Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Нархлар нега арзонлашмаяпти?

Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

2016 йил 31 октябрда Ўзбекистон Президентининг «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Очиғи, қўлида узундан-узоқ рецепт кўтариб, қайси бирида арзон экан дея дорихонама-дорихона юрганлар ҳамон учрайди. Хўш, ўтган вақтдан буён нима ўзгарди? 
— Ўзбекистонда дори воситаларини сотиш қонун билан белгилаб қўйилган, — дейди Asia Pharm Сonsulting директори Ойбек ДЎСМАТОВ журналистлар билан бўлган учрашувда. — Улгуржи савдода сотиладиган дори воситалари ўз таннархига 15 фоизгача нарх қўйиб сотиши мумкин. Чакана савдода эса 20 фоизгача нарх қўйишга ҳақли. Шу ўринда айтиш керакки, дорихоналарда нарх ўзгариб туриши дорихонага уч ой олдин ва бугун олиб кирилган бир хил номдаги маҳсулот нархида тафовут бўлишига боғлиқ. Бу ниманинг ҳисобидан деган савол туғилади. Бу валюта курси ўзгариши, хизмат кўрсатиш ва бошқа қўшимча харажатларга боғлиқ. Мисол учун, маҳсулотнинг яроқлилик муддати охирлашиб қолса, нарх пасайиши ёки янги олиб келинган маҳсулот эса қимматроқ бўлиши табиий.
— Дорихонага кирган кишини фармацевт (дорихона сотувчиси) хизмати қониқтирмаслик, баъзан эса истеъмолчининг препарат ҳақида берган саволларига тўлиқ жавоб бера олмаслик каби ҳолатлар кузатилади. Билими етарли бўлмаган фармацевтлар малакасини ошириш чоралари кўриляптими?
— Бугун айрим дорихоналарда дори воситаларини яхши билмайдиган фармацевтлар фаолият кўрсатаётгани бор гап, — дейди Ўзбекистон фарм клуб уюшмаси раиси ўринбосари Эркин КАРИМОВ. — Уларнинг билим ва малакасини ошириш, мижозга юқори даражада хизмат кўрсатишни ўргатиш мақсадида малака ошириш курслари ташкил этилди. Ҳозирда бу лойиҳа Тошкент шаҳрида олиб борилмоқда. Кейинчалик, барча ҳудудларда фармацевтлар малака ошириш курсида ўқитилади.

Бекзод НАСИМБОЕВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

🕔14:23, 31.03.2020 ✔2403

Савол: «Аёл эрининг рухсатисиз унинг молидан ўз қариндошларига берса, гуноҳкор бўлмайдими?»
 

Батафсил
Ўғил ва қизнинг маскани

Ўғил ва қизнинг маскани

🕔14:22, 31.03.2020 ✔1665

Савол: «Ўғил ва қиз фарзандларнинг неча ёшдан бошлаб хоналарини алоҳида-алоҳида қилиш керак?»

Батафсил
ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

🕔11:23, 06.03.2020 ✔1288

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 март куни «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

    Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

    Савол: «Аёл эрининг рухсатисиз унинг молидан ўз қариндошларига берса, гуноҳкор бўлмайдими?»
     

    ✔ 2403    🕔 14:23, 31.03.2020
  • Ўғил ва қизнинг маскани

    Ўғил ва қизнинг маскани

    Савол: «Ўғил ва қиз фарзандларнинг неча ёшдан бошлаб хоналарини алоҳида-алоҳида қилиш керак?»

    ✔ 1665    🕔 14:22, 31.03.2020
  • ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

    ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 март куни «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

    ✔ 1288    🕔 11:23, 06.03.2020
  • ХУСУСИЙ  ТУҒРУҚХОНАЛАРГА  РУХСАТ  ЭТИЛДИ

    ХУСУСИЙ ТУҒРУҚХОНАЛАРГА РУХСАТ ЭТИЛДИ

    Хавфсизми, ишончлими? Нархи қандай?

    ✔ 3347    🕔 16:10, 29.11.2019
  • ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

    ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

    Одам папиллома вируси ҳақида нималарни билишимиз шарт? Эмлаш қачон амалга оширилади?

    ✔ 3302    🕔 17:52, 18.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар