Туризм      Бош саҳифа

Боғишамолдаги бебаҳо жавоҳир

Андижоннинг Боғишамол ҳудуди ўзининг тоза ҳавоси ҳамда хушманзара табиати билан Хуросондан тортиб, Чин ўлкасига қадар машҳур. Ундаги баландликка чиқиб бориш учун хийла тер тўкишга тўғри келади. Тепаликдан хур-хур шабада эсиб туради. Юқори нуқтадан узоқ-узоқлардаги қишлоқлар кафтдек кўзга ташланади.

Боғишамолдаги бебаҳо жавоҳир

Шоир Муҳаммад Юсуфнинг «Қани, Боғишамол эсган елларинг, Қирларда кеккайган қирғовулларинг» деган ажойиб сатрлари ҳам ана шу заминга ошуфталик сабаб дунёга келган, эҳтимол. Адирликнинг ўзи бир ён бўлса, унга туташ маскандаги Бобур ва жаҳон маданияти музейининг довруғи бир ён. Санъат кошонасида йигирмадан зиёд илмий экспедициялар чоғида қўлга киритилган беш юздан ортиқ асарлар, қимматбаҳо қўлёзма ва бошқа ноёб экспонатлар сақланади.
Бироқ ачинарлиси, шоҳ ва шоир бобомиз қолдирган бебаҳо бойлик анор донаси каби жумлаи жаҳон бўйлаб сочилиб кетган. Ушбу қадимий меросни ортга қайтариш мушкул бўлишига қарамай, фонд ходимлари бунинг уддасидан чиқяпти. Очиғи, музейда бобомиз Бобур Мирзо ва у кишининг сулоласи билан боғлиқ ноёб ашёларнинг борлиги кўзни қувнатиб, димоғни чоғ этди. Шулардан бири — ­Бобурнинг Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган даврида қовунни қўмсаш ҳолати акс этган расм.
Улкан, ҳашаматли сарой. Ичкаридаги тахтиравонда Бобур Мирзо ўйчан ўтирибди. Пастда вазиру мулозимлари олампаноҳнинг бир оғиз сўзига маҳтал бўлиб, қўл қовуштириб турибди. Сокинлик хийлагача давом этди. Ниҳоят, подшоҳ узоқ ота юртидан келган карвонбошининг киришига изн берди. Карвонбоши таъзим қилди, Андижоннинг об-ҳавоси, табиати ҳақида сўз қотди. Бобур Мирзо унинг бир-биридан мароқли ҳикоясини жим тинглади. 
Маълум бўлишича, карвонбоши узоқ Андижон заминида пишиб етилган қовунлардан келтирган экан. Қовунни қўлига олган жаҳонгир уни тўйиб-тўйиб ҳидлади. Кўнгли суст кетиб, отаси Умаршайх Мирзо билан қовун пишиб ётган полизни кезган дамларини соғиниб, эсга олди. Ўшанда полиз соҳиби чаққон ҳаракат билан ҳиди димоқни қитиқлайдиган қовунни тиликлаб, бир тилигини ёш мирзога узатган эди. Ўша қовуннинг мазаси ҳали-ҳамон оғзида қолган.
Шу-шу унинг кўнгли Андижоннинг суви, замини, оби-тобида етиладиган қовунига суст кетадиган бўлиб қолди. Маросим ниҳоясига етгач, Бобур Мирзо қовунни қўлга олиб, тўйиб-тўйиб йиғлади. Бу соғинч кўз ёшлари эди. Ичида секин мана бу сатрларларни пичирлади: «Анда жоним қолди менинг...»
Санъат кошонасидаги бир расмда ўша мунгли ҳолат рўйирост, ишонарли тарзда тасвирланган. Маҳаллий ва хорижлик сайёҳларни улкан саркарда, атоқли давлат арбоби, шавкатли аждодимизнинг чигал, мураккаб ва айни маҳалда ўрнак бўлгулик ҳаёт тарзи қизиқтиради. Жаҳонгир бобомиз жангу жадалларда фойдаланиб келган қилич ва қалқонлар санъат кошонасининг энг қимматли экспонатларидан ҳисобланади. 
Шунинг учун бу анжомларнинг ҳар биттасини қўлга олиб кўрса­нгиз, гуёки ўша давр муҳитига тушиб қолгандек сезасиз ўзингизни. Бобур Мирзо гўзал ва хушманзара гўшаларнинг табиати, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини узоқ вақт кузатишни жуда ёқтиргани турфа китоблардан маълум. Ўша кузатувлар натижасида «Бобурнома»дек залвори тош босадиган ажойиб асар дунёга келган. Санъат кошонасидаги токчаларга «Бобурнома»нинг дунёнинг ўнлаб тилларга ўгирилиб, чоп этилиб, чиройли ва дид билан ишланган нусхалари териб қўйилган. Бу нодир нусхалар хорижга уюштирилган экспедициялар чоғида қўлга киритилган экан.
Хуллас, Бобур ва жаҳон адабиёти музейида бўлсангиз, руҳияти­нгиз анча енгиллашади. Бир маҳаллар етти иқлимга довруғи кетган бобомизнинг нурли ва нуроний сиймоси кўз ўнгингизда намоён бўлаверади.
Улуғбек ЖУМАЕВ
 




Ўхшаш мақолалар

БОБОЛАР ХАЗИНАСИ – АФРОСИЁБ

БОБОЛАР ХАЗИНАСИ – АФРОСИЁБ

🕔23:12, 15.08.2019 ✔315

Рўйи замин сайқали Самарқанднинг бир муҳим бўлаги бўлган Афросиёб харобалари ҳақида гап кетгудек бўлса, бобом қачонлардир бобосидан эшитган мана бундай қадим ривоятни мароқ билан сўзлаб берарди:

Батафсил
Ахсикентнинг учар арғумоқлари

Ахсикентнинг учар арғумоқлари

🕔11:30, 26.04.2019 ✔540

Санкт-Петербургнинг марказида, мавжланиб оқаётган Нива дарёси соҳилидаги хиёбонни кезиш одамга ўзгача кайфият бағишлайди. 

Батафсил
Боғишамолдаги бебаҳо жавоҳир

Боғишамолдаги бебаҳо жавоҳир

🕔12:01, 07.03.2019 ✔589

Андижоннинг Боғишамол ҳудуди ўзининг тоза ҳавоси ҳамда хушманзара табиати билан Хуросондан тортиб, Чин ўлкасига қадар машҳур. Ундаги баландликка чиқиб бориш учун хийла тер тўкишга тўғри келади. Тепаликдан хур-хур шабада эсиб туради. Юқори нуқтадан узоқ-узоқлардаги қишлоқлар кафтдек кўзга ташланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БОБОЛАР ХАЗИНАСИ – АФРОСИЁБ

    БОБОЛАР ХАЗИНАСИ – АФРОСИЁБ

    Рўйи замин сайқали Самарқанднинг бир муҳим бўлаги бўлган Афросиёб харобалари ҳақида гап кетгудек бўлса, бобом қачонлардир бобосидан эшитган мана бундай қадим ривоятни мароқ билан сўзлаб берарди:

    ✔ 315    🕔 23:12, 15.08.2019
  • Ахсикентнинг учар арғумоқлари

    Ахсикентнинг учар арғумоқлари

    Санкт-Петербургнинг марказида, мавжланиб оқаётган Нива дарёси соҳилидаги хиёбонни кезиш одамга ўзгача кайфият бағишлайди. 

    ✔ 540    🕔 11:30, 26.04.2019
  • Боғишамолдаги бебаҳо жавоҳир

    Боғишамолдаги бебаҳо жавоҳир

    Андижоннинг Боғишамол ҳудуди ўзининг тоза ҳавоси ҳамда хушманзара табиати билан Хуросондан тортиб, Чин ўлкасига қадар машҳур. Ундаги баландликка чиқиб бориш учун хийла тер тўкишга тўғри келади. Тепаликдан хур-хур шабада эсиб туради. Юқори нуқтадан узоқ-узоқлардаги қишлоқлар кафтдек кўзга ташланади.

    ✔ 589    🕔 12:01, 07.03.2019
  • «Илон ўтди» дараси  ёки Амир Темур дарвозаси

    «Илон ўтди» дараси ёки Амир Темур дарвозаси

    Жиззах заминидан кўҳна Буюк Ипак йўли ўтгани учун ҳам мазкур кент жаҳон тамаддунида жуда катта аҳамият касб этиб келган. 

    ✔ 649    🕔 16:08, 22.02.2019
  • Улоқни учирган қуюн

    Улоқни учирган қуюн

    Қулқудуқ овулида Тулкибой чолнинг ҳангисига етадигани йўқ. Жониворнинг жуссаси анча йирик, салкам отдай келади.

    ✔ 394    🕔 23:24, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар