Даромад манбаи      Бош саҳифа

Имконият қўлингда, ҳаракат ўзингда

Ҳаётдан нолиб, ҳамма нарсадан камчилик излаб, қачон қарасанг, иши юришмаганидан тушкун кайфиятда юрадиганлар йўқ эмас. Одамларнинг яна бир тоифаси борки, ҳаракатчан, изланувчан ва ташаббускор бўлиб, эзгулик ҳисларини бошқаларга улашиб яшайди. Энг яхши ғоялар, янгича фикрлар ҳам ана шундай кишилардан туғилади, аслида.

Кўз илғамайдиган арзимаган нарсалардан ҳам кишини қувонтирадиган бежирим ижод маҳсули яратиш эса ҳақиқий ижодкорга хос сифатлардан бири. 
— Тошкент архитектура-қурилиш институти магистратура босқичининг ландшафт дизайни йўналишини битирганман, — дейди Феруза ­ТОШМУҲАММЕДОВА. — Турмушга чиққанимдан сўнг, барча келинлар сингари оиладаги вазифаларим ортиб, кундалик юмушларга шўнғиб кетдим. Бироқ менда янгича истак пайдо бўлди. Уйда ўтириб ёки ишдан ташқари бўш вақтларда фойдали ва қизиқарли машғулотлардан бири тўғрисида ўйлай бошладим ва топдим. Ҳар ким қила оладиган, айниқса, уй бекалари учун сердаромад иш бу — «hand made», яъни қўлда ясалган буюмлардир. Булар қаторида қўлда ясалган гуллар, 3D шаклидаги гулли сурат-портретлар, турли манзаралар, эсдалик буюмларни санаб ўтишим мумкин.
Аввалига, интернетдан ўрганиб, кичик-кичик нарсалар ясай бошладим. Қилган ишларимни бир четга олиб қўярдим. Чунки атрофдагиларга кўрсатишга бироз ийманардим. Бир куни яқин қариндошимизнинг туғилган кунига тўсатдан борадиган бўлиб қолдик. Нима совға олишни билмай бошимиз қотиб турган эди, шунда ўзим ясаган ижодий ишлардан бирини олиб, туғилган кун эгасига туҳфа қилдик. Йиғилган меҳмонларнинг ҳам ҳаваси келиб, бир-бир қўлларига олиб, томоша қилишди. Ўша воқеа мени руҳлантирди ва ўз устимда жиддий ишлай бошладим. Ҳозир хотин-қизларга билганларимни бўлишиб келаман, 80 дан ортиқ шогирдим бор.
Феруза опа айни пайтда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Касб таълими факультети «Меҳнат ва дизайн» кафедрасида фаолият юритади. Қолаверса, келгусида имтиёзли кредит асосида бизнес юритишни режалаштирган.
— Кун сайин мижозлар ортиб боряпти, — дейди қаҳрамонимиз. — Иш бошлашдан аввал, ҳар бир харидорнинг талаб ва истакларини сўраб оламан. Мижознинг кўнглига ёқадиган нарса чиқиши учун бу жуда муҳим. Унга маъқул келмагунча мен ҳам тинчимайман, бошқатдан ясаб беришга тўғри келса-да, меҳнатдан қочмайман. Даромад ҳам шунга яраша бўляпти. Бу ҳунарни ўрганиб олишни уй бекаларига, талаба-қизларга тавсия қилган бўлардим.
Наргиза ЮНУСОВА




Ўхшаш мақолалар

ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

🕔12:01, 22.05.2020 ✔2044

Газетамизнинг ўтган сонида экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши мумкинлиги ҳақида айтган эдик. Ва томорқачиликдаги муаммолар тўғрисида атрофлича мақола ҳам чоп этилган эди.
 

Батафсил
МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

🕔11:57, 22.05.2020 ✔2096

Хаёлингизга келган тўмтоқ ва тумтароқ фикрларни қувиб ташланг-э! Отамзамонлар қоптими ҳозир!? Кимгадир «бола пули», «суюнчи пули» ё бўлмаса «моддий ёрдам» ёзиб бериш эвазига ўнта сўм-йигирмата сўмнинг пайида юрмаяпти бугунги раислар. Улгурганча улгуржи ишлашяпти ҳозиргилари...

Батафсил
«ТОМОРҚАГА ЖАРИМА» –  МУАММОГА ЕЧИМ БЎЛАДИМИ?

«ТОМОРҚАГА ЖАРИМА» – МУАММОГА ЕЧИМ БЎЛАДИМИ?

🕔11:29, 22.05.2020 ✔2047

Шу кунларда томорқа ерларидан унумли фойдаланмаган фуқароларга жарима қўллаш борасидаги масала кенг муҳокама қилинмоқда.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

    ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

    Газетамизнинг ўтган сонида экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши мумкинлиги ҳақида айтган эдик. Ва томорқачиликдаги муаммолар тўғрисида атрофлича мақола ҳам чоп этилган эди.
     

    ✔ 2044    🕔 12:01, 22.05.2020
  • МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

    МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

    Хаёлингизга келган тўмтоқ ва тумтароқ фикрларни қувиб ташланг-э! Отамзамонлар қоптими ҳозир!? Кимгадир «бола пули», «суюнчи пули» ё бўлмаса «моддий ёрдам» ёзиб бериш эвазига ўнта сўм-йигирмата сўмнинг пайида юрмаяпти бугунги раислар. Улгурганча улгуржи ишлашяпти ҳозиргилари...

    ✔ 2096    🕔 11:57, 22.05.2020
  • «ТОМОРҚАГА ЖАРИМА» –  МУАММОГА ЕЧИМ БЎЛАДИМИ?

    «ТОМОРҚАГА ЖАРИМА» – МУАММОГА ЕЧИМ БЎЛАДИМИ?

    Шу кунларда томорқа ерларидан унумли фойдаланмаган фуқароларга жарима қўллаш борасидаги масала кенг муҳокама қилинмоқда.
     

    ✔ 2047    🕔 11:29, 22.05.2020
  • Имконият қўлингда, ҳаракат ўзингда

    Имконият қўлингда, ҳаракат ўзингда

    Ҳаётдан нолиб, ҳамма нарсадан камчилик излаб, қачон қарасанг, иши юришмаганидан тушкун кайфиятда юрадиганлар йўқ эмас. Одамларнинг яна бир тоифаси борки, ҳаракатчан, изланувчан ва ташаббускор бўлиб, эзгулик ҳисларини бошқаларга улашиб яшайди. Энг яхши ғоялар, янгича фикрлар ҳам ана шундай кишилардан туғилади, аслида.

    ✔ 7339    🕔 12:56, 25.03.2019
  • Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

    Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

    Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

    ✔ 6062    🕔 17:31, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар