Халқ виждони      Бош саҳифа

Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

Вақти-соати келиб, яқин кишимиз ёки маҳалладошимиз бандаликни бажо келтирса, ич-ичимиздан қайғурамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига  ҳамдардлик билдириб, уни сўнгги манзилига иззат-икром билан кузатиб борамиз. Сўнг, давраларда эл-юрт равнақи учун қилган эзгу амалларини ҳурмат ила ёд этиб, ёшларимизга хотиралар сўзлаймиз. Хайрли ишларини давом эттиришга даъват этамиз.

Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

Халқимизнинг минг-минг йиллардан буён давом этиб келаётган бу аъмоли одамларни меҳр-оқибатли, қадр-қимматли, аҳил, яхши-ёмон кунларида бирга бўлишга, ёрдаму ҳимматини аямасликка, бамаслаҳат иш тутишга ундаши билан ҳаётимизга, турмуш тарзимизга сингиб кетган.

Қандайдир сабаб билан тўйга бормасангиз, ҳеч ким ранжимайди. Аммо эшитиб, имконингиз бўла туриб, маҳалладаги жанозага чиқмасликни кечириб бўлмайди. Афсуски, халқимизнинг ҳамжиҳатлигу ҳамдардлигини намоён этадиган ана шу маросимга айрим жойларда лоқайдлик билан қаралаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу, айниқса, кўп қаватли уйлардан иборат замонавий маҳаллаларда яққол кўзга ташланмоқда.

Яқинда бир касбдошим қўнғироқ қилиб, мамлакатимиз илм-фани ва иқтисодий ривожига катта  ҳисса қўшган таниқли академик олимнинг вафот этганини айтиб қолди. У киши менинг ҳам дўстим эди. Жанозага бордим. Тумонат. Улар марҳумнинг қариндошлари, дўст-биродарлари, шогирдлари. Касбдошимдан «Маҳалла оқсоқоли кўринмайди», деб сўрадим. «Кеча эшитган бўлса-да, мана, ҳозиргача на ўзидан, на фаоллардан дарак бор. Тўй бўлса, югуриб борарди. Мана, сизга маҳалланинг аҳволи», деди у чуқур уҳ тортиб. Дафн маросими маҳалла оқсоқолисиз ўтди. Осмон узилиб тушмаган бўлса-да, дилимиздан тилимизга кўп-кўп саволлар кўчди. «Нега маҳалла оқсоқоли маросимга бош-қош бўлмади?», «Нега маҳалладошларни бундан хабардор этмади?», «Нега маросимдан кейин ҳам кўринмади?», «Маҳалла мусибатли кунингда малҳам бўлмаса, ундан не фойда?» «Ахир, олим биродаримиз маҳалланинг тўй-ҳашами, ҳашари-ю, маъракасида доим бирга эди-ку»...

Тунов куни бир «дом»да яшайдиган қўшним кутилмаганда юрак хуружига чалиниб, оламдан ўтди. У кекса онахоннинг ёлғиз ўғли бўлиб, беғубор, самимий инсон эди. Эшитган заҳоти чиқдим. Оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, қандай ёрдам кераклигини сўрадим. Муаммо йўқлигини, маросим билан боғлиқ барча юмушларни марҳумнинг бирга ишлайдиган дўстлари қилаётганини, маҳаллага ҳам хабар берилганини билгач, хотиржам бўлдим. Аммо жанозада бор-йўғи икки қўшнигина қатнашдик, холос. Маҳалла раҳбарларидан бирортаси қорасини ҳам кўрсатмади.

Орадан беш-олти кун ўтиб, маҳалламизнинг энг нуроний онахони — Офтоб момо юз ёшда бу фоний дунёдан кўз юмдилар. У киши  набираси билан турар, ўғил-қизлари шаҳарнинг турли туманларида истиқомат қилишар, бироқ онадан хабар олиб туришни канда қилмас эдилар. Набиралари эса, бувижоннинг дуосини олиш учун у кишининг хонадонидан оёқ узишмас, буни кўрган қўни-қўшнилар ҳавас қилишарди. Мана энди дуогўй момо ҳам йўқ. Буни қарангки, момонинг ёшига етишни ният қилиб, на маҳалла раҳбарларидан, на маҳалладошлардан бирор бир киши жанозага чиқди.

Маросимдан кейин, секингина ўғилларидан сўрадим: «Маҳаллага айтилганмиди?». «Ҳа», деди-ю, ярасига туз сепилгандай бўлиб, «Оқсоқол феъли чатоқ бир аёл экан. У борми десам, йўқ дейди. Бу борми десам, йўқ дейди. Атрофни қаранг, вайрон бўлиб, чиқиндига ботиб ётибди. Уят эмасми? Пойтахтнинг қоқ марказидаги донғи чиққан маҳалланинг аҳволи шу бўлса... Афсус... Минг афсус... Бу ачинарли ҳол ўша бир инсоннинг руҳини ҳам чирқиратаётганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Наҳотки, бутун бир маҳалладан оқсоқоллик юкини кўтара оладиган тузукроқ бир одам топилмаган бўлса?! Раиси ҳам, унинг маслаҳатчисию котибаси ҳам умуман идорадан чиқишмас экан. Бунақада маҳалла ободу, халқи аҳил бўладими?»...

— Эҳ, дўстим, — дедим чуқур хўрсиниб, — етти-саккиз йил аввал шундаймиди маҳалламиз? Йўқ! Давлатимиз раҳбари маҳалла тинч-тотувлигию равнақи учун жон куйдираётган бир пайтда туман раҳбарлари ўз «қонуни»га биноан, биров билмас сайлов ўтказиб, ўзларига тегишли бўлган одамни қўйгандан кейин, одамларнинг ҳафсаласи пир бўларкан-да. Хабарингиз бор, олдингиси  маҳалла мулкини талон-торож қилиб юборди. Битта маҳаллага нимаики зарур бўлса, ҳаммаси бор эди. Энди  йўқ. Ҳозиргиси эса, аёл бўлса ҳам, ундан баттар. Шу боис, одамлар ҳаддан ташқари лоқайд бўлиб қолди. Бу аянчли аҳволни туман раҳбарлари ҳам билади. Қабулига ҳам бордик. Фойдаси бўлмади. Кўриб турибсиз-ку, жанозага чиқишмаяпти-я, жанозага...

Афсуски, бу ягона мисол эмас. Бундай аянчли ҳолни шаҳарнинг кўп қаватли уйлардан ташкил топган бошқа маҳаллаларида ҳам кўрдим.

Оламдан ўтган киши билан видолашув, уни сўнгги макони — тупроққа қўйишда ҳозир бўлиш ҳар биримизнинг ҳам инсонийлик, ҳам мусулмонлик бурчимиз. Масаланинг энг муҳим томони шундаки, маҳалладаги маъракаю маросимга, айниқса, жанозага унинг раҳбарлари бош-қош бўлмаса, ёши катталар ўрнак кўрсатмаса, эртага нима бўлади?! Бундан безовта бўлмаслик мумкинми? Ёшларимиз бу инсоний бурчни унутиб қўймайдими? Ахир, бу ҳам тарбия-ку. Бирни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукр қил деганларидек, жанозага борган одам ҳам бирни кўради, ҳам кўпни. Истайдими-истамайдими, кўнглидан қатор-қатор саволлар, фикр-ўйлар ўтади. Мулоҳаза, мушоҳада юритади. Инсоннинг инсонийлиги, унинг оила, маҳалла, борингки, жамиятда тутган ўрни ҳақида ўйлайди. Ўзини ўзгаларнинг ўрнига қўйиб кўради. Охир-оқибат, «Якка отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам, донғи чиқмас» мақолига амал қилиб, маҳалла-кўйдан ажралиб қолмасликка, қўшилиб-қорилиб юришга, нафақат маърака-маросимларда, балки тўй-ҳашаму ҳашарларда бел боғлаб хизматда туришни канда қилмайди. Каттага ҳам, кичикка ҳам меҳрибон, ғамхўр бўлади.

Бунинг учун одамлар қалбига йўл топа оладиган, уларни бирлаштирадиган, дардию қувончига шерик бўладиган, ободлигу фаровонлик сари етаклашга қурби етадиган оқсоқол керак! Бундай оқсоқолни маҳалла аҳлининг ўзи танлаб, ўзи сайлаб олмас экан, гап гаплигича қолиб кетаверади.

 

Нуриддин ОЧИЛОВ,

Журналист




Ўхшаш мақолалар

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА  НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

🕔10:54, 27.09.2019 ✔920

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 124 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Осойишта маҳаллалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68 тага кўпайди.

Батафсил
Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

🕔12:48, 12.04.2019 ✔1525

Раис ва масъул котиб ойлиги шунинг учун оширилмоқда

Уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини аниқлаш, одамлар оғирини енгил қилиш давлат идоралари олдидаги асосий мақсад экани бот-бот айтилмоқда. Бу жараёнда аҳоли учун энг яқин ва уларнинг бор ташвишидан хабардор бўлиб турадиган маскан — бу албатта маҳалла идораси. Хўш, маҳаллалар одамлар ҳаётида бугун қанчалик ўрин тутмоқда? Уларнинг аҳоли билан иш олиб боришдаги фаолияти ўзгарадими?

Батафсил
Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

🕔11:15, 31.01.2019 ✔1601

Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА  НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

    МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

    Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 124 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Осойишта маҳаллалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68 тага кўпайди.

    ✔ 920    🕔 10:54, 27.09.2019
  • Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

    Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

    Раис ва масъул котиб ойлиги шунинг учун оширилмоқда

    Уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини аниқлаш, одамлар оғирини енгил қилиш давлат идоралари олдидаги асосий мақсад экани бот-бот айтилмоқда. Бу жараёнда аҳоли учун энг яқин ва уларнинг бор ташвишидан хабардор бўлиб турадиган маскан — бу албатта маҳалла идораси. Хўш, маҳаллалар одамлар ҳаётида бугун қанчалик ўрин тутмоқда? Уларнинг аҳоли билан иш олиб боришдаги фаолияти ўзгарадими?

    ✔ 1525    🕔 12:48, 12.04.2019
  • Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

    ✔ 1601    🕔 11:15, 31.01.2019
  • Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Вақти-соати келиб, яқин кишимиз ёки маҳалладошимиз бандаликни бажо келтирса, ич-ичимиздан қайғурамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига  ҳамдардлик билдириб, уни сўнгги манзилига иззат-икром билан кузатиб борамиз. Сўнг, давраларда эл-юрт равнақи учун қилган эзгу амалларини ҳурмат ила ёд этиб, ёшларимизга хотиралар сўзлаймиз. Хайрли ишларини давом эттиришга даъват этамиз.

    ✔ 1654    🕔 17:36, 24.01.2019
  • Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Самарқанд шаҳридаги Шарқ маҳалласи ўтмиш ва келажакни акс эттираётган кўзгуга ўхшайди.

    ✔ 833    🕔 17:16, 27.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар