Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

Тўғри, матбуотдаги бундан олдинги чиқишларда жон бор, албатта. Яъни, бугун 35-40 ёшни қоралаган авлод кириллчада ҳам, лотинчада ҳам бемалол фаолият олиб бориши мумкинлиги ўз-ўзидан аён. Негаки, умумтаълим мактабларидаги машғулотларнинг маълум қисми иккала алифбода олиб борилган (ҳозир ҳам бундай амалиёт давом этмоқда, хусусан, рус тили ва адабиёти фанлари машғулотларида. Бу — таҳсинга сазовор). Ҳозир эса умумтаълим мактабларининг саноқли битирувчиларигина кирилл алифбосига дуч келишганда қийналиш­япти, холос. Шундай экан, ана шу «саноқли»ларни деб бутун бошли миллатни иккала алифбо орасида сарсону саргардон қилиш шартмикин?!
Санъатсевар халқмиз. Театр ва кино — кўпчиликнинг жон-дили. Аммо ўзбек кино санъати янги босқичга қадам қўйган бугунги паллада у ёки бу актёр ва актрисага алоҳида меҳр қўйган ҳақиқий шинавандаларни ранжитиб келаётган айрим жиҳатлар борки, бу ҳақда сўз юритишнинг мавриди келган. Дейлик, ўтган асрнинг 60-йилларида суратга олинган «Мафтунингман» бадиий фильмидаги Санъат Девонов, Клара Жалилова, Турғун Азизов, Наби Раҳимов, Аббос Бакиров, Саттор Ярашев сингари санъатимизнинг буюк дарғаларини томошабинлар экранда кўргандаёқ дарров танийди ва кимлигини билади. «Маҳаллада дув-дув гап», «Тўйлар муборак», «Ёр-ёр» фильмларидаги буюк актёрлар номи ҳам мухлислар дилидан шундай жой олган. Сабаби, кинофильм бошланиши ва якунланишида уларнинг исм-шарифлари албатта келтирилади. Айтмоқчимизки, театр ва кино санъати дарғаларининг исм-шарифлари мухлислар қалбида асосан видео-ёзувлар ва кинофильмларнинг титрлари орқали бир умрга муҳрланган.
Бугун эса афсуски, ўрта ва кекса авлод вакилларига мансуб томошабинлар кўз ўнгида экранлардаги титрлар ҳеч бир инон-ихтиёрсиз лотин алифбосига ўтказилди. Натижада ушбу авлод вакиллари ҳозирги фильмларда суратга тушаётган актёру санъаткорлар номини яхши илғамай қолишяпти. Мисол учун «Ёшлар» каналида бериб борилаётган «Биламизми?» телелойиҳасини олайлик. Аксарият иштирокчилар актёрларни яхши танишмайди, исм-шарифларини билишмайди.
Яна бир гап. Кўча-кўйда, дўкон пештахталарию тамаддихоналарда, катта-кичик тантаналар масканларию ҳатто катта магистрал йўл четларида ҳайҳотдек паннолару баннерларда рус тилидаги ёзувларнинг лотин (?!) имлосида қаққайиб турганлигини кўриб кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан киши. Бу бир саводсизликни икки қилиш ёки дард устига чипқондан бошқа нарса эмас, назаримда.
Қисқаси, мулоҳаза ва мунозарага сабаб бўлаётган мазкур мавзу бўйича аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган. Буни инкор этишнинг ҳам, хаспўшлашнинг ҳам ҳожати йўқ. Бинобарин, асл ҳақиқат фақат ўринли ва асосли баҳс-мунозаралардагина рўёбга чиқади.
Бу йил жонажон она тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлади. Бебаҳо ва беқиёс тилимиз эртага ёки олис келажакда эмас, балки бугун қайси имлода амалда бўлишидан қатъи назар, софлиги, халқчиллиги, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни ўзида мужассам этгани билан кўнглимизга яқин бўлиши зарур. Шундагина замондошларимизнинг ҳам, келгуси авлоднинг ҳам юзи ёруғ, маънавияти юксак,  дунёқараши теран, манзиллари нурафшон бўлади.
Асхор ИСТАМОВ,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Солиқ сиёсати:  ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

Солиқ сиёсати: ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

🕔18:01, 03.10.2019 ✔231

Ўзгаришлар кимга қанча фойда келтиради?

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, солиқ сиёсатида айрим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

🕔18:00, 03.10.2019 ✔135

Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди.

Батафсил
Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

🕔17:58, 03.10.2019 ✔213

Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (828-сон, 30.09.2019 й.).

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Солиқ сиёсати:  ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

    Солиқ сиёсати: ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

    Ўзгаришлар кимга қанча фойда келтиради?

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, солиқ сиёсатида айрим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 231    🕔 18:01, 03.10.2019
  • Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

    Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

    Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди.

    ✔ 135    🕔 18:00, 03.10.2019
  • Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

    Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

    Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (828-сон, 30.09.2019 й.).

    ✔ 213    🕔 17:58, 03.10.2019
  • 1 ОКТЯБРЬ НИМАЛАР  ЎЗГАРАДИ?

    1 ОКТЯБРЬ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    Қариндошлар ишончи қоғозсиз тан олинади
    Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади.

    ✔ 211    🕔 10:49, 27.09.2019
  • 1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    Бир қатор меъёрий ҳужжатларга асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги янги тартиблар амалда қўлланила бошлайди:

    ✔ 489    🕔 22:55, 29.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар