Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Икки сарфлаб бир олаётганлар

уқувсиз дангасаларми ёки...

Томорқачиликни ривожлантириш, ҳовлидан унумли фойдаланиш ҳақида сўнгги йилларда кўп айтиляпти. Одамлар орасида томорқага фалон нарса экса жуда даромадли эмиш, фалон экиннинг ҳосилидан баъзилар машина минаётганмиш, деган гаплар ҳам оралаб қолади.

Икки сарфлаб бир олаётганлар

Айниқса, сўнгги вақтларда томорқадан унумли фойдаланишга давлат даражасида эътибор кучайди. Мақсад — ер бўш турмасин, томорқа эгаси ундан унумли фойдаланиб, рўзғорини обод қилсин, ортганини бозорга олиб чиқиб, тўкин-сочинлик ва нарх барқарорлигига ҳисса қўшсин.

Албатта, бунинг аҳамиятини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Қолаверса, одамларни меҳнатга, томорқасидан омилкорлик билан фойдаланишга ўргатиб, мамлакат миқёсида катта натижаларга эришиш мумкин. Бироқ масаланинг бошқа айрим жиҳатлари ҳам борки, бу соҳа изчил ривожланиб кетмаяпти. Нега томорқачиликни ривожлантириш ҳақида катта-катта дастурлар чиқяпти, ҳисоботлар тайёрланяптию, уч-тўртта тажрибали томорқачидан бошқаларнинг ери ҳамон бўш қолмоқда? Бу ерда айб фақат «дангаса» томорқачидами ёки бошқа жиҳатлар ҳам борми?
«Қатағон»га  учраган беда
Ўтган йили кузда қишлоққа борсам, укам ҳовлини тўлдириб беда экибди. Меҳнатидан қочиб бошқа экин экмадингми, ёшлигимизда шу ҳовлида картошка, помидор, бодринг, бақлажон, сабзи, шолғом... хуллас, бир рўзғорга етадиган ҳамма нарса бўларди-ку, дея норози бўлиб гапирдим. Жим туриб эшитган укам бироздан кейин, ҳозир бир боғ беда қанча туришини биласизми, дея сўради. Елка қисдим. Мийиғида кулди-да нари кетди. Тўғриси, мен эслаган ёшлик пайтимда ҳовлимиздан икки юз метр тепада бир ариқ сув оқиб турарди, уруғликдан тортиб, ерга солинадиган гўнггача ҳовлимиздан чиқарди. Ўтган йиллари укам уч кунлаб сув ёқалаб қийналиб кетгани, бултур онам тўрт жўяк помидор ва булғор қалампири экиб, оби-тобида меҳнат қилиб, энди ҳосилга кираман деганда қанақадир касаллик тушиб, ҳаммаси нобуд бўлганини эсладим.
Ҳақиқатда, бу йил қишда бир боғ (пресс) беда нархи қанча бўлди? Ҳеч бунақаси бўлмаган: октябрда 15 минг сўмлик беда, январда 25 мингга чиқди. Бу туман бозоридаги нарх. Мавзуни ўрганиш жараёнида Ғаллаорол, Булунғур туманларида 
қўрасидаги бир жуфт қорамолини ушлаб туриш учун ҳар ҳафта фалон сўмга сомон, беда, ем олаётганларга гувоҳ бўлдик. Ваҳоланки, улар ҳар куни болалари учун шунча сарф-ҳаражат қилишмайди. 
Сўрасангиз, иложимиз қанча, кўкка етиб олайлик, уйда оқ бўлиш керак, бола-чақанинг ризқи дейишади. Бу ўтган йили бўш турган ерларга экилган беданинг ёппасига «қатағон» қилинганининг аччиқ меваси эмасми?
Ўтган йили Ғаллаорол, Фориш каби чорвачиликка ихтисослашган туманларда ҳам одамларнинг уйидаги бедапоя буздирилиб, ўрнига саримсоқ эктирилди. Нима эмиш, у жаҳон бозорида қиммат, катта даромад берар экан.
Мамлакатимизнинг деярли ҳар бир вилоятида чорвачиликка ихтисослашган ҳудудлар бор. Асосан, лалми ерлар. У ерларда деҳқончилик қилиш қийин. Аҳоли томорқасида беда, маккажўхори етиштиришни афзал билишади. Бир мавсумда бир оила камида ўнталаб қўзичоқни интенсив семиртириб бозорга олиб чиқади. Аҳолининг гўштга бўлган талабини таъминлайди. Ҳозир бежиз эмасдир, гўштнинг нархи 50 минггача чиқиб кетгани?!
Қадри йўқ ҳосил
Жомбой бозоридан ёши 55 атрофидаги кишининг икки қўли тўла, оғиргина сумкани кўтариб чиқаётганига гувоҳ бўлдик. Бири тўла шолғом. Ўшанда ноябрь ойи охирлари эди. Ҳа энди, қишга ғамлаб қўяётган эканда, деб ўйладим. Кўмаклашиш баҳонасида шолғомнинг фойдали хусусиятидан гап очдим. Аммо суҳбатдошимнинг «ейишга эмас, молга олдим. Сувтекин, килоси 250 сўмдан...» деган гапини эшитиб, очиғи, ҳафсалам пир бўлди. Унинг айтишича, бу йил деҳқонларнинг меҳнати баракали бўлган, ҳосил мўл. Картошка, сабзи, пиёз, шолғом дейсизми, барчаси сероб...
Ҳақиқатда, туман аҳолиси меҳнаткаш, ери унумдор. Ҳосилдорлик катта олинган. 
Аммо деҳқон мол эмас, одамлар есин деб ерга уруғ тиккан. Қадри йўқ ҳосилнинг кимга кераги бор? Бу фақат томорқачига зарар-ку?! Янаям халқимиз қилган оғир меҳнатини пулга чақмайди.
— Эллик сотих томорқамизда ўн йиллардан буён сабзавот экиб, тирикчилик қиламиз, — дейди Ғаллаорол тумани Кўчарбулоқ қишлоғида яшовчи Низом Равшанов. — Рўзғорга зарур барча сабзавотлар ўзимиздан чиқади. Асосий даромадимиз саримсоқпиёздан. Аммо меҳнати оғирроқ. Оиламизда 4 жон — турмуш ўртоғим ва икки фарзандим билан йил бўйи шунинг қовоғига қараймиз, сув берамиз, ўтоқ қиламиз, тагини чопамиз... Саримсоқнинг бошқа сабзавотларга, яъни картошка, пиёзга нисбатан нархи доимо баланд бўлган. Оддий мисол, 2017 йилда бир килограммини салкам 9-10 мингдан сотгандик. 2018 йилда эса катта зарар билан чиқдик.
Хўш, нега? Чунки ўтган йили бир килограмм саримсоқни 2 минг сўмга ҳам ҳеч ким сўрамади!
Ҳокимликдан келган «катта»лар четга сотамиз, нархи баланд бўлади, дея ўтган йили ёппасига ҳамма томорқага саримсоқпиёз эктирди. 
Баъзилар 12 мингдан ҳосилдор, «четбоп» уруғ сотиб олди. Ҳосил ҳам чаккимас, Низом аканинг ўзи 2 тонна ҳосил олди. Аммо бозорни «чеснок» босиб кетди. Оладиган одам йўқ. Ваъда қилинганидек маҳсулотни ҳеч қанақанги чет ҳам «тортмади». Деярли ҳамма зарарга куйиб қолаверди. Низом ака ҳам куз охирида килосини 800 сўмдан кўтарасига бериб юборди. Ва... бу йил саримсоқ экмади.
— Ўтган йили томорқага пиёз экдим, — дейди Нуробод тумани Товоқбулоқ қишлоғидан Носир Салимов. — Ҳосилдорликни ошириш мақсадида пиёзни уруғидан эмас, кўчатини сотиб олиб, биттама-битта ерга қадаб чиқдик. Суғориши, ўтоқ, кимёвий дорилар бериш — буларнинг барчаси меҳнат, пулга бажарилади. Аммо бугун уни кўтарасига 500 сўмдан сўраяпти. Бу томорқачининг меҳнатига берилган баҳоми? Тўғри, бозорга бориб сотса, қимматроққа кетади. Аммо йўл, патта ва бошқа ҳаражатлар билан деярли шунга бориб қолади. Экишдан олдин сотишни ҳам ўйлаш керак экан.
Бир ярим тонна уруғлик картошка олиб экдим, вақтида дориладим. Аммо энди гуллаган пайтда зараркунанда капалак ҳосилни йўқ қилди. Сўнгги йилларда юртимизда картошка етиштириш қийин бўлиб қолди. Ўтган йилдан помидор ҳам шу зараркунандага йўлиқиб, ҳосилни йўқ қилди.
Кўриниб турибдики, деҳқон, томорқачи меҳнатни қиляпти. Аммо ҳар йили ҳокимликдан келиб, фалон нарсани экасан, даромади зўр бўлади, деб ақл бўлиб турган «катта»лар негадир ҳосил олиниб, сотишга келганда кўринмай қоляпти. Томорқачи дардини кенгашдан тортиб, туман мутасаддиларигача — ҳеч ким тинглаётгани йўқ.
«Нўхатполвон»лар эришган ҳақиқат
Юртимиз аҳолиси бир йилда қанча нўхат истеъмол қилади? Қанча ҳудудда нўхат етиштирилади? Тегишли мутасадди ташкилотларда шу каби саволларга жавоб бўлганда эди, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё  вилоятларидаги нўхат етиштирувчи деҳқонлар ёппасига катта зарарга кирмасмиди...
Ғаллаорол тумани, асосан, лалми ердан иборат. Деҳқонлар буғдой, арпа, нўхат, махсар етиштириш билан шуғулланади.
— Ўтган йил кузги арпа ва буғдойни эрта баҳорда ёққан қор ва қаттиқ совуқ уриб кетди, — дейди туманнинг Гумсой қишлоғидан Шуҳрат Абдуллаев. — Оқибатда майса жуда сийрак чиқди. Техника солишга ҳам арзимасди. Бундан ташқари, ҳокимиятдан ҳам нўхат экишни айтишди. Хуллас, атрофдаги қишлоқ аҳолисининг деярли барчаси нўхат экди. Фермердан ижарага ер олиб эккани қанча-ю, катта даромадни кўзлаб қарз олгани қанча. Мен ҳам 4 гектарга нўхат экдим. Уч миллион сўмдан зиёдга уруғ олдим. Бунга яна ерни ҳайдаш, экиш, ёнилғи харажати қўшилди. Ҳосилни йиғиш, янчитиш, совуриш, ташиш, тозалатиш — буларнинг ҳаммаси пул. 4 гектар учун 9 миллион ҳаражат қилинди. 1,6 тонна ҳосил олинди (Ёмғир бўлмаганидан умуман ҳосил ололмаганлар қанча). Бугун кўтарасига нўхат нархи беш минг сўм. Агар шунчадан пулланса, бу саккиз миллион дегани...
Туман бўйича деярли барча зарар кўрган. Сабаби оддий — бозор талабини ҳеч ким билмайди. На деҳқон, на мутасадди масъул. Четга сотишни-ку, гапирмаса ҳам бўлади.
Маркетинг
Юқоридаги таҳлилдан кўриниб турибдики, бугун томорқачилик рўзғорнинг асосий даромад манбаига айланмас экан ер бўш қолаверади. 
Томорқадан юқори ҳосил олиб, яхши нархга пулласагина ҳамманинг ҳам бу ишга рағбати кучаяди. Зарарига ишлаб, маҳсулотини сота олмаса-чи? Унда ерни бўш қолдирса-да, пул топишнинг бошқа йўлларини қидиришга мажбур бўлади. Ёки хорижга ишга кетади. Ахир, фақат рўзғори учун бир йил деҳқончилик қилишнинг ўзи бўлмайди.
Демак, бу ерда ҳамма гап томорқада экиладиган маҳсулотларни тўғри тақсимлаш — ерни ҳайдашдан тортиб, уруғлик, озуқа, ҳосилни йиғиштириш ва энг муҳими, деҳқонни хурсанд қиладиган нархда сотишгача бўлган жараённи тўғри ташкил этишда. Фалон маҳсулот катта даромад берар экан, дея ёппасига ҳаммага шуни эктириб, кампаниябозлик қилиш билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. Айнан маркетинг йўлга қўйилмагани бозорда нархларнинг кескин «ўйнаб» кетишига, муайян маҳсулот нархи бир йил осмонга кўтарилиб, кейинги йил сувтекин бўлиб қолишига сабаб бўляпти. Бундан эса фақат томорқачи зарар кўряпти, бир йиллик пешона терига куйиб қоляпти.
Томорқачига кредит беришдаги муаммолар, мақсадсиз сарфланаётган мақсадли кредитлар, томорқаси бўш туриб, помидору бодринг, меваю сабзавотни бозордан сотиб олаётганлар ҳақида кейинги мақоламизда тўхталамиз.

Бахтиёр ҲАМИДОВ,
«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Муаммонинг ечими  манфаатга айланмасин

Муаммонинг ечими манфаатга айланмасин

🕔11:07, 17.05.2019 ✔56

Марҳамат, қонун-қоидани бузишга шароит етарли!

Сезяпсизми, сўнгги вақтларда фикрлар, қарашлар, муносабатлар ўзгаряпти. Буни фақат олқишлаш керак. Ахир фикрлаган одам ўзлигини танийди. Ўзлигини таниган одамлар жамиятида қонун устувор, адолат доим сарбаланд бўлаверади.

Батафсил
Тил тақдири —  миллат тақдири

Тил тақдири — миллат тақдири

🕔11:02, 17.05.2019 ✔22

Ўтган йиллар давомида ўзбек тилининг асосий қонун-қоидалари ишлаб чиқилишига эришиш йўлида қайсидир маънода ҳаракатлар бўлди. Лекин имло масаласида бир хилликка келинмагани аҳолининг умумий саводхонлик даражасига таъсир қилди ва қиляпти ҳам.

Батафсил
ОНА ТИЛИМ ЎЛМАЙДИ!

ОНА ТИЛИМ ЎЛМАЙДИ!

🕔11:49, 10.05.2019 ✔51

30 апрель куни vesti.uz сайтида «Русский язык нам не чужой» сарлавҳаси остида бир гуруҳ шахслар Ўзбекистонда рус тилига расмий тил мақомини бериш, бунинг учун мамлакат қонунчилигига зарур ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муаммонинг ечими  манфаатга айланмасин

    Муаммонинг ечими манфаатга айланмасин

    Марҳамат, қонун-қоидани бузишга шароит етарли!

    Сезяпсизми, сўнгги вақтларда фикрлар, қарашлар, муносабатлар ўзгаряпти. Буни фақат олқишлаш керак. Ахир фикрлаган одам ўзлигини танийди. Ўзлигини таниган одамлар жамиятида қонун устувор, адолат доим сарбаланд бўлаверади.

    ✔ 56    🕔 11:07, 17.05.2019
  • Тил тақдири —  миллат тақдири

    Тил тақдири — миллат тақдири

    Ўтган йиллар давомида ўзбек тилининг асосий қонун-қоидалари ишлаб чиқилишига эришиш йўлида қайсидир маънода ҳаракатлар бўлди. Лекин имло масаласида бир хилликка келинмагани аҳолининг умумий саводхонлик даражасига таъсир қилди ва қиляпти ҳам.

    ✔ 22    🕔 11:02, 17.05.2019
  • ОНА ТИЛИМ ЎЛМАЙДИ!

    ОНА ТИЛИМ ЎЛМАЙДИ!

    30 апрель куни vesti.uz сайтида «Русский язык нам не чужой» сарлавҳаси остида бир гуруҳ шахслар Ўзбекистонда рус тилига расмий тил мақомини бериш, бунинг учун мамлакат қонунчилигига зарур ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқди.

    ✔ 51    🕔 11:49, 10.05.2019
  • Умр йўлларингиздаги  захира етарлими?

    Умр йўлларингиздаги захира етарлими?

    Одамзотнинг феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари ёши сингари вақт мезонлари таъсирида ўзгариб боради. Гўдаклигида эмаклайди, тили расида бўлмагани боис ғудранади, болалик чоғида ажабтовур ўйинларни ўйнайди.

    ✔ 41    🕔 11:43, 10.05.2019
  • Ўзи бир танга, тўни қирқ танга

    Ўзи бир танга, тўни қирқ танга

    Коммунал хизматлар нархи даромадимизга мутаносибми?

    Халқимизда ҳаётий бир ибора бор: қарс икки қўлдан чиқади. Айниқса сўнгги вақтларда коммунал хизматларга тўловлар масаласида тез-тез шу ибора ишлатилмоқда. Фойдаландингми, тўлаб қўй!

    ✔ 70    🕔 11:57, 03.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар