Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Вазирлик мақолага муносабат билдирди

«Танқидий-таҳлилий материаллар хатоларимизни тўғрилашда муҳим ўрин тутади...»

Газетамизнинг жорий йил 21 мартдаги сонида эълон қилинган «Вазир шифокор дардини кўтариб чиқди. Беморлар «дард»и ҳақида ким қайғуради?» мақоласида кўтарилган муҳим ва долзарб муаммолар хусусида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз муносабатини билдирди. Вазирлик йўллаган хатни айрим қисқартиришлар билан ҳавола этяпмиз.

 «...Кейинги йилларда юртимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда юқори технологияли даволаш усуллари янада ривожланиб, шифокорларнинг аҳоли саломатлиги йўлида самарали фаолият юритишига замин яратилмоқда. Албатта, беш бармоқ баробар эмас. Тизимда минглаб фидойи шифокорлар қатори, афсуски, айрим касбига номуносиб ходимлар ҳам учраб туради. шу боис сўнгги йилларда тизимдаги коррупция ва тамагирлик ҳолатларига нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда.

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси мисолида оладиган бўлсак, беморларга қўпол муомалада бўлган, вазифасига совуққонлик билан қараган шифокорлар станциянинг кенгайтирилган даволаш кенгашида таҳлил қилиниб, маъмурий жазолар қўлланади. Жумладан, 2018 йил давомида аҳолидан тушган шикоят аризалар бўйича тез тиббий ёрдам ходимларидан 21 нафарига меҳнат шартномасини бекор қилиш, «ҳайфсан» ва жарима жазолари қўлланилган.

...Мақолада Соғлиқни сақлаш вазирига йўлланган очиқ саволларга келадиган бўлсак, дарҳақиқат тизимда муаммолар йўқ эмас. Муҳими, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу масалаларни бартараф этиш йўлида ишламоқда. Келинг энди, қўйилган саволларга жавоб бериб ўтсак:

Биринчидан, шифокор ва шифохона билан боғлиқ муаммолар доимий эътиборимизда. Биз шифокорлар манфаатларини таъминлаш баробарида, энг аввало, беморлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга устувор аҳамият қаратганмиз. Аслида беморлар манфаатлари билан шифокорлар манфаатлари узвий боғлиқ. Бемор учун шароит қанчалик яхши бўлса, шифокор ҳам шунчалик хотиржам ишлайди, сифатли тиббий хизмат кўрсата олади.

Иккинчидан, Сергели ва бошқа туманларда болалар шифохонаси йўқлигидан хабаримиз бор. Пойтахтимизда замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида барпо этилаётган Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда. Ушбу мажмуа 2020 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Учинчидан, мақолада шифокорнинг ҳаракатсизлиги, вазифасига совуққон муносабатда бўлиши масаласи кўтарилибди. Буни асло оқлаб бўлмайди. Вазирликдан тортиб, ҳар бир тиббиёт муассасасида шифокорлар фаолияти доимий равишда таҳлил этилади, муҳокама қилинади. Баҳсли вазиятларда ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли жазо чоралари кўрилади.

Тўртинчидан, аввало, ноқонуний ҳаракатлар қилган шифокорга чора кўрилгани ҳақидаги маълумотнинг оммавий ахборот воситаларида берилмагани, бу борада иш қилинмади дегани эмас. Ваҳоланки, вазирлик ўз вазифасини бажармаган тиббиёт ходими ёки тез тиббий ёрдам тизимидаги муаммоли ҳолатлар юзасидан тизимли чоралар кўриш баробарида унинг натижалари ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб келмоқда...

Тиббиёт муассасалари раҳбар ва ходимларига нисбатан 2017 йилда 191 жиноий, 702 та маъмурий, 2018 йилда эса 179 та жиноий, 715 та маъмурий жазо чоралари қўлланилган. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилган текширувлар натижасида 2018 йилнинг 11 ойи давомида 3802 ҳолатда лавозимидан озод этиш, «ҳайфсан» ҳамда жарима қўллаш каби интизомий чоралар қўлланилган. Шунингдек, 2019 йилни Соғлиқни сақлаш вазирлиги коррупцияга қарши кураш билан бошлади ва буни билдирувчи «Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги йилни коррупцияга қарши курашдан бошлади» номли мақола шу йилнинг 4 январь куни интернет ахборот сайтларида эълон қилинди.

Шифокорларнинг кўп вақти беморлар билан ҳаёт ва ўлим орасида ўтади. Шундай улкан масъулиятни зиммасига олган тиббиёт ходимларининг хато қилишга, ноқонуний хатти-ҳаракат қилишга ҳаққи йўқ. Шифохонага келган ҳар бир бемор шифо топса, тиббий хизматдан мамнун бўлса, бу бизнинг энг катта ютуғимиздир.

Шу ўринда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар қатори, жойлардаги мавжуд муаммоларни кенг ёритаётган оммавий ахборот воситалари, жумладан, «Оила даврасида» газетаси жамоасига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз ва бундан кейин ҳам изчил ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Негаки, танқидий-таҳлилий материаллар хатоларимизни тўғрилаш ва фаолиятимиз самарадорлигини янада оширишда муҳим ўрин тутади.

Ҳурмат билан,

 вазир ўринбосари

Э. БАСИТХАНОВА»




Ўхшаш мақолалар

ОТ ИЗИНИ БОС(м)АЁТГАН ТОЙЧОҚЛАР

ОТ ИЗИНИ БОС(м)АЁТГАН ТОЙЧОҚЛАР

🕔18:34, 12.09.2019 ✔210

ёхуд «Сен одам бўмайсан...»  тарбия усулидан кимларни яратяпмиз?

Батафсил
ОСМОНГА ОТИЛГАН ТОШ КИМНИНГ БОШИНИ КЎЗЛАМОҚДА?

ОСМОНГА ОТИЛГАН ТОШ КИМНИНГ БОШИНИ КЎЗЛАМОҚДА?

🕔23:16, 29.08.2019 ✔597

ёхуд виртуал майдонлардаги ўйинларнинг асл қиёфаси

Батафсил
ҚАЙНОНА-КУЁВ ҲАЖВЛАРИ ЎЗБЕККА ХОСМИ?

ҚАЙНОНА-КУЁВ ҲАЖВЛАРИ ЎЗБЕККА ХОСМИ?

🕔23:11, 29.08.2019 ✔274

ёхуд қош қўяман деб кўз чиқариб қўйманг

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар