Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Дарс соатининг чегараси борми?

— Бир ўқитувчига энг кўп неча дарс соати берилиши мумкин? Олис ҳудудларда, тоғли туманларда жойлашган мактаблар ёки мутахассислар етишмайдиган, икки сменали мактабларда ўқитувчиларга энг кўп неча соатгача дарс ўтишга рухсат берилади?

Б.НИЁЗОВ,

ўқитувчи, Сариосиё тумани

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом»нинг 18-бандига кўра, алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек, ўзининг асосий иши билан бирга, ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши йиллик 1548 соат иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, ҳукуматнинг 2012 йил 18 октябрдаги қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом» иловасининг 6-бандига мувофиқ, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг айнан шу муассасада белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ бўлган, лекин ушбу иш тури бўйича иш вақти нормал давомийлигининг 50 фоизидан кўп бўлмаган иши ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайди ҳамда улар меҳнатига тасдиқланган тарификация асосида ҳақ тўланади.

 

Халқ таълими вазирлиги

ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

🕔11:42, 19.04.2019 ✔14

Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

Батафсил
Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

🕔11:44, 05.04.2019 ✔59

Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

Батафсил
Мукаммал алифбо зарурати

Мукаммал алифбо зарурати

🕔11:42, 05.04.2019 ✔47

«Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

    ✔ 14    🕔 11:42, 19.04.2019
  • Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
    Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

    ✔ 59    🕔 11:44, 05.04.2019
  • Мукаммал алифбо зарурати

    Мукаммал алифбо зарурати

    «Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

    ✔ 47    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам  хатолар кўп

    Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам хатолар кўп

    Мен «Оила даврасида» газетасининг доимий ўқувчисиман. Унинг ҳар бир сонини қолдирмай ўқиб бораман. Мана бугунги, яъни 2019 йил 7 март кунида босмадан чиққан 9-сони ҳам қўлимда.
     

    ✔ 53    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 148    🕔 14:17, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар