ғиштлари темир йўл вокзалидан бошлаб то ҳозирги ҳокимият биносига қадар чўзилган йўлга тўшаб чиқилганига нима дейсиз? Ана сизга қадимий ёдгорликка бўлган муносабат.

Бироқ ўша пайтда омон қолган мадрасанинг ҳам аҳволи мақтагулик эмас эди. Айримлар ҳужраларда овқат пишириб, обида деворларини қора тутунга тўлдирарди. Ўша тутун излари ҳалигача «эсдалик» бўлиб турибди.

Очиғини айтсам, мадрасага жуда ҳам ачиниб кетдим. Буни қаранг, унинг шундоққина устидан сув ўтиб, чакки томиб ётибди. Деворлари эса кундан-кунга емирилиб, чўкиб боряпти.

Ора йўлда қолган қурилиш

Тўғри, бундан йигирма йиллар муқаддам Самарқанд ва Бухородан келган усталар бу обидада таъмирлаш ишларини бошлашган. Буни обида пештоқидаги қурилишдан дарак бериб турган темир ҳавозалар ҳам исботлайди. Аммо негадир иш чала ҳолида қолиб кетган. То ҳанузгача ҳавозалар ўз жойидан бир қадам бўлса-да силжимай занглаб ётибди.

Мадраса томи ҳам таъмирланмасдан қолиб келаяпти. Оқибатда қор-ёмғир обида ичига узлуксиз равишда тушиб, уни вайрона ҳолга келтиряпти. Бир вақтлар боболаримиз савод чиқарган зиё маскани, бугун одамлардан нажот кутиб дод-фарёд чекаётгандек. Хуллас, юртимизга келган сайёҳларга мана, деб кўрсатишга арзийдиган тарихий бойлигимизнинг бугунги аҳволи жуда аянчли.

Вайрон этилган қўрғон

Бир вақтлар Денов беклигининг энг кўзга кўринган, савлат тўкиб турган қўрғони лоқайдлик, эътиборсизлик туфайли вайрона ҳолатга тушган. Аслида уч ҳалқали қўрғоннинг бугун бир ҳалқасининг ярими ҳам қолмаган. Бунинг устига, қўрғоннинг ичига чиқинди ташлаш ҳали-ҳанузгача давом этмоқда. Бир маҳаллар ушбу қўрғонни қўлга киритишга астойдил уринган ғанимлар алал-оқибатда элига қуруқ қўл билан қайтган, миллатнинг асл ўғлонлари мустабидлар томонидан айнан шу жойда шаҳид этилган. Афсуски,  шундай табаррук манзил бугун хор бўлиб ётгани ҳозирча туман ёки вилоят мутасаддиларини безовта қилаётгани йўқ.

 

P.S. Ушбу обиданинг аянчли ҳолати тўғрисида «Халқ сўзи» онлайн нашрида (xs.uz) ўтган йилнинг июль ойида танқидий мақола чоп этилган эди. Афсуски, аҳвол ўша-ўшалигича қолмоқда.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Бир оиланинг барбод бўлиши

Бир оиланинг барбод бўлиши

🕔11:42, 19.04.2019 ✔6

ўнлаб муаммоларнинг бошланишидир

Ўқувчиларимдан бири дарсларга келмай қўйди. Телефон орқали у билан боғланишга ҳам имкон бўлмади. Ҳатто уйига дараклаб борганимизда уни тополмадик.

Батафсил
Бунёдкор инсонлар

Бунёдкор инсонлар

🕔11:39, 19.04.2019 ✔8

Бунёдкорлик ва яратувчилик халқимизга хос фазилатлардан. Ота-боболаримиздан мерос қолган бу анъаналар бугун ҳам мамлакатимиз миқёсидаги улкан бунёдкорлик, юксак яратувчилик каби хайрли ишлар мисолида давом этмоқда.

Батафсил
Икки йил фойдаланмаса ҳовли тортиб олинадими?

Икки йил фойдаланмаса ҳовли тортиб олинадими?

🕔12:45, 12.04.2019 ✔51

Ўтган ҳафтада «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни эълон қилинди. Унда Ер кодексига ҳам қатор ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, ҳужжатда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки йил мобайнида фойдаланилмаган ерлар, шунингдек, фуқароларнинг ер участкалари ҳам давлатга қайтариб олиниши ҳақида сўз боради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бир оиланинг барбод бўлиши

    Бир оиланинг барбод бўлиши

    ўнлаб муаммоларнинг бошланишидир

    Ўқувчиларимдан бири дарсларга келмай қўйди. Телефон орқали у билан боғланишга ҳам имкон бўлмади. Ҳатто уйига дараклаб борганимизда уни тополмадик.

    ✔ 6    🕔 11:42, 19.04.2019
  • Бунёдкор инсонлар

    Бунёдкор инсонлар

    Бунёдкорлик ва яратувчилик халқимизга хос фазилатлардан. Ота-боболаримиздан мерос қолган бу анъаналар бугун ҳам мамлакатимиз миқёсидаги улкан бунёдкорлик, юксак яратувчилик каби хайрли ишлар мисолида давом этмоқда.

    ✔ 8    🕔 11:39, 19.04.2019
  • Икки йил фойдаланмаса ҳовли тортиб олинадими?

    Икки йил фойдаланмаса ҳовли тортиб олинадими?

    Ўтган ҳафтада «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни эълон қилинди. Унда Ер кодексига ҳам қатор ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, ҳужжатда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки йил мобайнида фойдаланилмаган ерлар, шунингдек, фуқароларнинг ер участкалари ҳам давлатга қайтариб олиниши ҳақида сўз боради.

    ✔ 51    🕔 12:45, 12.04.2019
  • Кўзингизни очинг, одамлар!

    Кўзингизни очинг, одамлар!

    ёхуд оммавий бекинмачоқ  қачон тугайди?

    Асрлар давомида инсоннинг табиий эҳтиёжи саналган кийиниш маданияти бугун глобаллашув ва турли ижтимоий талатўплар даврида ўзининг асл вазифасидан ташқари яна бир қанча мақсадлар учун сафарбар қилина бошлади.

    ✔ 72    🕔 11:50, 05.04.2019
  • Ўқитувчи нуфузи

    Ўқитувчи нуфузи

    қоғозбозлик ва мажбурий меҳнат барҳам топишига қанчалик боғлиқ?

    ✔ 81    🕔 14:50, 29.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар