Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

Хўш, бу тадбирлар қанчалик натижа бермоқда? Ажрашишлар камайдими? Бир қолипга тушиб қолган маънисиз тушунтиришларнинг қанчаси ҳавога учиб кетмоқда?

Аслида бутун дунёда оилани сақлаб қолишга уринишлар тобора долзарб аҳамият касб этаётгани бежиз эмас. Сабаби, «оила қурмаса ҳам инсонлар яшай олади... фарзандлар дунёга келаверади... авлод давом этаверади», деган хавфли ғояни оммалаштиришга уринаётган кучлар бор. Айрим жойларда улар ғалаба нашидасини ҳам сурмоқда. Ҳар бир миллат, ҳар бир ирқ ва дин вакили бу хавфнинг оқибатини яхши билишади: оиласиз туғилган фарзанд ноқобил бўлади. Отаси ноаниқ, насл-насабининг тайини йўқ авлоддан яхшилик кутиб бўлмайди.

Энди танганинг иккинчи томонига эътибор қаратайлик. Айтайлик, бир оила бузилди. Бир қарашда бу жуда жўн масаладек туюлиши мумкин, аммо чуқурроқ мулоҳаза юритадиган бўлсак, қанчалик жиддий оқибатларга олиб келишини кўриш мушкул эмас. Отасиз вояга етган қиз турмушга чиққач, эрига қандай муносабатда бўлишни билмайди. Ахир, у онасининг эрига қилган муомаласини кўрмаган. Ёки отасиз ўсган йигит онасининг қарамоғида улғайса, оила бошқаришдан бутунлай бехабар бўлиши аниқ. Вақти келиб ўзи ҳам уйлангач, аёлига қандай муомалада бўлишни билмайди, бир-бирларини тушунишмайди, оқибат «юлдузимиз тўғри келмади», деб арзимас сабаб билан ажрашиб кетишади.

Ўғлига келин излаган ҳар бир ота-она, аввало, қизнинг оиласини суриштиради.  Агар онаси эридан арзимас сабаблар билан ажрашиб, шу пайтгача ёлғиз яшаб юрган бўлса, табиийки, бу хонадон остонасига киришга иккиланади. Оқибатини ўйлаб ортга чекинадиганлар ҳам бўлади. Сабаб — уйда ота йўқлиги. Хонадоннинг устуни, қинғир ишлардан қайтариб, тўғри йўлга соладиган эркакнинг йўқлиги. Бу оилада улғайган қизнинг тарбияси ҳар қандай кишини ўйлантиради. Тўғриси ҳам шу, отасиз оилада фарзанд тарбиясининг қайсидир жиҳатида кемтик бўлади. Она фарзандларини боқиш учун ишласа, уйда қолган ёш, ўспирин йигит ёки қизни ким ҳаётга тайёрлайди? Уларга қайси иш нотўғри экани айтилмаса, яхши ишларга жалб қилинмаса, албатта, тарбияси ўзгаради. Шундай оилада тарбия кўрган болаларнинг кўпчилиги жиноят йўлига кириб кетаётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Турмуш ўртоғига итоат этиш кераклигини ҳам сўзда, ҳам амалда кўрсатиб берадиган оналар қизларининг яхши турмуш кечиришига асосий сабабчилардан ҳисобланади.

Агар оилада эркаклар аёлини эъзозласа, аёллар эса турмуш ўртоғига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатса, улар бахтли турмуш кечириши аниқ. Шундай нафис муносабатни кўриб вояга етаётган қиз эса қандай қилиб ўз турмуш ўртоғига итоатсизлик қилади. Аксинча, оиласининг бузилиб кетишига асло йўл қўмайди, рози бўлмайди.

Эр ва хотиннинг оиладаги вазифалари, ҳақлари тўғрисида маълумот берувчи китобларимиз талайгина, бироқ улар китоб дўконларининг пештахталарига безак бериб турибди холос. Афсуски, турмушига безак бермоқчи бўлган ёшларнинг қўлигача етиб бормайди. Шу каби китобларни ФҲДЁ бўлимларига, маҳалла фуқаролар йиғинига ва ўқув муассасаларига тарқатиш лозим. Никоҳдан ўтаётган ёшларга текин тарқатишни йўлга қўйиш керакдир балки. Оилавий дарслар дегани фақат ширинлик пиширишу кашта тикишмас, ахир. Эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабат ва меҳр-муҳаббатни уйғотадиган оила сирлари ҳам мавжудлиги ҳақида унутмаслик керак.

 

Сарвар ХУРРАМОВ,

Журналист




Ўхшаш мақолалар

«Келин олганман,  чўри эмас...»

«Келин олганман, чўри эмас...»

🕔11:38, 19.04.2019 ✔27

Озода опа кўчадан кираверишга сув сепиб қўйиб, у селгигач, эшик олдининг у ер, бу ерини супуриб-сидира бошлади.

Батафсил
ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

🕔16:15, 22.02.2019 ✔168

«Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

Батафсил
Остонада қолган бахт

Остонада қолган бахт

🕔21:20, 13.02.2019 ✔187

Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Келин олганман,  чўри эмас...»

    «Келин олганман, чўри эмас...»

    Озода опа кўчадан кираверишга сув сепиб қўйиб, у селгигач, эшик олдининг у ер, бу ерини супуриб-сидира бошлади.

    ✔ 27    🕔 11:38, 19.04.2019
  • ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    «Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

    ✔ 168    🕔 16:15, 22.02.2019
  • Остонада қолган бахт

    Остонада қолган бахт

    Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

    ✔ 187    🕔 21:20, 13.02.2019
  • Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

    ✔ 208    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

    ✔ 208    🕔 17:35, 24.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар