Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Лотин алифбосининг келажаги йўқ...»

«Оила даврасида» газетасининг 2018 йилги 43-сонида «Алифбомиз яна ўзгармоқчи, буниси мукаммал бўладими?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Менинг жавобим: мукаммал бўлмайди!

«Лотин алифбосининг келажаги йўқ...»


Ҳозир кўпчиликни шу савол жиддий ташвишга соляпти. Икки-уч белгидан бир ҳарф тузиш, имло белгиларини чап ёки ўнг томонга қаратилгани бўйича фарқлаш, яна бир қанча янгиликлар киритилиши таклиф этилмоқда. Унда олдинги ўқиган ёшларни бу янгиликлар асосида яна қайтадан тайёрлаш керак бўлади. Бу эса катта саводсизликни келтириб чиқаради.
Агар ўзимизнинг ҳарфларимиз бўлганда эди, ғурур билан уни бойитишимиз мумкин бўларди. Ҳозирги вазиятда эса кирилл имлосидан  фойдаланиш манфаатлироқ эмасми? Янги қабул қилинган алифбода камчиликлар, баҳсли ўринлар кўп бўлгани сабабли унинг келажаги йўқ, деб биламан.
Мен мамлакатимиз келажагини ўйлаган ҳолда шу фикрни билдиряпман. Чунки ўсиб келаётган ёш авлод илмли ва саводхон бўлиб камол топишида алифбо жуда муҳим аҳамият касб этади ва унинг ўзгаравериши салбий оқибатларга олиб келиши тайин.
2010 йил 1 сентябрдан бошлаб кирилл ҳарфидан лотин алифбосига узил-кесил ўтилиши белгиланган эди. Орадан тўққиз йил ўтди, аммо кирилл ҳарфида иш юритиб келинмоқда. Аслида лотин тили ўлик тил бўлса-да, узоқни кўра билмаган кишиларнинг таклифи билан унинг ҳарфлари асосида чуқур ва мукаммал ишлаб чиқилмаган алифбога ўтиш ишлари бошланди. Мен бу алифбонинг келажаги йўқ, деб ҳисоблайман.
1929 — 1940 йилларда лотин графикасига асосланган алифбо қабул қилинган эди. Ўшанда мен бошланғич мактабга чиққан бола эдим. Ўша имлони ўрганиб, хат-савод чиқарганман. Аммо у ҳозир таклиф қилинаётган имлодан анча фарқли эди. Ҳозир янги қабул қилинаётган имлога жуда кўп ва чалкаш ўзгартиришлар киритилаётгани оқибатида ҳатто ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари ҳам кўп саволларга жавоб топиб беришолмаяпти.
Мен ҳам ўқитувчи бўлганман ва кирилл алифбосидаги манбаалардан фойдаланиб талабаларга дарс мавзуларини етказганман. Болага илм беришда устозлар кирилл алифбосида чоп этилган ҳар хил журнал, газета ва бошқа нашрлардаги қўшимча маълумотлардан фойдаланиб дарс мавзуларини бойитишади. Мавзуни ўрганиш асносида ўқувчи-талабаларга даврий нашрларда чоп этилаётган дунёдаги турли соҳага оид кашфиётлар, янгиликлар билан танишиш вазифаси берилади. Кирилл имлосини ўқимаган, ҳатто ундан фойдаланишни билмайдиган ёшлар учун уларни қўллаш бир қанча қийинчиликларга олиб келмоқда.
Ҳозирда лотин ҳарфларига ўтганимизга қарамай, барча юқори ташкилотларда иш юритиш кирилл ҳарфларида амалга оширилмоқда. Жумладан, коммунал хизматлар, ижтимоий соҳа идоралари, ҳатто ҳукумат ва ҳокимиятлар чиқараётган қарор, фармойиш ва буйруқлар ҳам кирилл алифбосида. Бу ташкилотларга топшириладиган ҳисоботларни кириллча топширилиши талаб қилинади. Шу боис, асосан, йигирма йилдан зиёд вақт ичида лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувини ўрганган ёш авлод аросатда қолиб кетмоқда. Бу эса икки ёзувни ҳам тўлиқ, чуқур ўрганмасликка олиб келмоқда. Ушбу вазиятдан чиқиш учун бир неча йўл мавжуд: тўлиқ кирилл алифбосига ўтиш ва мактабларда кирилл алифбосини ўргатувчи дарслар соатини кўпайтириш керак.
Имлонинг ўзгариши халқ учун жуда катта йўқотиш бўлади. Бир пайтлар (1929 йилда) имло бўйича ислоҳот ўтказишдан мақсад халқни саводсиз қилиш бўлгани бугун кундай равшан бўлди. Энди яна шунча дахмазаларни бошдан кечириб, яна ортга қайтишдан ҳеч маъни йўқ, назаримда. 
Имло қайта-қайта ўзгарган бўлса ҳам, 1940 йилдан бери кирилл ҳарфида ўқиган қанчадан-қанча олимларимиз, илмли фуқароларимиз жуда кўп давлатларда ишлаб келишмоқда. Бу имлонинг пухталиги ва уни мукаммал ўрганилганидандир.
Ҳозир ҳам кеч эмас, илмсизликни кўпайтирмасдан, адабиётлар захираси кўп бўлган кирилл алифбосига ўтиш керак.
Фикрларимдаги мавжуд камчиликлар учун айбга буюрмайсизлар. Ватаним, халқим равнақи, келажаги учун бефарқ бўлмаганим боис ушбу мавзуни муҳокамага бердим.

Ниғматжон ЭШМУҲАМЕДОВ,
тиббиёт фанлари номзоди
Таҳририятдан:
Чоп этилган мақола ҳам, мақола юзасидан билдирилаётган фикрлар ҳам таҳририятнинг нуқтаи назарини ифода этмайди. Биз фақат мавзу юзасидан билдирилаётган фикрлар учун минбар яратиб беряпмиз холос. Агар сиз бошқача фикрда бўлсангиз, марҳамат, бизга ёзиб юборинг. Баҳс давом этади.
Электрон манзил: info@od-press.uz
Телефон: 0 (371) 234-91-82
Telegram: (+99897) 444-80-84




Ўхшаш мақолалар

«Бир кун сен ҳам  қайнона бўласан»

«Бир кун сен ҳам қайнона бўласан»

🕔18:44, 11.07.2019 ✔31

Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

Батафсил
ДАРДНИ «ТИНГЛАЁТГАН» ОҚ ҚОҒОЗ...

ДАРДНИ «ТИНГЛАЁТГАН» ОҚ ҚОҒОЗ...

🕔18:40, 11.07.2019 ✔39

«Маҳаллага янги раис келибди! Беғамжон акани бошқа ишга олишибди!..» Бутун қишлоққа тарқалган шунга ўхшаш «хабар»ларни эшитар экан, Мўмина аянинг юрагида бир умид пайдо бўлди.

Батафсил
«БОЛАЛАР  КУНИГА  ДАДАМНИ  СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

«БОЛАЛАР КУНИГА ДАДАМНИ СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

🕔20:24, 04.07.2019 ✔69

«Эшикдан йиғлаб кириб келган фарзандларим кўзидаги ёшни артишим учун кучли бўлишим керак эди...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Бир кун сен ҳам  қайнона бўласан»

    «Бир кун сен ҳам қайнона бўласан»

    Каромат аянинг икки нафар ўғли бор. Каттаси Содиқ иккинчиси Ортиқ. Уларни едирди, ичирди ҳеч кимдан кам қилмай катта қилди... Умрнинг тез ўтишини қарангки, болалар кўз очиб юмгунча катта йигитлар бўлишди.

    ✔ 31    🕔 18:44, 11.07.2019
  • ДАРДНИ «ТИНГЛАЁТГАН» ОҚ ҚОҒОЗ...

    ДАРДНИ «ТИНГЛАЁТГАН» ОҚ ҚОҒОЗ...

    «Маҳаллага янги раис келибди! Беғамжон акани бошқа ишга олишибди!..» Бутун қишлоққа тарқалган шунга ўхшаш «хабар»ларни эшитар экан, Мўмина аянинг юрагида бир умид пайдо бўлди.

    ✔ 39    🕔 18:40, 11.07.2019
  • «БОЛАЛАР  КУНИГА  ДАДАМНИ  СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

    «БОЛАЛАР КУНИГА ДАДАМНИ СОВҒА ҚИЛИШДИ...»

    «Эшикдан йиғлаб кириб келган фарзандларим кўзидаги ёшни артишим учун кучли бўлишим керак эди...»

    ✔ 69    🕔 20:24, 04.07.2019
  • Энди озодсиз...

    Энди озодсиз...

    Президент афви эълон қилинган кундан бошқа кунларда ҳам қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига ўтган хотин-қизлар озодликка чиқарилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ҳам бекорга эмас ҳар ҳолда.

    ✔ 49    🕔 20:23, 04.07.2019
  • «I LOVE...»

    «I LOVE...»

    Онаизоримизга инглизча муҳаббат изҳори эмас, ўзбекона меҳр керак!

    ✔ 84    🕔 11:40, 28.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар