Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Уйингизнинг ҳужжати борми?

Бир вақтлар қишлоқларда фарзандини уйлантирган ота-она бир йил ўтар-ўтмас, колхоз идораси эшигини тақиллатиб ёш оилага уй кўтариш учун томорқа сўраб борарди. 

Уйингизнинг ҳужжати борми?

Ер кўп, колхозга ишчи керак, дарров колхознинг битта буйруғи билан ер учаткаси ўлчаб берилган. Бундан ташқари, узоқ йиллар деҳқончилик қилиб, ўша ерда ўзбошимчалик билан уй қуриб олганлар қанча. Афсуски ана шундай минглаб уйларнинг ҳеч бирида тузук-қуруқ ҳужжат ҳам, уй эгасида эгалик ҳуқуқи ҳам йўқ.

Албатта, йиллар давомида яшаб келган бу уйни кимдир улардан тортиб олмайди, бироқ мулкий муносабатлар, мерос ҳуқуқи ва бошқа масалаларда ҳужжат керак бўлади-да. Ҳозир ана шу муаммо туфайли судма-суд чопиб юрганлар қанча.
Хуллас, ўтган йилдаги энг хайрли ишлардан бири ана шу уй эгаларига ҳужжат қилиб бериш акцияси бошлангани бўлди. Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан тасдиқланган низомга кўра, умумдавлат акцияси доирасида мазкур фармон қабул қилингунига қадар қурилиш мақсадлари учун ажратилган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун ҳеч қандай рухсат олмасдан барпо этган якка тартибдаги уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби белгиланади. Хўш, ўтган вақт давомида нима ўзгарди?
Ҳали ҳам эскича тутум
Қовоғидан қор ёққан, сиркаси сув кўтармайдиган, «Кадастрданман!» дея уй-жой ҳужжатларини сўраб келувчиларни кўпчилик яхши билади. Шундай чоғда уй соҳибининг худди айб иш қилиб қўйган ёш боладек, улар олдида мулзам бўлиб, ер чизиб қолиши ҳам бор гап. Уларнинг туман марказидаги идорасига борсангиз-ку, «ит эгасини танимайдиган» аҳвол. Камида ўн кун қатнамасангиз ишингиз битиши даргумон. Алмисоқдан қолган, эскича, сийқаси чиқиб кетган, одамларни сарсон-саргардон, овора қилишдан, асабини бузиб келишдан бошқа ҳеч нарсага ярамаган бундай иш тутумларидан, афсуски, ҳалигача воз кечиб кетилгани йўқ.
Бугун бу тахлитдаги иш йўсинлари билан сираям муросаю мадора қилиб бўлмайди. Негаки, давлат раҳбарининг ўзи катта-кичик йиғинларда бу масала хусусида куюниб гапиряпти. Кўчмас мулк ҳужжатлари билан боғлиқ тушунмовчилик ва муаммолар йиллар давомида тўпланиб қолгани бор гап-да.
— Соҳадаги бундай муаммоли масалалар бизни ҳам безовта қилиб келгани, афсуски, рост, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси (Давергеодезкадастр) раиси ўринбосари ­Шерзод ­ҲАБИБУЛЛАЕВ  Миллий матбуот марказида журналистлар билан учрашувда. — Шуни инобатга олиб, 2019 йил февраль ойидан бошлаб янги, замонавий, очиқ-ошкора тизимга ўтилади. Шунда бугунга қадар одамларни қийнаб келаётган кўпгина ноқулайликлар ўз-ўзидан барҳам топади. Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган «Кадастр ва кўчмас мулкни руйхатдан ўтказиш тизимларини модернизация қилиш» лойиҳаси иш бошлайди. Мазкур лойиҳанинг мақсади — кадастр ва кўчмас мулкни руйхатга олишнинг мавжуд «қоғозли» тизимдан геоахборот ва веб-технологияларни электрон ҳукумат базавий платформаси таркибий қисмига ўтказиш ҳамда замонавий, кадастр ва кўчмас мулкни руйхатга олиш бўйича интеграллашган тизимни яратиш. Шу орқали соҳа тубдан модернизация қилинади.
Кўп қаватли уйларга татбиқ этилмайди
«Мулк ҳуқуқи масаласида қаерга мурожаат этса бўлади?» деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Энг аввало, фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморати жойлашган ҳудуддаги давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ариза билан мурожаат қилиши зарур. Шуни унутмаслик керакки, аризага мурожаат этувчининг паспорти, оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилинган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари ҳам илова қилиниши лозим. Эътибор қилиш керак, ушбу низом талаблари кўп қаватли уйларга ва уларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга ҳамда нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Нега одамларнинг хабари йўқ?
Аризани ўрганиб чиқишда тўққизта вазирликдан мутахассис қатнашади. Агар биргина ташкилот вакили норози бўлса ҳам, фуқарога эгалик ҳуқуқи берилмайди. Масалан, ёнғин хавфсизлиги ходимларининг талабига кўра, уй-жойлар орасидаги масофа белгиланган оралиқда бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза рад этилади. Яна бир далил: Сурхондарё вилоятида бир фуқаро уй-жойини қишлоқ хўжалигида экин экиб келинадиган ерга барпо этган. Ушбу фуқарога ҳам масала моҳияти тушунтирилиб, унга бошқа ердан уй қуриш учун жой ажратиб бериладиган бўлди. Хуллас, уйингизга эгалик ҳуқуқи керак бўлса, масаланинг ана шу жиҳатларини ҳам эътиборга олганингиз маъқул.
Афсуски, уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясидан аҳолининг хабардорлик даражаси анча паст. Давлат аҳамиятига молик бу тадбирнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига имкон қадар тез тушунтиришга негадир мутасаддилар унчалик ҳам шошилишмаяпти...

Маълумот

Бир марталик умумдавлат акцияси бошлангандан буён (2019 йилнинг 9 январь ҳолатига кўра), давлат хизматлар маркази орқали жами 166 минг 619 та ариза келиб тушган. Шундан ижобий деб якунланган аризалар 26 минг 912 та, салбий якунланганлари 16 минг 994 та, тўлови кутилаётган аризалар сони 21 минг 321 тани ташкил этади. Шу билан бирга, 87 минг 504 та ариза жараён давомида синчиклаб ўрганилмоқда. 

Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Пакет нега пулли?

Пакет нега пулли?

🕔21:21, 13.02.2019 ✔29

Ундан воз кечиш вақти етмадими?

Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

Батафсил
Эътиборсизликдан ўт чиқар

Эътиборсизликдан ўт чиқар

🕔21:21, 13.02.2019 ✔29

ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

Батафсил
Уйингизнинг ҳужжати борми?

Уйингизнинг ҳужжати борми?

🕔23:26, 06.02.2019 ✔69

Бир вақтлар қишлоқларда фарзандини уйлантирган ота-она бир йил ўтар-ўтмас, колхоз идораси эшигини тақиллатиб ёш оилага уй кўтариш учун томорқа сўраб борарди. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Пакет нега пулли?

    Пакет нега пулли?

    Ундан воз кечиш вақти етмадими?

    Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

    ✔ 29    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Эътиборсизликдан ўт чиқар

    Эътиборсизликдан ўт чиқар

    ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
    Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

    ✔ 29    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Бир вақтлар қишлоқларда фарзандини уйлантирган ота-она бир йил ўтар-ўтмас, колхоз идораси эшигини тақиллатиб ёш оилага уй кўтариш учун томорқа сўраб борарди. 

    ✔ 69    🕔 23:26, 06.02.2019
  • Ортиқча оворагарчиликсиз, харажатсиз ва навбатсиз

    Ортиқча оворагарчиликсиз, харажатсиз ва навбатсиз

    Жорий йилдан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинди.

    ✔ 47    🕔 23:25, 06.02.2019
  • ҚҚС: «мен айбдор эмасман!..»

    ҚҚС: «мен айбдор эмасман!..»

    Мутасаддилар журналистлар билан «жанг»да барчасини ошкор қилди

     

    ✔ 51    🕔 11:21, 31.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар