Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Тарбия санъати

Суҳбат орасида бир дўстимга:
— Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

Тарбия санъати

Ана шу ривоятдаги алломанинг: «Фарзанд тарбиясига қирқ кун кечикибсиз», дея билдирган эътирози боисини англагандекман. Ривоятдаги ота-онанинг айби ният ва хоҳишни қирқ кун кечиктирганликда бўлса керак, — деган фикрни билдирдим. Дўстим бўлса:
— Аслида улар фарзанд тарбиясига қирқ кун эмас, қирқ йил кечикишган. Бу ниятнинг амалга ошмаганига сабаб хоҳишнинг тор доира ичига олиниб, амалга — ҳаракат, орзуга — парво, ниятга баландлик етишмаган, — дея ривоят қатидаги ҳикматни изоҳлади. Мен бўлса, орамизда шундай тирик китоблар ҳам бор экан-а, дея унинг фикрини тасдиқладим.

Дарвоқе, улуғ донишманддан: «Фарзанд тарбияси қачондан бошланади?» деб сўрашган экан, «зурриёднинг онасини танлашдан», дея жавоб берибди у. Яқин йилларда яшаб, фаолият юритган олимлардан бири ушбу саволни олий таълим даргоҳидаги устозидан сўраса, устози: «Фарзанд тарбиясининг қачондан бошланишини билмадим-у, аммо бола дунёга келган заҳоти саккиз босқичдан иборат бўлган тарбиянинг беши қўлдан бой берилиб, учтасигагина имкон қолади», деган экан.
Наслининг саодатманд бўлишини орзулаган ҳар бир инсон борки, ўзига муносиб, маънан етук инсон билан турмуш қуришга интилади. Инсоннинг бу жўнгина тилагини бугунги кундаги етук фан арбоблари ҳам тасдиқлайдилар: 
«ДНК молекуласидаги оқсилларнинг жойлашув тартиби ҳар бир инсонда ўзига хос бўлиб, бизнинг генетик кодимиз ҳисобланади. У ҳар бир тирик ҳужайрамизда ҳозир. Инсоннинг битта ҳужайрасида 6 миллиардга яқин нуклеотид жуфтлари бўлиб, уларда насл ҳақидаги ахборот сақланувчи 30 минг ген мавжуд. Унинг ёрдамида кўзларимиз, сочларимизнинг ранги, тана тузилишимиз ва хулқ-атворимиз, касалликларимиз, ҳатто одатларимиз ҳам фарзандларимизга ўтади».
Инсоннинг сўлаги таркибида ҳам ана шу тирик ҳужайралар бор. Шу боисдан халқимиз орасида яхши инсонларни кўрганда ҳавасланиб: «Боламнинг оғзига туфлаб қўйинг», деган ибора ишлатилади. Азал-азалдан улуғ ҳакимларнинг нафасидан насибадор бўлиш орзусида янги туғилган чақалоқларни уларнинг ҳузурига олиб бориш урф бўлган. Табаррук зотлар эса элнинг раъйини қайтармай, болага исм қўйиб, хурмонингми-олманингми қоқисини чайнаб, гўдакнинг оғзига солиб қўйишган. Шундай экан, фарзанднинг ота-онага ўхшашлик эҳтимоли не чоғ юқори эканини ўзингиз чамалаб олаверинг. 
Гўёки ота-онанинг вужуди, руҳияти фарзанднинг камол топишидаги бир лой бўлса, уларнинг фарзанд устида юргизган тутумлари, айтаётган гап-сўзлари, буйруғу қайтариқлари кулол қўлидир. Кўзанинг ҳосил бўлишига замин ҳозирлайдиган ускуна эса фалакнинг гардиши, яъни Яратганнинг иши. Бу борада ота-онанинг қўлидан келадигани эса: ўй, истак, ният ва дуо. Шундай экан, ота-оналик бурчи ҳар томонлама ҳушёр бўлишни тақозо этади. Бироқ инсон бу дунёда мансаби, бойлиги билан фахрлангани каби, гоҳида фарзанди ҳам унинг қалбида ифтихор туйғусини уйғотиши мумкин. Ана шу туйғу сабаб баъзан инсон ғафлат гирдобида қолиб, ёш ниҳол — фарзанд тарбиясини енгил санайди.
Шарқ мутафаккирлари Жалолиддин Румийнинг асаридан олинган қуйидаги қиссани мол-дунё, мансаб-мартаба ва фарзандга қиёслайдилар:
Бир ҳаким чиройли товусни кўриб, унинг гўзаллигидан ҳайратланди. Лекин товуснинг қағиллаши, чиройли патларини юлиши ҳакимни ажаблантирди. Бу манзарага чидай олмаган ҳаким товусга:
— Нега кўркам патларингни юляпсан? Бу патларни ерга ташлашга қандай кўзинг қийди? Бу Яратган берган неъматига ношукрлик эмасми? — деди.
Ҳакимнинг гапларини эшитган товус фарёд чекиб йиғлади ва:
— Эй ҳаким, сен сувратнинг жозибасига қараб ҳукм қиляпсан. Гўзал қанотим, сержило патларим бошимга минг турли балоларни келтирди. Барча чеккан заҳматларим мана шу патларим туфайлидир. Токи бу патлар менда мужассам экан, ўзимни ҳимоя қилишга ожизман. Бундан кўра кўримсиз бир қуш бўлиб, халқнинг назарида бўлмасам, эрким ўзимда бўлиб, истаган жойимда кезардим. Мана шу зийнат ва сифатлар туфайли душманларим бисёр, — деди.
Мол-дунё, мансаб-мартаба каби фарзандлар ҳам инсоннинг бу дунёдаги зийнати. Уларни бериш ҳам, қайтариб олиш ҳам Яратганнинг иродаси билан амалга ошади. Аммо мазкур зийнатларнинг салмоғига яраша масъуллиги, жавобгарлиги бор. Юқоридаги ривоят ана шу ҳақ ва вазифаларни ҳамиша ёдда тутишга чақиради. 
Сўзимизни буюк олмон файласуфи Эмануил Кантнинг тарбия ҳақидаги қуйидаги фикрлари билан якунлаймиз: «Тарбия санъатдир, унинг ижроси кўплаб авлодлар томонидан такомиллаштирилади. Ҳар қайси авлод ўзидан аввал яшаб ўтган аждод билими билан қуролланиб, шундай бир тарбияни вужудга келтирса, инсоннинг барча табиий қобилиятлари мақсадга мувофиқ тарзда ривожланиб, бутун инсониятни орзу-мақсадлари сари етаклайди».




Ўхшаш мақолалар

Тарбия санъати

Тарбия санъати

🕔12:48, 25.03.2019 ✔67

Суҳбат орасида бир дўстимга:
— Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

Батафсил
Ўзлигини излаётган одам

Ўзлигини излаётган одам

🕔14:18, 01.03.2019 ✔155

ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

«Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
 

Батафсил
Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔152

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тарбия санъати

    Тарбия санъати

    Суҳбат орасида бир дўстимга:
    — Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

    ✔ 67    🕔 12:48, 25.03.2019
  • Ўзлигини излаётган одам

    Ўзлигини излаётган одам

    ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

    «Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
     

    ✔ 155    🕔 14:18, 01.03.2019
  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 152    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 194    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 152    🕔 23:27, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар