Давр нафаси      Бош саҳифа

Уйғониш вақти

Икки ёшдан ошиб, учга қадам қўйган ўғлимга ҳафта кунларини бир амаллаб тушинтирдим. Ишга бориладиган ҳамда дам олинадиган кунларни ҳам уқтирдим. Бундай пайтларда боланинг ҳар бир сўроғига муносиб жавоб топиб бериш университетдаги энг қаттиққўл профессорга имтиҳон топширишдан юз чандон қийинроқ кечади.
 

Уйғониш вақти

Ишга борилмайдиган кун

Эрталаб ўғлим: «Дада, бугун ёмон дада бўлдингизми?» деб қолди. Бундай дейишига бирон важ сўрадим. «Бугун ишга борадиган кийимлари­нгизни киймаяпсиз-ку?»
Бугун 21 март. Байрам муносабати билан дам олиш куни. Шунинг учун бугун ишга борилмайди, деган жавобни бериб, боладан осонликча қутулиб бўлмайди. Унга қанақа байрамлиги-ю, нима сабабдан байрам қилинишини бир бошдан ҳижжалаб тушунтириб бермагунча сўроққа тутаверади...
Ҳовлимиздаги ток қишни тик оёқда ўтказди. Қиш унча қаттиқ келмаган бўлса ҳам уни совуқ уриб кетмадимикан, деган хавотир тинчлик бермади. Кунлар илиши ҳамон ҳар куни унинг новдаларига син солиб, тириклик нишонасини қидираман. Новдалар бир хилда лом-мим демай тураверади... 
«Ризамат ота» номи берилган, бош бармоқдай узун ва йўғон, қўнғир-қизғимтир узум доналари тупроқдан шира эмиб, пишиб етилгач, мазаси тилни тилади. Айниқса, ҳовлига ўзгача бир экзотик гўзаллик бағишлаб турган вайиш бу йил қиш уйқусидан қайта уйғонармикан, деган савол кўнгилга тинчлик бермай қўйди. 

Ер уйғонди!

Кўкламнинг илк кунида қишлоқдаги шоир оғам билан хабарлашдим. «Енг шимариб ишга шўнғиб кетдик, иним, ер уйғонди!» деди шоир хурсандчилигини изҳор этиб. 
«Ер уйғонди!..» Оддийгина «ҳаваскор деҳқон»нинг шодлиги шунча бўлса, унда бутун меҳрини шу тупроққа илинган ҳақиқий бободеҳқоннинг куни туғди деяверинг.
Эсон-омон кўкка етган элнинг қувончи бежиз эмас. Бу она тупроқнинг инъомлари инсонга яна муҳайё бўла бошлаганидан дарак. Узоқ ва машаққатли қиш уйқусидан кейин ернинг уйғониши аслида бутун табиатнинг, элнинг уйғонишидир. Одамлар қишнинг тор ўчоқларидан кенгчил дала-даштларга чиқиб, ҳаво олади. Бу — танга хуш ёқадиган, майин шамолларга эврилган, қуёш тафти билан уйғун, тириклик нафаси уфуриб турган оромижон ҳаво. Ҳамма қиш бўйи энтикиб кутган иқлим. 
Ер тирилиб, атроф кўкаламлашган бу фаслни халқимиз кўклам атаган. Ана шу кўк халқ учун тириклик ва тирилиш мавсуми бўлган.
...Ҳовлимдаги ток новдаларини синлаётиб, тирноғим билан новда пўстлоғини кўчиргач, унинг остидаги яшилликни кўрганимда беихтиёр шу фикрлар хаёлимдан ўтди. Хайрият, «Ризамат ота» ҳали тирик!
Кўклам — табиатнинг тириклигидан бир нишона. Инсон умри табиатдаги тириклик билан уйғун. Шу билан бирга, инсон ҳамиша яратиқлардан улги — андоза олиб ҳаёт кечиради. Кўклам келиб, табиатнинг уйғонишида инсон билан боғлиқ мувозий бир ҳикмат бормикан, деб ўйлаб қоласан киши. 
Инсон ҳар тун ухлаб, ҳар тонг уйғонади. Бу — биологик уйқу. Дарахтлар эса, қиш бўйи ухлаб, кўкламда уйғонади. Уларнинг уйғонишида тириклик аломати бўй кўрсатади. Дарахтнинг уйғониши шунчаки биологик уйқудан уйғонишгина эмас, ўз тириклик ва тириклиги моҳиятини намойиш эта олиш ҳамдир. Миттик-куртак чиқариш, гуллаш, япроқ ёзиш, мева тугиш, соя бериш кабилар унинг тирикликдаги ўз вазифасини бажараётганидан далолат. Ҳатто куни келиб, қуриб қолганда ҳам ёғоч ё ўтин сифатида вазифа бажаришда давом этаверади. Кўкламнинг бошланиши табиатдаги бутун борлиққа ана шу ўз тириклиги моҳиятини уқтираётгандек. Балки шу сабабдан ота-боболаримиз кўкламнинг бошланиши ва йилбоши қилиб айни шу кунни алоҳида эъзозлаб, байрам сифатида нишонлаб келишганмикан... 

Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!

Инсон ҳар тун ухлашга ётиб, ҳар тонг уйғонади. Юқорида айтдик, бу уйғониш уйқудан уйғониш, холос. Чинакам уйғоқлик эса фақатгина уйқудан эмас, ғафлатдан ҳам уйғона олмоқдир. Бундай уйғониш инсоннинг тириклик моҳиятини англашига имкон беради. Бунда фақатгина жисм эмас, қалб ва виждон ҳам уйғонади. Агар инсон ҳар тонг уйғонганида ўзида ана шу ҳолатдаги уйғоқликни топа олса, яъни унинг руҳий-маънавий оламида (табиатида) ҳам уйғониш содир бўлса, энди унинг ҳар тонгги муборак, ҳар бир куни файзли, шукуҳли бўла бошлайди. Шу зайл унинг ҳар бир куни Янги кунга — чинакам Наврўзга айланади. Шундай бўлгач, ҳар куннинг Наврўз бўлиши ҳақидаги боболар ҳикмати ҳеч бир муболаға эмас. 
Бу мулоҳазалар шоир Насруллонинг шеърини ёдга солади:
Сочларингда шамол ухлайди, 
кўзларингда тун ухлар фақат,
лабларингда хаёл ухлайди,
юрагингда уйғоқ муҳаббат. 

Севги деган оғриқ туфайли,
толиққандир, балки, ёш жонинг. 
Сен мириқиб ухлайвер, майли,
уйғоқ бўлсин фақат виждонинг! 
Назаримда, Наврўз борлиқдаги уйғониш ва тирикликнинг туташ нуқтаси. Бу нуқтада борлиқ уйғонади ва ўз тириклигини англаб етади. Инсон эса ҳар куни уйғониш машқларини бажаради-ю шу уйғонишлар уни абадий бедорликка ҳам олиб бориши зарурлигини деярли мушоҳада қилмай яшайди...
Президент Шавкат Мирзиёев умумхалқ байрами муносабати билан элимизни табриклар экан Наврўз фалсафасининг ана шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратди:
«Наврўз – янги кун, янги фасл демакдир.
Бугун она табиат бағрида янгиланиш ва яшариш фасли бошланмоқда.
Жонажон Ўзбекистонимиз ҳам бугун ўз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўймоқда.
Бу — эркинлик ва озодликнинг янги даври, бунёдкорлик ва фаровонликнинг янги, юксак босқичидир.
Бу — «Халқ манфаати ҳамма нарсадан улуғ» деган эзгу ғоя амалий ишлар билан ўз тасдиғини топаётган даврдир. Янги-янги уй-жойлар, замонавий корхоналар, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, обод қишлоқ ва шаҳарлар юртимиз чиройига чирой қўшаётган давр бу.
Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, мададга муҳтож инсонлар ва оилаларга чинакам кўмак ва ёрдам бериш, меҳр-оқибат кўрсатиш ҳаётимиз қоидасига айланиб бораётган давр бу.
Бу — жаҳон ҳамжамияти билан, энг аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстлик ва ҳамкорлик эшиклари кенг очилаётган  замондир.
Бу — ўзгариб, куч-қудратга тўлиб бораётган, дунё аҳли эътироф этаётган янги Ўзбекистондир».
Ҳа, Наврўз нафақат хурсандчилик қиладиган, дошқозон осиб сумалак пиширадиган кун, балки чинакам уйғониш саодатини англаб етиб, тириклик моҳиятини тушуниб, ўзимизнинг асл вазифамизга киришиш учун тақдим этилган бир мавсум бўлса, не ажаб.

Ғуломжон ОЗОД

P.S. Шу гапларни ўғлимга тушунтирмоқчи бўлиб, узоқ ўйладим. Шаталоқ отиб ўйнаб юрган ўғлим бир пасдан кейин пишшиллаб ухлаб қолибди. Унга қарата шундай дегим келди:  
Сен мириқиб ухлайвер, майли,
уйғоқ бўлсин фақат виждонинг!




Ўхшаш мақолалар

Арзон уй-жойлар сифатига ким жавобгар?

Арзон уй-жойлар сифатига ким жавобгар?

🕔11:44, 19.04.2019 ✔29

Уй-жойга муҳтож ҳар бир оила «ватан»ли бўлишни орзу қилади. Йиллар давомида қийинчилик билан эришган бу орзуси – янги уй-жойга энди эга бўлдим деганда, у сифатсиз чиқиб, тез орада тўкилиб қолса-чи? Қурувчи ташкилотлар биздан уй-жойни қабул қилиб олганингизда яхши эди-ку, дея муаммони ўзидан соқит қилса? Унда уй эгаси арз-додини қаерга айтади?

Батафсил
Ўжарлик қилманг

Ўжарлик қилманг

🕔11:54, 05.04.2019 ✔70

У ғурур ҳам, қатъият ҳам эмас, одамнинг обрўсини туширадиган иллатдир

Батафсил
Уйғониш вақти

Уйғониш вақти

🕔14:53, 29.03.2019 ✔107

Икки ёшдан ошиб, учга қадам қўйган ўғлимга ҳафта кунларини бир амаллаб тушинтирдим. Ишга бориладиган ҳамда дам олинадиган кунларни ҳам уқтирдим. Бундай пайтларда боланинг ҳар бир сўроғига муносиб жавоб топиб бериш университетдаги энг қаттиққўл профессорга имтиҳон топширишдан юз чандон қийинроқ кечади.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Арзон уй-жойлар сифатига ким жавобгар?

    Арзон уй-жойлар сифатига ким жавобгар?

    Уй-жойга муҳтож ҳар бир оила «ватан»ли бўлишни орзу қилади. Йиллар давомида қийинчилик билан эришган бу орзуси – янги уй-жойга энди эга бўлдим деганда, у сифатсиз чиқиб, тез орада тўкилиб қолса-чи? Қурувчи ташкилотлар биздан уй-жойни қабул қилиб олганингизда яхши эди-ку, дея муаммони ўзидан соқит қилса? Унда уй эгаси арз-додини қаерга айтади?

    ✔ 29    🕔 11:44, 19.04.2019
  • Ўжарлик қилманг

    Ўжарлик қилманг

    У ғурур ҳам, қатъият ҳам эмас, одамнинг обрўсини туширадиган иллатдир

    ✔ 70    🕔 11:54, 05.04.2019
  • Уйғониш вақти

    Уйғониш вақти

    Икки ёшдан ошиб, учга қадам қўйган ўғлимга ҳафта кунларини бир амаллаб тушинтирдим. Ишга бориладиган ҳамда дам олинадиган кунларни ҳам уқтирдим. Бундай пайтларда боланинг ҳар бир сўроғига муносиб жавоб топиб бериш университетдаги энг қаттиққўл профессорга имтиҳон топширишдан юз чандон қийинроқ кечади.
     

    ✔ 107    🕔 14:53, 29.03.2019
  • Япон олимининг ўзбекларга совғаси

    Япон олимининг ўзбекларга совғаси

    Бирон юртдошимиз бошқа бир давлатга меҳмон бўлиб борса, мезбонга муносиб совға сифатида нима олиб боради?
    Албатта, ўзбекча тўн билан дўппи. Аёл кишига Марғилон атласи ёки юртимизнинг тарихий рамзи туширилган бирон эсдалик буюм бўлиши ҳам мумкин. Жиллақурса, мозорбости қилиб иккита Самарқанд нони кўтариб боради.

    ✔ 148    🕔 11:57, 07.03.2019
  • «Сирдарё тажрибаси»:  МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

    «Сирдарё тажрибаси»: МУҲИМ ЖИҲАТ НИМАДА?

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳрининг «Буюк келажак» мавзесида қурилган уйлар, янги қурилиш жараёни билан танишди, дея хабар берди ЎзА.
     

    ✔ 160    🕔 16:20, 22.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар