Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Икки йил фойдаланмаса ҳовли тортиб олинадими?

Ўтган ҳафтада «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни эълон қилинди. Унда Ер кодексига ҳам қатор ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, ҳужжатда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки йил мобайнида фойдаланилмаган ерлар, шунингдек, фуқароларнинг ер участкалари ҳам давлатга қайтариб олиниши ҳақида сўз боради.

Икки йил фойдаланмаса ҳовли тортиб олинадими?

Кодекснинг 36-моддаси биринчи қисми 10, 11, 12 бандларида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинишининг янги тартиби  қуйидагича белгиланган:
«10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;
11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса — гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади;
12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда.»

Ер участкаларининг эгалик ҳуқуқи бекор қилинишига оид бундай ёндашув кўпчиликда саволлар уйғотди. Хўш, бу ерда гап одамларнинг яшаб турган ҳовлиси ҳақида кетмоқдами? Икки йил фойдаланилмагани учун ер тортиб олинса, уйининг тақдири нима бўлади? Хусусий мулк ҳуқуқи бузилмаяптими? Шу каби саволлар билан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига мурожаат қилдик. Қўмита ахборот хизмати масъул ходими Неъмат Атамуротовдан қуйидаги жавобларни олдик.
— 10-бандда белгиланган ерлар қандай тоифа шахсларга тегишли? «Қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкаси» қандай ерлар?
— Бу бандда келтирилган ерлар — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун фермер, деҳқон хўжаликлари, кластерлар, ёрдамчи хўжалик юритиш учун корхоналарга берилган, шунингдек деҳқон хўжалиги юритиш учун аҳоли пунктидан ташқарида даладан берилган ерлар киради (Суғориладиган ва лалми ҳайдаладиган экин ерлари, боғлар, узумзорлар, тутзорлар, кўчатзорлар, теракзорлар, яйловлар).
Қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкаси тоифасига — ер участкасини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга оид бўлмаган  мақсадлар учун, яъни бино-иншоотлар, якка тартибда уй-жой ва кўп қаватли уйларга, ижтимоий соҳа объектлари, коммуникация ва сув тармоқлари, автомобиль ва темир йўлларга ажратилган ерлар тушунилади. 
— 11-бандда аҳолининг ер участкаси, яъни ҳовлиси ҳақида гап кетяптими?
— Бу ерда гап мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер билан ажратиб берилган ер участкалари  ҳақида кетмоқда. Шу жумладан ҳовлиси ҳам шунга киради.
— «Ер участкасидан «фойдаланилмаганида» — бу термин қандай изоҳланади. Яъни аҳоли ер участкасига экин экмаслик, деб тушуниш керакми?
— «Фойдаланилмаслик» — ер участкаси кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин қурилишлар учун ажратилган ерларда белгиланган тартибда қурилиш ишларига киришилмаслик уй-жой, бино қурмаслик тушунилади. Бунда муддат икки йил қилиб белгиланган.
— Ушбу бандда қайд этилган «ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлганлар» — бу тоифага қандай ер участкалари киради?
— Бу тоифага ер участкаси ҳуқуқини гаровга қўйиб, кредит олиб, тақиқда турган ер участкалари тушунилади. Бунда ажратилган ер участкалари тоифаси ўзгартирилмайди.
10-банддаги барча тоифалар учун фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади.
— Аҳолининг ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланмаётгани қандай аниқланади ва қандай тартибга солинади?
— Ер участкасидан фойдаланилмаслик ҳолати туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан ерлардан фойдаланиш бўйича ўтказиладиган мониторинг натижасида аниқланиб, далолатнома тузилади ва белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимига ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш билан амалга оширилади. 




Ўхшаш мақолалар

Сиз учун «беҳуда» гаплар

Сиз учун «беҳуда» гаплар

🕔11:41, 26.04.2019 ✔3

Вақтни қадрлайдиганлар ўқиши шарт эмас

Ҳаёт — инсон учун энг бебаҳо бойлик. Ўтиб бораётган ҳар сония азиз умримизнинг ажралмас бир қисми. Уни қандай ўтказяпмизу нималарга сарфлаяпмиз? Мана шуниси муҳим!

Батафсил
Бир оиланинг барбод бўлиши

Бир оиланинг барбод бўлиши

🕔11:42, 19.04.2019 ✔30

ўнлаб муаммоларнинг бошланишидир

Ўқувчиларимдан бири дарсларга келмай қўйди. Телефон орқали у билан боғланишга ҳам имкон бўлмади. Ҳатто уйига дараклаб борганимизда уни тополмадик.

Батафсил
Бунёдкор инсонлар

Бунёдкор инсонлар

🕔11:39, 19.04.2019 ✔26

Бунёдкорлик ва яратувчилик халқимизга хос фазилатлардан. Ота-боболаримиздан мерос қолган бу анъаналар бугун ҳам мамлакатимиз миқёсидаги улкан бунёдкорлик, юксак яратувчилик каби хайрли ишлар мисолида давом этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сиз учун «беҳуда» гаплар

    Сиз учун «беҳуда» гаплар

    Вақтни қадрлайдиганлар ўқиши шарт эмас

    Ҳаёт — инсон учун энг бебаҳо бойлик. Ўтиб бораётган ҳар сония азиз умримизнинг ажралмас бир қисми. Уни қандай ўтказяпмизу нималарга сарфлаяпмиз? Мана шуниси муҳим!

    ✔ 3    🕔 11:41, 26.04.2019
  • Бир оиланинг барбод бўлиши

    Бир оиланинг барбод бўлиши

    ўнлаб муаммоларнинг бошланишидир

    Ўқувчиларимдан бири дарсларга келмай қўйди. Телефон орқали у билан боғланишга ҳам имкон бўлмади. Ҳатто уйига дараклаб борганимизда уни тополмадик.

    ✔ 30    🕔 11:42, 19.04.2019
  • Бунёдкор инсонлар

    Бунёдкор инсонлар

    Бунёдкорлик ва яратувчилик халқимизга хос фазилатлардан. Ота-боболаримиздан мерос қолган бу анъаналар бугун ҳам мамлакатимиз миқёсидаги улкан бунёдкорлик, юксак яратувчилик каби хайрли ишлар мисолида давом этмоқда.

    ✔ 26    🕔 11:39, 19.04.2019
  • Икки йил фойдаланмаса ҳовли тортиб олинадими?

    Икки йил фойдаланмаса ҳовли тортиб олинадими?

    Ўтган ҳафтада «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни эълон қилинди. Унда Ер кодексига ҳам қатор ўзгартиришлар киритилган. Жумладан, ҳужжатда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки йил мобайнида фойдаланилмаган ерлар, шунингдек, фуқароларнинг ер участкалари ҳам давлатга қайтариб олиниши ҳақида сўз боради.

    ✔ 76    🕔 12:45, 12.04.2019
  • Кўзингизни очинг, одамлар!

    Кўзингизни очинг, одамлар!

    ёхуд оммавий бекинмачоқ  қачон тугайди?

    Асрлар давомида инсоннинг табиий эҳтиёжи саналган кийиниш маданияти бугун глобаллашув ва турли ижтимоий талатўплар даврида ўзининг асл вазифасидан ташқари яна бир қанча мақсадлар учун сафарбар қилина бошлади.

    ✔ 96    🕔 11:50, 05.04.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар