Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

Ғафлат уйқусидаги аёллар

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига навбатдаги жиноят иши келди. Уни диққат билан ўқиб чиқдик. Ачинарлиси, бу жиноятни аёл содир этган...

Ғафлат уйқусидаги аёллар

Лобар (исмлар ўзгартирилган) 1989 йилда туғилган. Рисоладагидек оиласи, бир нафар норасидаси бор. Унинг ҳамкасби Нодира эса 29 ёшда, оилали, уч нафар фарзанднинг онаси. Ҳар икки аёл пойтахтимиздаги меҳмонхоналарнинг бирида фаррош бўлиб ишлаган.
Афсуски, бу икки аёл оиласи, фарзандларининг эртанги тақдирини ўйламай, жиноятга қўл урди. Уларнинг шахсига оид маълумотлардан тасаввуримизда ҳавас қилса арзигулик оила жонланганиданми, ҳар ҳолда қилмишларлари тафсилоти билан танишиш анча ёқимсиз кечди...
Хуллас, сайёр суд мажлисида йиғилганларнинг ҳайратига сабаб бўлган ушбу жиноятга ўтган йилнинг сентябрида қўшни давлатнинг бир неча нафар фуқароси меҳмонхонанинг 4 ва 6-хонасига жойлашганидан кейин йўл очилди. Одатдаги кун. Нодира Лобар тартибга келтираётган 4-хонага кириб келаркан хорижлик фуқароларнинг кетган-кетмагани ҳақида сўрайди. Лобар меҳмонлар ҳали кетишмаганини, лекин айни вақтда хоналарида йўқлигини, шаҳар  айланиш учун чиқиб кетишганини айтади. Нодира 5-хонани тартибга келтириш керак эди. Бироқ меҳмонлар эшик калитини ўзи билан бирга олиб кетишганидан у вақтини қандай ўтказишни билмай, 4-хона эшиги олдида туриб қолади. Икки фаррош орасида суҳбат меҳмонларнинг анча-мунча пулдор кўринганига бурилади. Бундай мўмай пулга нималар сотиб олиш мукинлиги ҳақидаги гап-сўзлар Лобарга аста-секин таъсир қила бошлайди. Лобар навбатдаги 6-хонани тозалашга ўтганида ҳам Нодиранинг хуфиёна режаси уни безовта қиларди. Ундаги васваса хорижлик меҳмонларга тегишли жомадон ва сумкаларни кўргач, Лобарга кўчди. Аёлда бойликка ўчлик ҳисси алангаланди.
Лобарнинг иккиланаётган ҳаракатларини кўрган Нодира уни дадил бўлишга даъват қилди. Жомадонларни чўчимасдан титкилашга, пул бўлса, озроқ олишга ундаб, бирортаси келиб қолса, унга хабар бериш учун йўлакка қараб туришини айтиб, ташқарига чиқди. 
Лобарга жон кирди. Беихтиёр хаёлида бизни ҳеч ким фош қила олмайди деган ғафлат хаёл ишончга айландию ишга киришиб кетди. Сумкани титаётиб удан сариқ металлдан ясалган билагузук ва узукни кўрдию, феъли баттар айниди.  
«Ия, шошма, бу ишни мен бошладим-ку, нега энди Нодира тайёрига айёр бўлиши керак?  Э йўқ, бунақаси кетмайди. Унга тилла тақинчоқларни бериб қўядиган аҳмоқ йўқ».
Лобар шу ўй-хаёллар билан ўзини топқирлигига таҳсин ўқий-ўқий тақинчоқларни қўнжига яширди. Эшик олдида турган «қоровул»га сумкадан бор-йўғи 40 минг сўм чиққанини айтиб, пулнинг 20 минг сўмини берди. Тақинчоқларни  кўрсатмай ўзида олиб қолди. Фаросатсизларча, ғафлат уйқусида қилинган жиноят қисқа фурсатда фош бўлди. 
Сайёр суд мажлисида ҳукм ўқимоққа ошиқмадик. Судланувчиларни жимгина кузатдик. Боиси, айни ўша лаҳзаларда хаёлимиздан ҳазрат Навоийнинг  «Маҳбуб-ул қулуб» асарида келтирган «Тавба — бахтсизлик йўлининг охири ва тўғрилик йўлининг бошланишидир, у инсонга хос саркашликдан воқиф бўлмоқ, кишини тўғри йўлдан оздирувчи нафс фасодидан ва кўнгил итоатсизлигидан нафратланмоқдир», деган чин тавбани жиноятга қўл урган аёлларда кўрмоқни истаётгандик. 
Ҳайриятки, мажлис иштирокчилари кўз ўнгида бу аёллар ғафлат уйқусидан уйғонганликларини дилидан тилига чиқарди. Қабиҳ ишидан афсус-надомат қилаётганини айтиб, энди умри давомида ҳар қандай ҳолатда ҳам жиноят кўчасига яқинлашмасликка барчанинг кўз ўнгида ваъда беришди.
Маънавий қашшоқликка барҳам бераётган мана шундай сайёр судларимиздан мурод-мақсадимиз хайрли экан, бу аёлларга ҳам енгилроқ жазо тайинланди. Энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди.  
Зафар БОБОНОВ,
Жиноят ишлари бўйича 
Олмазор туман судининг раиси




Ўхшаш мақолалар

Мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи

Мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи

🕔10:27, 16.03.2019 ✔182

Қирол  буздира олмаган шамол тегирмони икки асрдан кўпроқ вақт зарар кўрмаган. Зеро, фуқаролар учун қиролдан ҳам қудратлироқ нарсалар бор эди.

Батафсил
Ғафлат уйқусидаги аёллар

Ғафлат уйқусидаги аёллар

🕔10:25, 16.03.2019 ✔169

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига навбатдаги жиноят иши келди. Уни диққат билан ўқиб чиқдик. Ачинарлиси, бу жиноятни аёл содир этган...

Батафсил
Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

🕔12:19, 17.01.2019 ✔334

Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг «Порахўр» сарлавҳали эртак-фельетони ёдингиздами? Замонамизда кирпини «пора» деб берса, битиб қолган томоғини очиш учун уни тескари ютадиганлар борми, йўқми? Йўқ бўлса, нега ўша кирпини тутишга интилиб, ўзи қопқонга тушиб қолганлар ҳақида ўқиб қоляпмиз?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи

    Мулк дахлсизлигининг ноёб рамзи

    Қирол  буздира олмаган шамол тегирмони икки асрдан кўпроқ вақт зарар кўрмаган. Зеро, фуқаролар учун қиролдан ҳам қудратлироқ нарсалар бор эди.

    ✔ 182    🕔 10:27, 16.03.2019
  • Ғафлат уйқусидаги аёллар

    Ғафлат уйқусидаги аёллар

    Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судига навбатдаги жиноят иши келди. Уни диққат билан ўқиб чиқдик. Ачинарлиси, бу жиноятни аёл содир этган...

    ✔ 169    🕔 10:25, 16.03.2019
  • Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

    Пора канда қилмаса, пароканда бўлмаймизми?

    Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг «Порахўр» сарлавҳали эртак-фельетони ёдингиздами? Замонамизда кирпини «пора» деб берса, битиб қолган томоғини очиш учун уни тескари ютадиганлар борми, йўқми? Йўқ бўлса, нега ўша кирпини тутишга интилиб, ўзи қопқонга тушиб қолганлар ҳақида ўқиб қоляпмиз?

    ✔ 334    🕔 12:19, 17.01.2019
  • Маънавий қашшоқлик қандай пайдо бўлади?

    Маънавий қашшоқлик қандай пайдо бўлади?

    Жиноятнинг қайси бир турини олиб қараманг, уни ҳар қандай дин, миллат, умуминсоний тамойиллар қоралайди. Сабаби, ҳар бир ножўя иш замирида инсонларнинг ўзаро ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлиши ёхуд давлат ва жамият муносабатларининг бузилиши ётади.

    ✔ 353    🕔 14:22, 10.01.2019
  • Ўсмир қўлидаги беш қути наша

    Ўсмир қўлидаги беш қути наша

    Охирги пайтларда оғир жиноятларга қўрқмасдан қўл ураётган ўсмир-ёшларнинг аксарияти бу йўлга кириб қолишида, асосан, ота-онасининг назоратисиз қолгани ёки носоғлом оилада катта бўлаётгани, уларнинг тарбияси билан ҳеч ким шуғулланмаётганини айтишади. Аслида ҳам шундай.

    ✔ 301    🕔 09:09, 21.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар