Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Ўлик тил» ўрнига тириги

«Чўл» сўзини «Чол» деб ёзувчи авлод қисматига бефарқ бўлмайлик!

«Ўлик тил» ўрнига тириги

Бир синфдош дўстим телефонда менга «Сен Исҳоқов фамилиясини лотин имлосида ёзиб кўр-чи» деб қолди. Қоғозга «Ishoqov» деб ёздим. Дўстим «Ёздингми? Энди, менга ўқиб эшиттир-чи» деди. Ўқисам, «Исҳоқов» фамилияси «Ишоқов» бўлиб қолибди. Икковлон роса кулишибмиз. 
Бу мисолни бежиз келтирмадим. Алифбомизнинг сўнгги 30 йиллик тақдири, қолаверса, бир улкан авлодни икки алифбо ўртасида аросатда қолдирганимиз анчадан буён қалбимни ўртаб келаётган оғриқ эди. «Оила даврасида» газетаси катта бир масъулиятни олиб, ушбу долзарб мавзуда ўқувчилар, тилшунос ва олимларга минбар яратгани, баҳс-мунозорага чорлагани савоб иш бўлибди. Ажабмас, билдирилган фикрлар миллий алифбомиз келажагида озгина бўлса ҳам ўрни тутса.  

Мен газетада эълон қилинган «Алифбомиз яна ўзгармоқчи, буниси мукаммал бўладими?» (2018 йилги 43-сонида), ундан кейин берилган олим Ниғматжон Эшмуҳамедов ёзган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ...» (2018 йил 31 январь сони) сарлавҳали мақолаларни ўқиб, очиғи, айрим шахсий фикрларимни  айтишдан ўзимни тутиб тура олмадим.
Гапнинг лўндаси шундан иборатки, агар мендан бирор инсон «Сизга лотин алифбоси маъқулми ёки кирилл?» деб сўраса, ҳеч иккиланмай кирилл алифбоси, деб жавоб берган бўлардим. Чунки:
Биринчидан, кирилл алифбосининг кўриниши чиройли, мукаммал, ёзилиши қулай ва ниҳоятда жўн;
Иккинчидан, кириллда ёзилган ҳар бир сўз қандай ёзилса, шундай ўқилади (инглиз тилидагига ўхшаб сўзнинг ёзилиши бир хил, ўқилиши бошқача эмас);
Учинчидан, кирилл имлосида лотинда учрайдиган, ўқувчини жиддий чалғитадиган битта ҳарф ўрнида келадиган қўшалоқ ҳарфлар йўқ;
Тўртинчидан, лотин алифбосидаги тутуқ белгисининг ёзилиши ҳанузгача ўқувчиларни чалғитиб, адаштириб келмоқда. 
Ўзбекистонда 1940 йилдан, яъни деярли 80 йилдан буён газета ва журналлар, илмий, бадиий асарлар, турли соҳаларга оид қўлланмалар, ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар, ҳисоботлар дейсизми, барча-барчаси кирилл алифбосида юритилмоқда ва чоп этилмоқда. Қолаверса, бугун ҳар қандай ҳужжат, ОАВ маҳсулоти ёки китоб аввал кириллчада тайёрланиб, сўнг лотинчага ўгирилмоқда. Гўёки иккинчи тилга таржима қилинганидек. 
Тан олиш керак, ОАВлари, нашриётлар учун ҳам лотин ёзувида саводли маҳсулот чиқаришнинг ўзи бир муаммо бўлиб қолди. Айрим нашрларда лотинчада берилаётган мақолаларда истаганча хато топиш мумкин. Муҳаррирлар лотин алифбосидаги материалларни таҳрир қилишда пешонаси тиришади. Ёзувчилар эса асарларини лотинчада чиқаришни хоҳлашмайди. Китобхонларни қийнагилари келмайди. Зеро, бугун китоб дўконларида лотин алифбосидаги бадиий асарларга деярли харидор йўқ. Фақат жойни банд қилиб турибди, холос. 
Мактабни лотин имлосида битирган ўқувчи билан кирилл алифбосида ўқиган ўрта ва катта ёшдаги одамлар ўртасидаги мувозанат бузилган. Улар икки хил имло орасида аросатда қолишган: ёшлар кириллчани яхши ўқий олмайди, катталар эса лотинчани. 
Бугун тилшунос, атамашунос олимлар «ўлик тил» имлосига баъзи ўзгартиришлар киритиш ҳаракатида. Наҳотки, 30 йиллик аччиқ ҳақиқатдан хулоса чиқарилмади? Учинчи синфда ўқийдиган неварам кроссворд ечиб, ундаги топиш керак бўлган «Чўл» сўзини «Чол» деб, «Ўра» сўзини «Opa» деб ёзибди?! Ана энди ўқувчи бояқишнинг «ў» билан «o»ни чалкаштиришини кўринг! Агар қўшимча ва ўзгартиришлар киритилса, энди бир эмас, уч авлодни ҳарф танлашда шундай чалкаштирмайдими? Уни ўзлаштириш учун яна қанча вақт керак бўлади?!
Ўтмишда миллатимиз уч карра алифбони ўзгартирди: 1929 йилда араб имлосидан лотин имлосига, 1940 йилда лотин имлосидан кирилл имлосига, мустақиллик йилларида эса кирилл имлосидан яна лотин имлосига ўтиш даврини бошдан кечирди.
Энди ўринли, муҳим бир савол туғилади. Араб, хитой, рус, грузин, арман миллатлари қадимдан ўз миллий имлосига эга бўлса-да, нима учун биз ўзбекларда  ўзимизнинг «ўзбек имлоси» йўқ? 
Нега энди «ўлик тил» деб номланган, миллатимиз учун буткул ёт-бегона бўлган «лотин алифбоси»ни «ўзбек имлоси» деб қабул қилишимиз керак экан?! Хўш, нега?!
Хулоса ва камина таклифи шундан иборатки, 80 йилдан бери миллатимиз бутун вужудига, ҳатто, бамисоли қонига сингиб кетган, «ўлик тил» ўрнига «тирик тил» бўлган «кирилл имлоси»ни «ўзбек имлоси» деб қабул қилсак арзийди! 
 Каминанинг таклифи ана шу, омон бўлинглар!

Жаҳонгир ПИРМУҲАММАД,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси

Таҳририятдан:
Чоп этилаётган мақолалар ва билдирилаётган фикрлар таҳририятнинг нуқтаи назарини ифода этмайди. Биз фақат мавзу юзасидан билдирилаётган фикрлар учун минбар яратиб беряпмиз, холос. Агар сиз бошқача фикрда бўлсангиз, марҳамат, бизга ёзиб юборинг. Баҳс давом этади.
Электрон манзил: info@od-press.uz
Телефон: 0 (371) 234-91-82
Telegram: (+99897) 444-80-84




Ўхшаш мақолалар

«БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

«БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

🕔23:18, 15.08.2019 ✔35

Жорий йилда етти мингдан ортиқ юртдошларимиз муборак Ҳаж амалларини бажаришга муваффақ бўлишди. 

Батафсил
Тадбиркорларга яна эркинлик,  ҳокимларга эса тақиқ

Тадбиркорларга яна эркинлик, ҳокимларга эса тақиқ

🕔23:15, 15.08.2019 ✔29

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Батафсил
ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

🕔20:36, 08.08.2019 ✔73

Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва серобчилик палласи бундай саъй-харакатлар авжга чиқади. Топганинг тўйларга буюрсин, дея яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлади. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

    «БУХОРИЙЛАРДАН ЁМОНЛИК ЧИҚҚАН ЭМАС»

    Жорий йилда етти мингдан ортиқ юртдошларимиз муборак Ҳаж амалларини бажаришга муваффақ бўлишди. 

    ✔ 35    🕔 23:18, 15.08.2019
  • Тадбиркорларга яна эркинлик,  ҳокимларга эса тақиқ

    Тадбиркорларга яна эркинлик, ҳокимларга эса тақиқ

    Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 23:15, 15.08.2019
  • ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

    ЎЗБЕКНИНГ ТЎЙИ қандай бўлиши керак?

    Куз ва қиш ойлари тўй-тўлқинлар, ҳар хил тадбирлар мавсуми ҳисобланади. Айниқса куз – пишиқчилик ва серобчилик палласи бундай саъй-харакатлар авжга чиқади. Топганинг тўйларга буюрсин, дея яхши ниятда қилинган дуолар ижобат бўлади. 

    ✔ 73    🕔 20:36, 08.08.2019
  • СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

    СИРДАРЁда ЯШИРИН УЧ СИР

    ёхуд Ўзбекистондаги Америка

    «Илгари одамлар бу ерларда фақат ишлагани учунгина яшар эди, бугун эса мана шу жойлар билан фахрланмоқда»
     

    ✔ 573    🕔 20:33, 08.08.2019
  • ҲЕЧ ЗОТ  ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС,  ҲАТТО ҲОКИМ ҲАМ

    ҲЕЧ ЗОТ ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС, ҲАТТО ҲОКИМ ҲАМ

    Ҳоким ва вазир: манфаатлар тўқнашувими ёки даҳанаки жанг?

    ✔ 118    🕔 12:48, 02.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар