Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Пакет нега пулли?

Ундан воз кечиш вақти етмадими?

Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

Пакет нега пулли?

— Бу масалага мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ҳудудларнинг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш миқёсида кенгроқ ёндашиш зарур, — дейди Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бош мутахассиси Азиз ­АЛИМОВ. — Ўзбекистонда 40 микрондан (қалинлиги) кам бўлмаган полимер плёнкали пакетларни товар нархига қўшиб сотиш, ишлаб чиқариш ва чегарадан олиб киришни тақиқлаш мақсадида Президентимизнинг 2018 йил 18 майдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Сабаби, бундай пакетлардан нотўғри фойдаланиш оқибатида атроф-муҳит, инсоният ва ҳайвонот оламига жиддий хавф туғилмоқда. 
Бир марталик пластик пакетларнинг табиий чириши қарийб 400 йилни ташкил этади. 
Юқоридаги қарор айни шу мақсадда, яъни ресурслар ва экологик мусаффоликни сақлашда фуқароларда масъулият ҳиссини уйғотиш маъносида қабул қилинган. 
Бугунги кунда фойдаланишга яроқсиз пакетлар чиқинди қутисига эмас, балки атроф-муҳитга ташланаётгани одатий ҳолга айланди. Бундай аянчли ҳолатнинг олдини олишнинг ягона йўли қайта ишлашдир. Афсуски, 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни қайта ишлаш кўп меҳнат ва маблағ талаб этади.
— 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакет истеъмолдан чиққандан сўнг, уларнинг ўрнини нима эгаллайди?
— Полимер плёнкали пакет учун нарх белгилаб, уни атроф-муҳитга тарқалишининг олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар бу биринчи қадамлардан бири. Плёнкали пакетлар секин-аста истеъмолдан чиққач, бўз пакет, биопакет ва 40 микрондан юқори бўлган полимер плёнкали  пакетлар истеъмолда кенг фойдаланиш тавсия этилади. Бу пакетлар қандай қулайликларга эга, деган савол туғилиши мумкин. Бўз материалдан тикилган пакетдан йил давомида фойдаланса бўлади. Биопакет турли табиий хомашёлардан ишлаб чиқарилган бўлиб, у оддий пластик пакетлардан қолишмайди. Шунингдек, у 30-70 кун ичида табиий чириши натижасида йўқ бўлиш хусусиятига эга ва экология бузилишига олиб келмайди. 40 микрондан юқори бўлган пакетлар ишлаб чиқарилишининг сабаби, у оддий пакетга қараганда бақувват ва уни қайта ишлаб чиқариш имкони мавжуд. 
— Полимер плёнкали пакетларга нарх белгилашда жаҳон тажрибаси қандай? 
— Пакетларга ҳақ олиш нафақат бизда, балки хорижда ҳам йўлга қўйилган. Дунёнинг кўплаб давлатларида эса бир марталик пластик  пакет ва идишлардан аллақачон воз кечилган. 

Бекзод НАСИМБОЕВ 
ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ер участкалари хусусийлашади, кимлар учун?

Ер участкалари хусусийлашади, кимлар учун?

🕔23:17, 15.08.2019 ✔32

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди

Батафсил
Таълим инспекцияси огоҳлантиради: ҚАРШИДАГИ ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ НОҚОНУНИЙ

Таълим инспекцияси огоҳлантиради: ҚАРШИДАГИ ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ НОҚОНУНИЙ

🕔12:45, 02.08.2019 ✔70

Сўнгги кунларда «XALQARO IJTIMOIY-IQTISODIYOT UNIVERSITETI» нодавлат олий таълим муассасаси ва ушбу муассаса 2019/2020 ўқув йилига ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётгани тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
 

Батафсил
15 августдан  ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифлар ошади

15 августдан ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифлар ошади

🕔12:44, 02.08.2019 ✔82

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль куни «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги қарори имзоланди, дея хабар бермоқда «Kun.uz»­­ интернет нашри.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар