Пазандалик      Бош саҳифа

Парҳезбоп рулет

Товуқ гўшти ва димланган сабзавотлар солиб тайёрланиладиган рулет жуда майин ва лаззатли бўлиб, парҳез тутувчилар учун ҳам фойдали егулик ҳисобланади.

Парҳезбоп рулет


Керакли масаллиқлар: товуқ гўшти, карам, пиёз, сабзи, пишлоқ, туз ва зираворлар. Рулетнинг ҳажми ва неча кишига мўлжалланишига қараб, масаллиқлар миқдорини белгилаш мумкин. 
Тайёрланиши: газ печини 180 даражада ёқиб қўямиз. Товуқ гўштини блендер ёки гўштқиймалагичдан чиқариб оламиз. Карамни юпқа сомонча шаклда, пиёзни тўртга бўлиб, юпқа тўғраб оламиз. Сабзини қирғичнинг катта тишидан чиқарамиз. Барча сабзавотларни товага солиб, бироз қовуриб оламиз, сўнг ярим стакан сув солиб, юмшагунича димлаб пиширамиз. Туз ва товуққа мўлжалланган зираворлардан сепамиз. Ёки қора мурч ва қуритилган саримсоқ кукунидан сепамиз.
Олдиндан тайёрланган бисквитга аввал қийманинг 3/4 қисмини соламиз, ўртасига димланган сабзавотлар ва устидан қолган қиймани ҳам солиб, устини текислаб чиқамиз. Ва рулет шаклига келтирамиз.
Хоҳишга қараб, устидан пишлоқни қирғичдан чиқариб сепамиз. 180  даражада қиздирилган печда 30-40 дақиқа давомида пишириб оламиз.




Ўхшаш мақолалар

«Орео» печеньеси

«Орео» печеньеси

🕔10:30, 03.07.2020 ✔12

Шоколад бўлакчалари ва майин кремдан таркиб топган дунёга машҳур «Орео» печеньесини нафақат дўконлардан харид қилиш, балки уй шароитида тайёрлаш ҳам мумкин.
 

Батафсил
ҚОВУРИЛГАН ГУЛКАРАМ

ҚОВУРИЛГАН ГУЛКАРАМ

🕔12:22, 26.06.2020 ✔18

Оддий, аммо жуда мазали таом рецепти кўпчиликка маъқул келади, деган умиддамиз. Шундай таомлардан бири – қовурилган гулкарам ҳақида билиб оласиз.
 

Батафсил
Творогли «атиргул»лар

Творогли «атиргул»лар

🕔12:13, 15.06.2020 ✔38

Бундай ажойиб печеньелар учун хамирни бир кеча олдин қориб қўйсангиз, эрталаб пишириб оласиз, қарабсизки, атиргулли гулдаста ҳам тайёр.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Орео» печеньеси

    «Орео» печеньеси

    Шоколад бўлакчалари ва майин кремдан таркиб топган дунёга машҳур «Орео» печеньесини нафақат дўконлардан харид қилиш, балки уй шароитида тайёрлаш ҳам мумкин.
     

    ✔ 12    🕔 10:30, 03.07.2020
  • ҚОВУРИЛГАН ГУЛКАРАМ

    ҚОВУРИЛГАН ГУЛКАРАМ

    Оддий, аммо жуда мазали таом рецепти кўпчиликка маъқул келади, деган умиддамиз. Шундай таомлардан бири – қовурилган гулкарам ҳақида билиб оласиз.
     

    ✔ 18    🕔 12:22, 26.06.2020
  • Творогли «атиргул»лар

    Творогли «атиргул»лар

    Бундай ажойиб печеньелар учун хамирни бир кеча олдин қориб қўйсангиз, эрталаб пишириб оласиз, қарабсизки, атиргулли гулдаста ҳам тайёр.

    ✔ 38    🕔 12:13, 15.06.2020
  • Қулупнайли ичимлик

    Қулупнайли ичимлик

    Қулупнай ва ялпизли лимонад нафақат мазаси, балки ажойиб ёрқин кўриниши билан кайфиятни кўтара олади.

    ✔ 30    🕔 11:31, 15.06.2020
  • Витаминли салат

    Витаминли салат

    Витаминли салат – бу масаллиқлари доимо қўл остингизда бўлган, тайёрлашга бор йўғи 10 дақиқа вақтингиз кетадиган мазали салат. Унинг ёрқин ва иштаҳани очадиган кўриниши тушлик ва кечки овқатни янада кўркам қилади.
     

    ✔ 62    🕔 13:00, 03.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар