Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Ўзлигини излаётган одам

ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

«Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
 

Бундан ўттиз беш йил бурун Масковда мана шу портфелни нақ бир юз йигирма рублга олаётганимда сотувчи: «Тоза чарм. Сизга юз йил хизмат қилиб беради. Ҳатто бир асрдан кейин ҳам янгидай туради!» – деб роса оғиз кўпиртирган, ёнимда турган ўзим қатори аҳли урфоннинг айримлари эса кўрсаткич бармоқларини чаккаларига тираб айлантиришдан ўзларини тийишолмаган, баайни айтмоқчи бўлгандиларки, тентаклик ҳам эви билан-да, сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига деганлари асли шу; аммо на илож, зоримиз бор, зўримиз йўқ, илло, наинки лириклар, балки биздек жиддий риёзиётчилар сафида ҳам ақли ноқислар учраб туриши эҳтимоллар назариясига мос ва хос…
Дарвоқе, олдиндан айтиб қўя қолай, келажак уларнинг адашмаганини кўрсатди. Аммо ўшанда… ўшанда кўнглим портфелга суст кетганди. Гўё шуни олсам, ичига қўлёзмаларимни солсам, габаритлари улканроқ тумор янглиғ маҳкам бағримга босиб юрсам бас, барча ишларим ўз-ўзидан юришиб кетадигандек…»

Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошнинг «Пуанкаре» ҳикояси ана шундай умумбашарий мавзуга ўқувчи эътиборини қаратиш билан бошланади. Қалби тоза инсонларнинг ҳаммаси — ёши, жинси, ирқи ва миллатидан қатъи назар, содда ва ишонувчандир. Бу хислат инсон дунёга келганидан бошлаб унга ҳамиша ҳамроҳлик қилади. Кишининг энг охирда йўқотадиган нарсаси ҳам (агар йўқота олса) худди шу ишонч бўлса, ажаб эмас.      
Адабий жараёнда Абдуқаюм Йўлдошнинг «Пуанкаре» ҳикояси катта қизиқиш билан ўқилмоқда. Ҳикояда одам ва олам муносабати, олимлик ҳамда оила масъулияти Пуанкаре гипотезаси орқали тасвирланган. 
Асар воқеаси олим йигит атрофида кечади. Оила ташвишларига ўралашиб, Пуанкаре гипотезасини охиригача исботлашга улгурмаган олим образининг нуқтаи назари орқали ҳикоя саҳнасида бир нечта қаҳрамонлар феъл-атвори, маънавий қиёфаси тасвирланади. Ҳикоядаги бундай баён усули қаҳрамон образининг ўз-ўзини фош этишига сабаб бўлса, иккинчидан, ёзувчининг асл мақсадини англашга туртки беради. 
Шунингдек, муаллиф ғоявий-бадиий ниятини ҳикояда портрет, қўлёзма, театр лавҳалари қатида тасвирлаган. Демак, ҳикоя воқеасининг «мен» тилидан баён этилиши, қаҳрамон образининг нуқтаи назари биринчи сатҳга чиқарилиши, бадиий деталлар тасвирида ёзувчининг бадиий мақсади акс этиши каби уч омил ҳикояни тушунишда муҳим восита саналади. 
Ҳикояда олим йигит қўлидан қўймай олиб юрадиган портфель қаҳрамон ҳаётининг рамзий ифодаси бўлса, қўлёзма унинг орзу мақсадлари тимсоли сифатида ҳикоя воқеаларини бир нуқтага жамлайди. Аслида ҳикоядаги ҳар бир қаҳрамоннинг ўз портфели бор. Фақат портфель ичидаги қўлёзма ҳар бир кишининг қисматидан сўз очади. Дейлик, ҳикоядаги Тиркаш, устоз ва шогирд тимсолининг ҳаёт йўлини эслаш кифоя. Кунларнинг бирида тўсатдан олим йигитни машина туртиб юбориши ва унинг портфелидаги қўлёзмаларнинг сочилиб кетиш лавҳаси айни образнинг Пуанкаре гипотезаси билан боғлиқ қисматининг рамзий тасвири дейиш мумкин. «Портфелимнинг аста-секин, мен билан бирга қариб бораётганини ҳам табиий жараён сифатида қабул қилишди, чоғи. 
Чин сўзим, агар портфелимга муштдеккина бош битганида эди, у ҳам меники сингари қалтираб турадиган бўлиб қоларди; озгинагина забон бўлганида эди, у ҳам меникига ўхшаб тутилиб-тутилиб қоладиган одат чиқарарди…»
Ҳикояда математик олимнинг атрофидаги одамларга муносабати билан бирга, устоз-шогирд масаласи кенг тасвирланади. Орзу-мақсадига шогирди орқали эришишни ният қилган устоз ўз ўтмиши такрорланаётганидан оҳ чекади. Пуанкаре гипотезасини исботлашга бир қадам қолганда ёш йигит ҳам оила қуриш мақсадида устозининг хоҳиш-истакларини рад этади. «Тарихнинг такрорланишини қаранг. Ҳарқалай, тараққиёт спиралсимон шаклда экани рост,  шекилли. Биласизми, барибир тараққиёт бор. Худди шу гапларни мен ўттиз йил бурун тўйим олдидан ўзим ўзимга айтгандим, ўзим ўзимни ишонтиргандим. Сиз бўлса, менга овоз чиқариб айтяпсиз. Ўшанда менам Пуанкаре кутиб туради, дегандим. Пуанкаре кутиб турди, албатта, роса кутди, сабр-тоқат билан ўттиз йил кутди…» 
Тез орада санкт-петербурглик олим Перельман қирқ бир ёшида Пуанкаре гипотезасини исботлагани ҳақида хабар тарқайди. Қирқига чидаб, қирқ бирига чидай олмаган устоз-шогирд қуруқ қўл билан қолади.
Ҳикояда ҳар бир одам ҳаётидаги асл гипотезани топиши ва уни тўла-тўкис исботлаш учун, аввало, ўзлигини англамоғи шарт, деган ўгитни уқтиради.

Комилжон ҲАМРАЕВ,
фалсафа доктори




Ўхшаш мақолалар

«Севгим менинг, андуҳим менинг»

«Севгим менинг, андуҳим менинг»

🕔13:17, 03.06.2020 ✔90

«Mashhur-press» нашриёти таниқли актриса Дилором Каримованинг «Севгим менинг, андуҳим менинг» китобини нашрдан чиқарди.

Батафсил
«ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

«ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

🕔13:16, 03.06.2020 ✔49

Ҳозир таржима адабиёти ҳақида турфа хил қарашлар мавжуд. Кимдир ҳозирги адабий жараёнда бу соҳа депсиниб турганидан гап очса, яна кимдир бармоқ билан санарли асарларни мисол қилиб, таржима адабиёти бизда аллақачон тараққий топгани ҳақида тўлиб-тошиб сўзлайди.

Батафсил
КИТОБХОН

КИТОБХОН

🕔12:03, 22.05.2020 ✔245

Унинг чиройликкина боши, айниқса, эътиборни тортади. Сочлари қоп-қора. Юзлари сип-силлиқ, чунки у бўлар-бўлмасга кулаверадиганлардан эмас. Озода. Тартибли. Хушмуомала. Кўрган одамнинг ҳаваси келади унга.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Севгим менинг, андуҳим менинг»

    «Севгим менинг, андуҳим менинг»

    «Mashhur-press» нашриёти таниқли актриса Дилором Каримованинг «Севгим менинг, андуҳим менинг» китобини нашрдан чиқарди.

    ✔ 90    🕔 13:17, 03.06.2020
  • «ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

    «ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

    Ҳозир таржима адабиёти ҳақида турфа хил қарашлар мавжуд. Кимдир ҳозирги адабий жараёнда бу соҳа депсиниб турганидан гап очса, яна кимдир бармоқ билан санарли асарларни мисол қилиб, таржима адабиёти бизда аллақачон тараққий топгани ҳақида тўлиб-тошиб сўзлайди.

    ✔ 49    🕔 13:16, 03.06.2020
  • КИТОБХОН

    КИТОБХОН

    Унинг чиройликкина боши, айниқса, эътиборни тортади. Сочлари қоп-қора. Юзлари сип-силлиқ, чунки у бўлар-бўлмасга кулаверадиганлардан эмас. Озода. Тартибли. Хушмуомала. Кўрган одамнинг ҳаваси келади унга.
     

    ✔ 245    🕔 12:03, 22.05.2020
  • Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Ҳар бир синовдан яхшилик қидириш азалдан халқимизга хос фазилат. Дунёнинг кўплаб мамлакатларини хавотирга солган коронавирус балоси бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шундай синовли дамларда элнинг қиёфаси, ҳар бир инсоннинг кимлиги яққол билинади. Бундай балони даф этишнинг йўли эса бирлашиш, ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан бажариши жуда муҳим. Шифокорлар: «Биз сизнинг саломатлигингиз учун ишдамиз, сиз уйда қолинг» дея қайта ва қайта халқимизга айтаётгани бежиз эмас. Демак, уйда қолиб ҳаммамиз ўзимизни, оиламизни ҳимоя қилайлик. Шу энг катта ёрдамимиз бўлади аслида.
     

    ✔ 1731    🕔 14:21, 31.03.2020
  • «МЕНГА «НОБЕЛЬ»  КЕРАК ЭМАС...»

    «МЕНГА «НОБЕЛЬ» КЕРАК ЭМАС...»

    Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси бир машҳур адибнинг асарини 1957 йили Италияда чоп эттирди. Асар  қўлёзмаси океан ортига қандай қилиб етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда...
     

    ✔ 1196    🕔 11:48, 20.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар