Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

Яхши оила хушхулқли, иймонли солиҳ инсонларни тарбиялайди. Оила — муқаддас ва нозик қадриятлар устига қурилиб, эр-хотин бир-бирига омонатдир. Омонат яхши сақланмоғи, унга хиёнат қилинмаслиги зарурдир.

«Ҳаёт китоби»да битилган айнан мана шу сатрлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан нашр этилган ёш оилалар учун мўлжалланган ушбу энциклопедик қўлланма менда жуда катта таассурот қолдирди. Китобда оиланинг фойдали ва зарур сирлари мужассамлашган бўлиб, булардан яхши келин номини чиқармоқчимисиз, бунинг энг яқин ва аниқ амали учдир: аввало, саховатли бўлинг, яъни бори­нгизни ҳеч кимдан қизғанманг, иккинчиси қалбингизни кибру ҳаво, гина-кудурат, қасд-ғазабдан покиза тутинг, учинчиси — ҳамма вақт очиқ юз билан хизматда бўлинг, дейилган. Бу фикрларни ўқиб киши бу дунёга бир марта келади, одамнинг, айниқса, аёл кишининг ўзидан кейин яхши ном қолдирганига нима етсин, деб юборасиз. Лекин баъзан аёлнинг туйғулари ақлидан устунроқ келиши мумкин. Севгисини ҳам, нафратини ҳам эркакдан кўпроқ билдиради. Оиладаги маънавий муҳит кўп жиҳатдан ўзаро муносабатларга боғлиқ бўлгани сабабли, ўзаро мулоқот психологиясининг асосий қоидаларини билиш зарур. Қўлланмада булар ҳақида ҳам кўп мисоллар келтирилган. Масалан: психологияда мулоқотнинг пассив ҳамда фаол турлари фарқланади. Мулоқот давомида суҳбатдошни тинглашимиз, унинг мавқеи нуқтаи назаридан фикр алмашишимиз пассив мулоқот экани ҳақида ёзилган. Мақсадим бу қўлланмадан ёш китобхонларимиз фойдаланиб, ўзлари учун керакли бўлган маълумотларни олишса, барчанинг оиласига тинчлик-тотувликни янада мустаҳкам ва барҳаёт давом этишига умид боғлаймиз. 

 

Нодира ИСМОИЛОВА,

«TURON» АКМ бўлим мудири 




Ўхшаш мақолалар

Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔20

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
«Болани мажбурлаш керак!»

«Болани мажбурлаш керак!»

🕔23:28, 06.02.2019 ✔62

Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
— Янги романим чиқди, ўқидингми?
— Қаҳрамони  ким эди?
— Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

Батафсил
Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

🕔23:27, 06.02.2019 ✔35

«Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 20    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 62    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 35    🕔 23:27, 06.02.2019
  • «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    Яхши оила хушхулқли, иймонли солиҳ инсонларни тарбиялайди. Оила — муқаддас ва нозик қадриятлар устига қурилиб, эр-хотин бир-бирига омонатдир. Омонат яхши сақланмоғи, унга хиёнат қилинмаслиги зарурдир.

    ✔ 70    🕔 17:37, 24.01.2019
  • Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

    Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

    Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

    ✔ 112    🕔 14:23, 10.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар