Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Ортиқча оворагарчиликсиз, харажатсиз ва навбатсиз

Жорий йилдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинди.

Мазкур амалиётни давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди. Хўш, янги тартибнинг афзаллиги нимада?

Биринчидан, кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш тизими соддалаштирилди. Энди давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz электрон хизматлари порталидаги «Ижара шартномаларини ҳисобга олиш» интерактив хизмати орқали куннинг исталган вақтида ижара шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиш мумкин. Яъни, ортиқча оворагарчиликсиз ва сарф-харажатсиз ҳамда узундан-узоқ навбатда туриш бўлмайди.
Иккинчи қулайлиги, жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги ҳамда ижарага берилаётган кўчмас мулк жойлашган манзил бўйича давлат солиқ инспекцияларига ташриф буюрган ҳолда ижарага берувчи ва олувчи ўртасида белгиланган шаклда тузилган ижара шартномасини тақдим этиш орқали амалга ошириш мумкин. 
Ижара шартномаси ҳисобга қўйилгандан сўнг, ижарага берувчига шартнома ҳисобга қўйилгани тўғрисида «Билдиришнома» ва жорий йил учун ҳисобланган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов хабарномаси тақдим этилади. Натижада кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича дастлабки декларацияни тақдим этиш талаб этилмайди. Ҳозиргача Тошкент шаҳрида 20 минг нафардан ортиқ юридик ва жисмоний шахс ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйди. 
Кўпчиликни қизиқтирган саволлардан яна бири — янги тартиб жорий қилингунга қадар тузилган ижара шартномаларининг тақдири нима бўлади?
Таъкидлаш жоизки, муддати тугамаган (мисол учун, 2018 йил 31 мартдан 2019 йилнинг 31 мартигача тузилган) ижара шартномалари амал қилиш муддатига қадар ўз кучини йўқотмайди ва уларни давлат солиқ хизмати органларида қайтадан рўйхатга қўйиш талаб этилмайди.
Шунингдек, ижара шартномаси бўйича олинган даромадларга ҳисобланган солиқнинг бир йиллиги олдиндан тўлаб қўйилган бўлса, (масалан, 2018 йил 31 мартдан 2019 йилнинг 31 мартига қадар солиқ тўланган) ижара шартномаси бўйича олинган даромадларга 2018 йилда 7,5 фоизда, 2019 йил 1 январдан 12 фоиздан солиқ ҳисобланади. Ижара шартномасини ҳисобга қўйиш учун солиқ органлари ҳеч қандай ҳақ олмайди.
Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида ижара миқдорининг энг кам меъёри 1 квадрат метр тураржой учун 10 000 сўм ва нотурар жойлар учун 20 000 сўм миқдорида белгиланган. Мисол учун: 50 квадрат метр уй-жой учун 1 ойга 500 минг cўм (50х10 000 сўм) шартнома тузилган. Шунда 500 минг сўмлик ижара учун ойига (500 000х12%= 60 000 ) 60 минг cўм даромад солиғи ҳисобланади.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси




Ўхшаш мақолалар

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

🕔11:42, 19.04.2019 ✔14

Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

Батафсил
Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

🕔11:44, 05.04.2019 ✔59

Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

Батафсил
Мукаммал алифбо зарурати

Мукаммал алифбо зарурати

🕔11:42, 05.04.2019 ✔47

«Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

    ✔ 14    🕔 11:42, 19.04.2019
  • Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
    Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

    ✔ 59    🕔 11:44, 05.04.2019
  • Мукаммал алифбо зарурати

    Мукаммал алифбо зарурати

    «Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

    ✔ 47    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам  хатолар кўп

    Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам хатолар кўп

    Мен «Оила даврасида» газетасининг доимий ўқувчисиман. Унинг ҳар бир сонини қолдирмай ўқиб бораман. Мана бугунги, яъни 2019 йил 7 март кунида босмадан чиққан 9-сони ҳам қўлимда.
     

    ✔ 53    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 148    🕔 14:17, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар