Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Ахлоқ мажмуаси

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Ахлоқ мажмуаси

Агар зийраклик билан кузатсак, ўтмиш адабиётимизнинг асосини одоб масалалари банд этган, бадиий асар қайси тарзда, қайси йўналишда ёзилмасин, одамларни тарбия қилишга, яъни яхшилик сари бошлаб, ёмонликдан қайтаришга хизмат этиши шарт, дея қаралган.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик қаламига мансуб «Одамийлик мулки» китоби бугунги кунимизда ўтмиш аждодларимизнинг ана шу эзгу анъаналарини узвий давоми, десак, муболаға бўлмайди. 
Маънавият ва тарбия масалаларига бағишланган «Одамийлик мулки» китобининг ҳаёт билан ҳамоҳанглиги жуда теран мазмун-моҳиятни ифодалайди. Масалан: биринчи фасл «Ишқ» деб номланган бўлиб, «Ё саодат, ё фалокат», «Бемеҳр қариндошдан меҳр билган ёт яхши», «Жамиятнинг дуру гавҳари», «Энг яхши дўст» каби мавзуларни ўз ичига қамраб олган. 
«Бемеҳр қариндошдан меҳр билган ёт яхши» мавзусида ҳаётимизда, кўз ўнгимизда бўлаётган ака-укаларнинг можаролари, бир қоринга сиққан ака-укалар энди бир ҳовли жойга сиғмай қолиши, ота-онанинг ўлимидан сўнг хоҳ опа-сингиллар, хоҳ ака-укалар ўртасида бўлаётган мерос талашиш, ҳозирги кунда жамиятимизга, қолаверса, вафот этган ота-оналарнинг руҳига нечоғли азоб бераётганини тушунтиришга урингани эътиборга лойиқдир. 
Китобдаги ҳар бир фаслнинг ўз ичига олган мавзулар кўламидан турли ривоятлар, ҳикоялар жой олган бўлиб, ота-она, фарзанд, ака-ука, дўст, мураббий, қайнота-қайнона, келин, қози, шогирд, донишманд, савдогар каби образлар асосий қаҳрамонларга айланган. Қуръони карим оятлари ва ҳадислари, Навоийнинг ҳикматли сўзлари, ғазаллари, Амир Темур тузуклари, Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Кайковуснинг «Қобуснома», Аҳмад Яссавийнинг ҳикматлари ва шу каби алломаларимизнинг ўгитларидан фойдаланилган. 
 Бу китобнинг асосий ғояси биз ўз-ўзимизни, хусусан, кўнглимизни идора қила билмоғимизга ундашдир. 
Китобларнинг энг улуғи ҳамда доноларнинг битикларини ўқиб юрувчи, тушуниб, тўғри англовчи ва ўқиганларига амал қилувчи киши ҳеч қачон адашмаслигини бугунги кун ўқувчисига яна бир бор сингдиришдир. Илоҳий гўзалликка, бахтга, одамийлик мулкига, инсоний фазилатларга эришмоқ, риё, кибру ҳасаддан ва барча қусурлардан фориғ бўлмоққа зоҳирий ва ботиний илм билан китобхонни тайёрлаш ҳам китобнинг бош ғояларидан бири. Қалб ва кўнгил кўзларини очиқ маънавий, руҳий оламнинг турли-туман гўзал ҳис-туйғуларининг соҳибларидан бирига айлантириш, кишиларни ички олами нурга тўлган, иймон зиёси билан мунаввар бўлган эътиқодли, шафқатли, марҳаматли, гўзал ахлоқли, илмли китобхонга айлантириш, назаримда, мана шу каби китоблар мутолааси билан юзага келади. Шунингдек, бу китоб оила, жамият, дўст, севикли ёр, фарзанд деб аталмиш улуғ неъматларнинг туб илдизини тушунтириш ва қадрига етишга ундовчи ахлоқ китобидир.
 
Лазиза ЙЎЛЧИЕВА




Ўхшаш мақолалар

«Севгим менинг, андуҳим менинг»

«Севгим менинг, андуҳим менинг»

🕔13:17, 03.06.2020 ✔90

«Mashhur-press» нашриёти таниқли актриса Дилором Каримованинг «Севгим менинг, андуҳим менинг» китобини нашрдан чиқарди.

Батафсил
«ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

«ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

🕔13:16, 03.06.2020 ✔49

Ҳозир таржима адабиёти ҳақида турфа хил қарашлар мавжуд. Кимдир ҳозирги адабий жараёнда бу соҳа депсиниб турганидан гап очса, яна кимдир бармоқ билан санарли асарларни мисол қилиб, таржима адабиёти бизда аллақачон тараққий топгани ҳақида тўлиб-тошиб сўзлайди.

Батафсил
КИТОБХОН

КИТОБХОН

🕔12:03, 22.05.2020 ✔245

Унинг чиройликкина боши, айниқса, эътиборни тортади. Сочлари қоп-қора. Юзлари сип-силлиқ, чунки у бўлар-бўлмасга кулаверадиганлардан эмас. Озода. Тартибли. Хушмуомала. Кўрган одамнинг ҳаваси келади унга.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Севгим менинг, андуҳим менинг»

    «Севгим менинг, андуҳим менинг»

    «Mashhur-press» нашриёти таниқли актриса Дилором Каримованинг «Севгим менинг, андуҳим менинг» китобини нашрдан чиқарди.

    ✔ 90    🕔 13:17, 03.06.2020
  • «ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

    «ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

    Ҳозир таржима адабиёти ҳақида турфа хил қарашлар мавжуд. Кимдир ҳозирги адабий жараёнда бу соҳа депсиниб турганидан гап очса, яна кимдир бармоқ билан санарли асарларни мисол қилиб, таржима адабиёти бизда аллақачон тараққий топгани ҳақида тўлиб-тошиб сўзлайди.

    ✔ 49    🕔 13:16, 03.06.2020
  • КИТОБХОН

    КИТОБХОН

    Унинг чиройликкина боши, айниқса, эътиборни тортади. Сочлари қоп-қора. Юзлари сип-силлиқ, чунки у бўлар-бўлмасга кулаверадиганлардан эмас. Озода. Тартибли. Хушмуомала. Кўрган одамнинг ҳаваси келади унга.
     

    ✔ 245    🕔 12:03, 22.05.2020
  • Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Ҳар бир синовдан яхшилик қидириш азалдан халқимизга хос фазилат. Дунёнинг кўплаб мамлакатларини хавотирга солган коронавирус балоси бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шундай синовли дамларда элнинг қиёфаси, ҳар бир инсоннинг кимлиги яққол билинади. Бундай балони даф этишнинг йўли эса бирлашиш, ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан бажариши жуда муҳим. Шифокорлар: «Биз сизнинг саломатлигингиз учун ишдамиз, сиз уйда қолинг» дея қайта ва қайта халқимизга айтаётгани бежиз эмас. Демак, уйда қолиб ҳаммамиз ўзимизни, оиламизни ҳимоя қилайлик. Шу энг катта ёрдамимиз бўлади аслида.
     

    ✔ 1731    🕔 14:21, 31.03.2020
  • «МЕНГА «НОБЕЛЬ»  КЕРАК ЭМАС...»

    «МЕНГА «НОБЕЛЬ» КЕРАК ЭМАС...»

    Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси бир машҳур адибнинг асарини 1957 йили Италияда чоп эттирди. Асар  қўлёзмаси океан ортига қандай қилиб етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда...
     

    ✔ 1196    🕔 11:48, 20.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар