Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Мукаммал алифбо зарурати

«Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

Мақолада жуда долзарб масала кўтарилган.  Бу масала мен домлалик қилаётган Тошкент давлат техника университети профессор-ўқитувчиларининг кўпчилигини ҳам қийнаб келяпти. Мақолада лотин алифбосининг тузилиши-ю, қўлланиш ва ундан фойдаланиш сифатлари талабга жавоб бермаслиги тўппа-тўғри ва аниқ келтирилгани муаллифнинг бу ҳолатни ўз тажрибасидан ўтказганини акс эттиради. Бундай дейишимга сабаб мен ҳам беш-олтита услубий қўлланмалар ва бир қанча мақолалар чоп эттириб, ўша мақолада келтирилган муаммоларни бошдан ўтказганман.
«Муаммони ўзимиз юзага келтириб, ўзимиз уни «мардларча» енгишни қачонгача давом эттирамиз», деганларидек, чуқур ва мукаммал ишлаб чиқилмаган алифбони, ҳеч қачон кирилл алифбоси даражасига кўтариб бўлмайди.
Бу масаланинг устида муаллиф кеча ёки бугун эмас, анча кўп вақтдан бери жон койитиб келганини жуда яхши тушунаман. Қолаверса, матбуот ҳам бу борада кўп бонг урмоқда. Ҳозирги талабалар ёзма ишларини тўғри ўқиш учун ҳам анча вақт сарфлашга тўғри келади. Сабаби, имлонинг босма ва ёзма шакли бир-биридан ўқиб бўлмас даражада фарқ қилади. 
Муаллиф келтирган қўшимча изоҳ ёки исбот талаб қилмайдиган барча ҳақиқатларни сўзсиз маъқуллаган ҳолда, кирилл алифбосига ўтишни тезлаштириш тарафдориман. Акс ҳолда, келгуси авлод фарзандларимизни  ўзимиз каби қийналиб юришга, кўп соҳалар, хусусан, илм-фанда ривожланиш  кескин камайишига сабабчи бўлиб қоламиз. 
Саиджалол ОРИФХЎЖАЕВ,
техника фанлари номзоди, 
доцент

Таҳририятдан:
Чоп этилаётган мақолалар ва билдирилаётган фикрлар таҳририятнинг нуқтаи назарини ифода этмайди. Биз фақат мавзу юзасидан билдирилаётган фикрлар учун минбар яратиб беряпмиз, холос. Агар сиз бошқача фикрда бўлсангиз, марҳамат, бизга ёзиб юборинг. Баҳс давом этади.
Электрон манзил: info@od-press.uz
Телефон: 0 (371) 234-91-82
Telegram: (+99897) 444-80-84




Ўхшаш мақолалар

Ҳайдовчилар фойдасига 1:0    кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

Ҳайдовчилар фойдасига 1:0 кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

🕔11:24, 14.06.2019 ✔13

 Аҳоли фикри ва мунособати ниҳоят инобатга олинди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори сабаб кўплаб эътирозлар юзага келган эди. «Оила даврасида» газетасида ҳам бу мавзуда бир нечта мақола эълон қилинди.

Батафсил
Ягона мактаб формаси

Ягона мактаб формаси

🕔15:36, 07.06.2019 ✔39

қачондан мажбурий жорий этилади?

Батафсил
«Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

«Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

🕔11:21, 31.05.2019 ✔76

– Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони тобора кўпаймоқда. Улар учун сифатли хизматни таклиф этиш, интернетга уланишни осон ва юқори тезликда амалга ошириш учун қандай янгиликлар қилинмоқда?

Жаббор ЎРОЛОВ,
Навоий шаҳри

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳайдовчилар фойдасига 1:0    кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

    Ҳайдовчилар фойдасига 1:0 кундузи чироқ ёқиб юриш энди мажбурий эмас

     Аҳоли фикри ва мунособати ниҳоят инобатга олинди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори сабаб кўплаб эътирозлар юзага келган эди. «Оила даврасида» газетасида ҳам бу мавзуда бир нечта мақола эълон қилинди.

    ✔ 13    🕔 11:24, 14.06.2019
  • Ягона мактаб формаси

    Ягона мактаб формаси

    қачондан мажбурий жорий этилади?

    ✔ 39    🕔 15:36, 07.06.2019
  • «Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

    «Ўзбектелеком» АК: Тезлик оширилмоқда, тарифлар эса тушмоқда!

    – Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони тобора кўпаймоқда. Улар учун сифатли хизматни таклиф этиш, интернетга уланишни осон ва юқори тезликда амалга ошириш учун қандай янгиликлар қилинмоқда?

    Жаббор ЎРОЛОВ,
    Навоий шаҳри

    ✔ 76    🕔 11:21, 31.05.2019
  • Фойда солиғи

    Фойда солиғи

    Уни ҳисоблашда қандай харажатлар чиқариб ташланади?

    ✔ 82    🕔 15:36, 24.05.2019
  • Экологик  ҳуқуқбузарлик — жамиятга катта  хавф

    Экологик ҳуқуқбузарлик — жамиятга катта хавф

    Ҳозирги пайтда дунёнинг қайси бир минтақасини олиб қараманг, инсон ҳаёти учун катта хавф туғдираётган экологик вазиятни бартараф қилишдек оғир муаммолар ўз ечимини кутаётганига гувоҳ бўламиз. 
     

    ✔ 76    🕔 15:34, 24.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар