Спорт      Бош саҳифа

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Бир дақиқа… стрессдан халос этади. Сувга тушган маҳали илк дақиқаданоқ бўғимлар равон ишни, майин фойдали юкламани бажаради. Инсон ҳеч қандай ноқулайлик сезмайди. Бутун танасида енгиллик ҳис этади. Танглик, тиғизлик йўқолади.          
…умрни узайтиради. Шу орқали инсон ўз ҳаётини «асраб қолади». Атиги беш дақиқа сузиш юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфини сузиш билан умуман шуғулланмайдиган кишиларга нисбатан уч баробарга камайтиради.         
…саломатликка «сармоя» киритади. Инсонга икки стакан пиво қанчалар зарар келтирса, оддий усулда шунча вақт сузиш организмга худди ўшанча қўшимча фойда беради. Сузганда кишининг қирқдан ортиқ мушак гуруҳлари баравар ишлайди. Пиво истеъмоли эса айнан шуларнинг ҳаётий фаоллик даражасига салбий таъсир кўрсатади.          
…Велосипедчини доғда қолдиради. Ярим соат сузиш — бир соат велосипед учганда сарфланадиган энергия билан баробар. Гарчи сузганда барча мушаклар фаол ҳаракатланса-да, статистика бўйича сузувчиларнинг жароҳат олиш хавфи велосипедчиларга қараганда ўн баробар кам.           
…Бир қадам олдиндасиз. Бассейнда стандарт машғулотни ўтказган инсон кўп нарсада ютади. Бу — мотивация бериш, қатъий тартиб-интизомни шакллантириш билан бирга, бел, елка, кўкрак қафаси ва қўлларни мустаҳкамлайди.         
…Руҳий дадиллик. Бир соат сузган одам организмида ўзига хос тетиклик сезилади. Бундай машғулотдан сўнг, сарфланган қувватни тиклаб олиш учун углеводли бирор маҳсулот истеъмол қилинса, фойдадан холи бўлмайди.            
…Қон айланиши яхшиланади. Ҳафтасига камида уч марта сузиш айни шунга олиб келади. Инфарктга йўлиқиш эҳтимоли эса 70 фоизга қисқаради. Бундай пайтда организм холестериндан халос бўлади.    
…Яхши кайфият ва уйқу. Руҳий эзилиш, асабийлик борган сари йўқолади. Кайфият ижобий томонга ўзгаради. Уйқу сифати ва давомийлиги ошади.     
…Бутунлай бошқача даража. Жисмоний тайёргарлик икки ҳисса ортади. Инсонда куч ва чидамлилик пайдо бўлади. Илк машғулотни кўз олдига келтирганда, ўртадаги катта фарқ ва натижа яққол билинади.  
…Қомат ўзгаради. Сузиш билан ярим йил шуғулланиб ойнага боқсангиз, танангиз мутлақо бошқача кўриниш ҳосил қилганини гувоҳи бўласиз. Энди шахсий тажриба билан баҳам кўришингиз мумкин. Шундай экан, сузишни ҳеч қачон канда қилманг.




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔72

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔287

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔290

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 72    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 287    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 290    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 326    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 329    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар