Саломатлик      Бош саҳифа

Болалар гайморит бўлмайди

Инсон соғлиғига дахл қиладиган ҳар қандай касаллик ўз вақтида даволанмаса, хавфли тус олади. 

Болалар гайморит бўлмайди

Ҳаттоки, оддий шамоллаш ёки тумовнинг ҳам асоратлари жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Гайморит ҳам шундай асоратлардан бири саналади. Бу хасталикка жиддий эътибор қилмаслик, даволашни тизимли олиб бормаслик кейинчалик унинг сурункали тус олишига сабаб бўлади. Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари даволаш ва олдини олиш борасидаги саволларимизга олий тоифали шифокор-лор Дилфуза ЮНУСОВА жавоб беради.

— Гайморит касаллиги бу — буруннинг ён, яъни гаймор бўшлиғининг яллиғланиши. У иккиламчи касаллик ҳисобланади. Одам шамоллаб, ўз вақтида муолажа олмаса ёки чала даволанса, айниқса, грипп ва шунга ўхшаш вирусли касалликларни юриб ўтказса, кейин гайморит билан асоратланиши мумкин. Соғлом одам ўзини бир карра эҳтиёт қилса, гайморит билан оғриганлар ўзини икки карра эҳтиёт қилиши керак. Улар яна шамолласа, гайморит асоратлари анча хавфли бўлади. 
Бурун тўсиғи қийшиқ бўлса...
Гайморитнинг икки — ўткир ва сурункали турлари бор. Ўткир турига, асосан, грипп ва шунга ўхшаш вирусли инфекциялар сабаб бўлади. Айниқса, бурун тўсиғининг қийшиқлиги, бурундаги аллергик хасталиклар, полип ва шу кабилар гайморит билан оғришга мойилликни оширади. Масалан, одам шу касаллик билан бир марта оғриди ва даволанди. Лекин кейинги сафар яна шамоллаганда бурун тўсиғи қийшиқлигининг ҳисобига бурун йўли торайиб қолади. Чиқиши керак бўлган ажралма туриб қолиб, кейинчалик гайморитга олиб келади. 
Ҳид ажрата олмайди
Бемор ҳақиқатан гайморит билан оғриса, у ўзини билдирмасдан ўтмайди, албатта. Бурун соҳасидан бошланган кучли оғриқ кўз ёки бошни ҳам безовта қилади. Оддийгина зинадан тушаётганда оёқнинг кескин ҳаракатидан бошда оғриқ пайдо бўлади. Бурун битади ва яшил, йирингли ва ҳидли ажралмалар келади. Беморнинг ўзи эса ҳид ажратолмай қолади. 
Буруннинг бошқа пешона, ғалвирсимон ёндош бўшлиқлари ҳам яллиғланиши мумкин. Уларнинг клиник белгилари бир-бирига ўхшаб кетади. Лекин халқда ҳаммаси бир хил қилиб, гайморит дейилади. Аслида улар этмоэдит, фарантит, сфиноэдит ҳисобланади. Шунинг учун ҳам беморни айнан гайморит безовта қиляптими ёки бошқа касалликми, аниқлаш зарур. Бемор, албатта, шифокорга мурожаат қилиши керак. Касалликнинг даражаси ва турини рентген ёки МРТ (магнит резонанс томография) текширувида аниқлаш мумкин. Шундан кейингина даво чоралари кўрилади.
Режали ва      мажмуавий муолажа
Биринчи марта ўткир гайморит билан оғриган бемор, айниқса, бу гриппнинг асорати бўлса, кейинчалик сурункали шаклга айланмаслиги учун стационар шароитда даволангани маъқул. Лекин ҳар бир беморнинг ҳолатига қараб ёндашамиз. Касаллик енгилроқ бўлса, давони уй шароитида ҳам мажмуавий тарзда олиб бориш мумкин. Иложи борича режа билан, дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилиш зарур. Лекин албатта, шифокор назорати керак. Асоратланган ёки сурункали гайморитларда жарроҳлик усулини ҳам қўллашга тўғри келади. 
Бурнаки фойдами ёки зарар?
Бурнаки ўти халқ табобатида гайморитни даволашда кўп қўлланади. Ҳатто, шу усул билан соғайиб кетган бир неча беморларни ҳам кўрганмиз.  Аммо тиконли бу ўтни ҳидлаш айрим кишиларда кучли аллергик реакция келтириб чақариши ҳам ҳеч гап эмас. Баъзан умуман аллергияга мойиллиги бўлмаган кишилар ҳам аллергияга чалиниб қолиши мумкин. Буни оддийроқ тушунтирадиган бўлсак, мурчни ҳидлаганда қанча аксирамиз, бурнаки ундан юз баробар кучлироқ. У сунъий равишда аллергия чақиради. Кучли аксирганда йиринглар чиқиб кетади, дейишади. Лекин йирингни чиқаришни осонроқ, асоратсиз усуллари ҳам бор. Шахсан шифокор сифатида бу усулни ёқламайман. 
Дарров ванна қилинг
Касалликни даволагандан кўра олдини олган маъқул. Айтайлик, кўчада анча вақт транспорт пойлаб қолдингиз ва оёғингиздан зах ўтди. Лекин ҳали шамоллаш белгилари сезилмаяпти. Шунга қарамай, ўша заҳоти уйга бориб, оёқни ванна қилиш зарур. Бунинг учун шифокор маслаҳати шарт эмас. Сут ёки иссиқ лимон чой ичиб, бироз ўраниб ётиш ҳам анча фойда беради. Бу усулларни қўллаганда ҳам бурун бита бошласа, шифокорга тезроқ кўриниш керак. Даволаш қанча эрта ва тўлиқ олиб борилса, жиддий асоратлар ҳам бўлмайди.  
Болаларда —  мумкин эмас
Болаларда бурун бўшлиғининг яллиғланиши этмоэдит дейилади. Бу хасталикка олиб келадиган ҳолатлар тишдаги кариес, томоқ оғриғи, гижжалардир. Одамлар орасида бу умумий қилиб гайморит дейилади. Болаларда аслида 7-8 ёшга келиб гаймор бўшлиғи ҳосил бўла бошлайди. Шунинг учун уларда гайморит бўлиши мумкин эмас.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА
ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Фойдали  ниқоблар

Фойдали ниқоблар

🕔15:30, 24.05.2019 ✔1063

Ёғли юз териси учун
Асалли ниқоб. 1 дона тухум оқи 1 чойқошиқ асал билан аралаштирилади.

Батафсил
Болаларда ич кетиш — диарея

Болаларда ич кетиш — диарея

🕔10:54, 17.05.2019 ✔1338

Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

Батафсил
БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

🕔10:50, 17.05.2019 ✔1080

Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдали  ниқоблар

    Фойдали ниқоблар

    Ёғли юз териси учун
    Асалли ниқоб. 1 дона тухум оқи 1 чойқошиқ асал билан аралаштирилади.

    ✔ 1063    🕔 15:30, 24.05.2019
  • Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ич кетиш — диарея

    Болаларда ошқозон-ичак касалликлари нима учун тез-тез бўлиб туради? Буни тушуниш учун уларда овқат ҳазм қилиш тизимининг қандай тузилганлигини билиш керак.

    ✔ 1338    🕔 10:54, 17.05.2019
  • БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    БУЙРАК ВА ЖИГАРГА ЁРДАМЧИ

    Гилос юртимизда энг кўп тарқалган мевалардан биридир. Айни ҳозирдан пишишни бошлаб ёзнинг ўрталаригача дастурхонимиз кўркига айланади.

    ✔ 1080    🕔 10:50, 17.05.2019
  • Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Менингит болаларда кўп учрайди...ми?

    Сўнгги вақтларда турли ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида менингит касаллиги тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Аммо 14 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат бўйича жойлардаги вазият юзасидан изоҳ берди ва эпидемиологик ҳолат барқарор, хавотирга ўрин йўқ, дея маълум қилди.

    ✔ 1179    🕔 12:54, 25.03.2019
  • Болалар гайморит бўлмайди

    Болалар гайморит бўлмайди

    Инсон соғлиғига дахл қиладиган ҳар қандай касаллик ўз вақтида даволанмаса, хавфли тус олади. 

    ✔ 824    🕔 23:25, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар