Пазандалик      Бош саҳифа

Илик шўрва

Танга дармон, ҳазми осон, масаллиқлари арзон таомлардан бири — илик шўрва совуқ кунларда кўпчиликка хуш ёқиши, шубҳасиз.

Илик шўрва

Ушбу таом гарчи айримлар унча эътибор бермайдиган иликли суякдан тайёрланса-да, саломатлик учун анча фойдали. У темир моддаси ва кальцийга бой бўлгани сабабли кексалар ва болаларда учровчи кальций етишмаслиги, ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг суяклари ривожланиш пайтида бўладиган бўғимлар оғриғи, тиш емирилиши ва соч тўкилишига қарши курашда асқатади. 

• Шунингдек, шўрва узоқ вақт қайнатилгандан сўнг олинадиган илик ёғидан бошқа таомлар тайёрлашда бемалол фойдаланиш, пишириқлар пишириш мумкин. Баъзи болалар, ҳатто катталар ҳам овқатлардан келадиган ёғ ҳидини ёқтиришмайди. Илик ёғидан тайёрланган таомлар эса бундан мустасно. 

• Керакли масаллиқлар: ўртача катталикдаги 3-4 дона иликли суяк (молники), суяк вазнидан 2 баравар кўп сув, 5 дона пиёз, 3 дона картошка, қизил сабзи, лавлаги, шолғом, саримсоқ, зира, занжабил, таъбга кўра туз ва бошқа зираворлар. 

• Тайёрланиши: қозонга сув қуйилгач, яхшилаб ювиб тозаланган суяклар ва туз солинади. Олов баландлатилади. Қайнаб чиққандан сўнг устида ҳосил бўлган кўпиклар яхшилаб олиб ташланади. Сўнг оловни пастлатиб қозон қопқоғи ёпилиб, 5-6 соат қайнатилади. Иликдан ажралиб, шўрва устига чиқиб қолган ёғларни сув аралаштирмасдан ажратиб олиш керак. Кейин зира, тўғралган пиёз, қизил сабзи, лавлаги ва шолғом солиб, қозон қопқоғи ёпиб, яна қайнатилади. Пишишига 20 дақиқа қолганда картошка солинади, тузи ростланади ва таъбга кўра бошқа зираворлар солинади. Шу пайтда кўкатларнинг бир қисмини овқатга солиш мумкин. Аммо уларни пишган таом устига сепилса, фойдали хусусиятлари йўқолиб кетмайди




Ўхшаш мақолалар

Сабзили печенье

Сабзили печенье

🕔22:35, 10.10.2019 ✔11

Оддий масаллиқлардан, айниқса, қизил сабзидан ниҳоятда мазали пишириқлар тайёрлаш мумкинлигига ишониш қийин. Аммо уларга солинадиган долчин печеньеларнинг жуда хушбўй ва мазали чиқишини таъминлайди.

Батафсил
Пишириқлар учун энг яхши кремлар

Пишириқлар учун энг яхши кремлар

🕔17:54, 03.10.2019 ✔21

Заварной крем

Таркиби: 500 мл. сут, 200 гр. шакар, 1 чойқошиқ ванилин, 4 дона тухум сариғи, 50 гр. ун, 10 гр. сариёғ.

Батафсил
МАРЖУМАКЛИ ОШ

МАРЖУМАКЛИ ОШ

🕔10:06, 27.09.2019 ✔31

Керакли масаллиқлар: 200 грамм мол гўшти, ярим килограмм маржумак (гречка), 2 дона картошка,  2 дона помидор, 3-4 дона пиёз, 2 дона қизил сабзи, 1 донадан 2 хил булғор қалампири, 6-7 бўлак саримсоқ, кўкатлар. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сабзили печенье

    Сабзили печенье

    Оддий масаллиқлардан, айниқса, қизил сабзидан ниҳоятда мазали пишириқлар тайёрлаш мумкинлигига ишониш қийин. Аммо уларга солинадиган долчин печеньеларнинг жуда хушбўй ва мазали чиқишини таъминлайди.

    ✔ 11    🕔 22:35, 10.10.2019
  • Пишириқлар учун энг яхши кремлар

    Пишириқлар учун энг яхши кремлар

    Заварной крем

    Таркиби: 500 мл. сут, 200 гр. шакар, 1 чойқошиқ ванилин, 4 дона тухум сариғи, 50 гр. ун, 10 гр. сариёғ.

    ✔ 21    🕔 17:54, 03.10.2019
  • МАРЖУМАКЛИ ОШ

    МАРЖУМАКЛИ ОШ

    Керакли масаллиқлар: 200 грамм мол гўшти, ярим килограмм маржумак (гречка), 2 дона картошка,  2 дона помидор, 3-4 дона пиёз, 2 дона қизил сабзи, 1 донадан 2 хил булғор қалампири, 6-7 бўлак саримсоқ, кўкатлар. 

    ✔ 31    🕔 10:06, 27.09.2019
  • Олмали шарбат

    Олмали шарбат

    Зарур масаллиқлар: 3-4 та олма, 150 грамм шакар, 2-3 та ялпиз барги.
    Безак учун: қаймоқли музқаймоқ, 100 грамм майдаланган ёнғоқ.
     

    ✔ 33    🕔 20:28, 20.09.2019
  • Нокли пирог

    Нокли пирог

    Масаллиқлар: 2 дона тухум, 1 стакан шакар, 1 стакан сут, ярим стакан салат ёғи, 1 пачка (10 гр.) юмшатувчи (разрыхлитель), 2 стакан ун, 1 дона нок ва 4-5 дона бодом.
     

    ✔ 35    🕔 20:27, 20.09.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар