Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Хорижда ўқиб, юқори малакали мутахассис бўлмоқчимисиз?

Иқтидорли ёшларни докторантура ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш билан ким шуғулланади? Турли соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, хориждаги ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш қандай амалга оширилади? Чет элдаги университетлар ҳамда илмий марказлар билан ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлаш шартларидан хабардормисиз?

Хорижда ўқиб, юқори малакали мутахассис бўлмоқчимисиз?

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун 2019 йилда давлат бюджетидан 45 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Президентимиз 2018 йил 18 декабрь куни замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишлаб ўтказган йиғилишдаги кўрсатмасига мувофиқ, бу маблағ янада оширилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 25 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ташкил этилган эди. Хўш, Жамғарманинг шу пайтгача бўлган фаолияти натижаси қандай? Унинг таълим дастурларида иштирок этиш учун нималар талаб қилинади?

«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори вазифасини бажарувчи Адҳам ­Бекмуродов шу ҳақда атрофлича маълумот берди.  

Ҳозиргача 500 нафар мутахассис

2018 йилда жамғарма 26 давлатдаги 74 та таълим ва илмий муассаса билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Ҳозирда унинг хорижий таълим дастурлари асосида 500 нафар стипендиат, шу жумладан, малака ошириш бўйича 260 та ҳамда стажировка дастурлари бўйича 27 та стипендиат таҳсил олган ва олмоқда.

Кимлар иштирок эта олади?

Магистратура дастурларида: 23-40 ёш оралиғида бўлган, илгари мутахассислиги бўйича хорижда магистратурада таълим олмаган ҳамда танлаган касбида камида 2 йил меҳнат тажрибасига эга;

Докторантура дастурларида: 25-45 ёшли, PhD (фан номзоди ёки доктори бўлган) ёки фан доктори илмий даражасига эга бўлмаган, ўз соҳасида камида 2 йил фаолият юритган;    

Малака ошириш ва стажировка дастурларида: 25-50 ёшли, Жамғарма дастурларидан бирида сўнгги 3 йил ичида хорижда таҳсил олмаган, мутахассислиги бўйича ҳамда педагогик соҳада камида 2 йиллик иш стажига эга Ўзбекистон фуқаролари қатнаша олади.

Қандай ҳужжатлар керак?

Таълим дастурларида иштирок этиш учун барча зарур ҳужжатлар билан «Эл-юрт умиди» жамғармасининг интернетдаги www.eyuf.uz веб-сайти орқали танишиш мумкин.

Малака ошириш ва стажировка ўташга номзодлар Жамғарма қабул комиссиясига қўшимча тарзда қуйидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этиши шарт:

 буюртмачи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзоси билан номзоднинг хорижда малака ошириши ва стажировка ўташи зарурлиги асосланган тавсиянома;

 буюртмачи ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзоси билан номзоднинг хорижда малака ошириб ёки стажировка ўтаб қайтгандан сўнг, иш билан таъминлаши тўғрисидаги кафолат хати;

 малака ошириш ёки стажировка дастури;

 малака ошириш ёки стажировка ўташ дастурини амалга ошириш тўғрисида хорижий муассаса билан дастлабки келишув (агар мавжуд бўлса).

Номзодларни саралаш

Номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш, тўплаш ва дастлабки кўриб чиқиш Жамғарма ходимлари томонидан амалга оширилади. Мазкур жараён бир неча босқичдан иборат. Биринчи босқичда ҳужжатлар кўриб чиқилади ва талабгорлар дастлабки саралашдан ўтказилади. Кейин эса танланган номзодларнинг хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш учун суҳбат бўлади.

Шундан сўнг, мутахассислиги бўйича ва дунёқарашига баҳо бериш мақсадида яна бир бор суҳбат уюштирилади ёки ёзма имтиҳон олинади. Ва ниҳоят, (магистратура ва докторантура учун) стандартлаштирилган тест (IELTS, TOEFL, TestDraf, GMAT, GRE ва бошқалар) топширилади. Агар номзодда чет элнинг таълим ва илмий муассасалари талаблари даражасида билимини тасдиқловчи амалдаги халқаро сертификат бўлса, у тест синовларидан озод қилинади.

Исталган хорижий олийгоҳни танлаш мумкинми?

Стипендиат таълим олиши учун танлаган олий ўқув юрти ёки илмий муассаса The Times Higher Education ёки QS World University деб номланувчи тан олинган халқаро ташкилотлар рейтингига кўра, жаҳондаги энг яхши 500 талик ёки фан йўналиши бўйича энг нуфузли 200 талик рўйхатга кирган бўлиши керак.

Ўқиш муддати қанча?

Магистратура дастурлари — 1-2 йил;

Докторантура дастурлари — 1-4 йил;

Малака ошириш ва стажировка дастурлари:

 хорижий илмий ва таълим муассасаларида малака ошириш — 2 ойгача;

 хорижий илмий, таълим, ижод муассасалари, давлат идоралари, корхона ва бошқа ташкилотларда стажировка ўташ — 6 ойгача.

Хорижда таҳсил олиб қайтган номзодлар юртимизда беш йил давомида давлат идораларида хизмат қилади.

Жамғарма           қоплайдиган харажатлар

 ўқиш пули;

 виза олиш (шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихоналари талабига кўра тиббий кўрикдан ўтиш);

 транспорт (иккала томонга йилига бир марта);

 хорижий мамлакатда яшаш, овқатланиш ва транспортда ҳаракатланиш;

 зарур ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлаш;

 хорижда таълим олиш даврида стипендиатларни тиббий суғурталаш.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

🕔11:42, 19.04.2019 ✔14

Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

Батафсил
Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

🕔11:44, 05.04.2019 ✔59

Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

Батафсил
Мукаммал алифбо зарурати

Мукаммал алифбо зарурати

🕔11:42, 05.04.2019 ✔47

«Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

    ✔ 14    🕔 11:42, 19.04.2019
  • Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
    Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

    ✔ 59    🕔 11:44, 05.04.2019
  • Мукаммал алифбо зарурати

    Мукаммал алифбо зарурати

    «Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

    ✔ 47    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам  хатолар кўп

    Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам хатолар кўп

    Мен «Оила даврасида» газетасининг доимий ўқувчисиман. Унинг ҳар бир сонини қолдирмай ўқиб бораман. Мана бугунги, яъни 2019 йил 7 март кунида босмадан чиққан 9-сони ҳам қўлимда.
     

    ✔ 53    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 148    🕔 14:17, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар